Карвонсарой
Жамият

Россия кино жамғармаси қозоғистонлик совриндор фильм режиссёрига жарима солди

Канат Алтинбаев

«Айка» фильмининг расмий постери, у Москвада меҳнат қилаётган қирғизистонлик аёл ҳақида ҳикоя қилади. Фильм 2010 йилги статистикага асосланган: ўша йили қирғизистонлик ишчи мигрантлар Москвадаги болалар уйларида 248 та ёш болани қолдириб кетишган. (Бельгиядаги Қозоғистон элчихонаси)

«Айка» фильмининг расмий постери, у Москвада меҳнат қилаётган қирғизистонлик аёл ҳақида ҳикоя қилади. Фильм 2010 йилги статистикага асосланган: ўша йили қирғизистонлик ишчи мигрантлар Москвадаги болалар уйларида 248 та ёш болани қолдириб кетишган. (Бельгиядаги Қозоғистон элчихонаси)

ОЛМАОТА – Таниқли қозоқ режиссёри унинг совриндор фильмни қўллаб-қувватлаган Россия кино жамғармасидан олинган маблағнинг бир қисмини қайтаришни талаб қилаётганидан «ҳайратда» эканини айтган.

Агентлик уни фильмни режадагидан кечикиