https://central.asia-news.com/uz-Cyrl/articles/cnmi_ca/features/2020/01/27/feature-01
| Сиёсат

Марказий осиёликлар Путиннинг конституциявий ислоҳотлар ортидаги мақсадларига шубҳа билан қарамоқдалар

Канат Алтинбаев

image

Россия президенти Владимир Путин 15 январь куни Федерал йиғинга мурожаатномасида мамлакат сиёсий тизимига катта ўзгаришлар киритишни таклиф қилган. (Кремль)

ОЛМАОТА – Россия ҳукуматининг истеъфоси ва президент Владимир Путин томонидан эълон қилинган ислоҳотларга Марказий Осиёлик таҳлилчилар ва оддий фуқаролар шубҳа билан қарамоқда. Уларнинг фикрича Путиннинг асосий мақсади – қудратни қўлдан бой бермаслик.

15 январь куни Путин Федерал йиғинга (парламент) мурожаат қилиб, мамлакат сиёсий тизимига киритилажак ўзгартиришларни эълон қилган. У конституцияни ўзгартиришни ва тегишли ўзгаришлар бўйича умумхалқ сайлови ўтказишни таклиф қилди.

Россия оммавий ахборот воситаларига кўра, референдум 1 майгача ўтказилиши кутилмоқда.

Путиннинг асосий ташаббусларидан бири – ҳукумат ваколатларини қайта тақсимлаш, яъни бош вазир ва ҳукумат аъзоларини тайинлаш ҳуқуқини президентдан олиб, Думага – парламент қуйи палатасига бериш.

image

Россия президенти Владимир Путин 15 январь куни Федерал йиғинга мурожаатида мамлакат сиёсий тизимига катта ўзгаришлар киритишни таклиф қилди. Марказий осиёликлар Путиннинг «демократик» ислоҳотларини қудратни қўлда ушлаб қолишга ҳаракат ўлароқ қабул қилмоқдалар. (Kremlin.ru)

Шу билан бирга, Федерал кенгаш – юқори палата судьяларни лавозимидан бўшатиш ваколатига эга бўлиши керак, деди Путин.

Шу куннинг ўзида, бош вазир Дмитрий Медведев ўзи ва Вазирлар маҳкамасининг истеъфоси ҳақида эълон қилди.

Медведев ушбу қарорини изоҳлар экан, «ўзгаришлар қабул қилинса, ҳокимият, ижро этувчи ҳокимият, суд ҳокимиятининг мувозанатига муҳим ўзгартиришлар киритади», шунинг учун «биз, Россия Федерацияси ҳукумати сифатида мамлакатимиз президентига барча зарур қарорларни қабул қилиши учун имкон беришимиз керак», деб таъкидлади.

Путин Федерал солиқ хизматининг собиқ раҳбари Михаил Мишустинни Медведевнинг ўрнига тайинлади. Мишустин аввалги лавозимида 10 йил хизмат қилган.

Медведев эса давлат хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари этиб тайинланди. Путин бу лавозимни Медведев учун махсус ташкил этган.

«Демократик» ислоҳотларнинг асл мақсади

Россия ҳукуматига яқин аноним манбаларнинг ишонишича, президентнинг бундай «кутилмаган» ташаббуси Марказий Осиёлик таҳлилчиларга кўра, 2024 йилда муддати тугайдиган Путин ҳокимиятни ушлаб қолиши учун қилинаётган режали ҳаракатлардир.

Гўё «давлат демократиясини ривожлантириш учун» ҳокимиятни марказсизлантиришга оид конституциявий ислоҳот ўтказиш аввал ҳам ҳукуматни де-факто бошқариш учун президентликдан кетган Евроосиё давлатлари раҳбарлари томонидан қўлланилган, дейди Нур-Султонлик халқаро муносабатлар мутахассиси Руслан Назаров.

«Путин ҳокимият ваколатларини кўчиришни Марказий Осиё давлатлари – Қирғизистон, Ўзбекистон, Қозоғистондан ўрганган ва ўз режасини Россиядаги воқеликка мослаб амалга оширмоқчи», деди Назаров.

Путин Россия давлат бошқарув тизимини мувозанатлаш мақсадида эмас, балки таъсир қудрати сезиларли камаядиган ўз давомчисини назорат қилиш учун президент ваколатларини қисқартирмоқда, деди у.

«Путин келгуси президентнинг қарорларига қандай таъсир кўрсатиши ҳозирча аниқ эмас, аммо Медведевни Хавфсизлик Кенгаши раҳбарлигига тайинлаётганини ҳисобга олсак, Россия етакчиси кейинчалик ўз муддати тугаганидан кейин у раҳбарлик қиладиган Хавфсизлик Кенгаши конституционал орган бўлишини режалаштирмоқда, Медведевнинг роли эса бунга замин яратиб беришдир», деди Назаров.

Аввалроқ Путин кетма-кет икки муддатдан ортиқ президентлик қилишини тақиқловчи конституциявий чекловларни четлаб ўтиш учун Медведев билан лавозимларни ўзгартирган эди.

2008 йил баҳорида Путин қўллаб-қувватлаган номзод, унинг собиқ ҳамкасби – Медведев президентлик сайловида ғалаба қозонган эди.

2012 йилда Медведев президентлик лавозимидан кетганидан кейин Путин яна раҳбарликни қўлга олган. Президентлик муддатини олти йилга чўздириб, 2018 йилда қайта шу лавозимга сайланганидан кейин, Путин 2024 йилга қадар президент бўлиб қолиши мумкин.

Аммо, бу сафар ролларни алмашиш Путин раҳбариятда қолиши учун яхши ечим эмас, чунки Россиядаги яшаш стандартлари пасайган ва жамиятда норозилик кучайган, деди олмаоталик сиёсий таҳлилчи Ислом Кураев.

«Ҳукуматнинг истеъфосига келсак, ҳаммаси халқнинг кўзи учун, мамлакатда ўзгаришлар кечаётганини кўрсатиш учун қилинди», дейди Кураев.

Марказий Осиёликлар ўзгаришларга ишонмаяпти

Марказий Осиёдаги оддий фуқаролар режадаги конституциявий ўзгаришларга шубҳа билан қарамоқда.

Қирғизистонда конституция 10 марта ўзгарган: биринчи президент Асқар Акаев муддати тугашига яқин ҳокимиятни марказсизлантириш ва мувозанатни сақлаш учун конституцияни беш марта ўзгартирган. Акаев 1990 йилдан 2005 йилгача президентлик қилган.

Аммо, полиция ва намойишчиларнинг тўқнашуви ортидан намойишчилар президент саройини қўлга олганидан кейин, 2005 йил март ойида Акаев Россияга қочиб кетган.

«Биз «конституциявий ислоҳотлар» ва уларнинг нима мақсадда қилинишидан яхшигина хабардормиз, улар аниқ сиёсий тизимни демократлаштириш учун эмас», деди Бишкекда жойлашган «КелКел» ёшлар ҳаракатининг собиқ фаоли Улан Боронбаев.

«Путин бу режани ҳукуматни ўз қўлида сақлаб қолиш учун ўйлаб топгани аниқ, энди эса у мамлакатдаги демократик ўзгаришлар ниқоби остида ўз халқини алдаяпти», деди у.

Сизга мақола ёқдими?

23
Фикрлар 5
Сиёсат
Каптча *

Ajoyib

Жавоб бериш

Бит босган пакана бошчилигидаги Россияда мутлоқ қонунсизлик ҳукмрон

Жавоб бериш

Бутун Марказий Осиёликлар номидан фикр билдиришга қандай ҳаққинг бор?

Жавоб бериш

Россия конституциясини гуруҳ бўлиб зўрлаш бу

Жавоб бериш

Путлернинг одатдаги қаллоблиги бу

Жавоб бериш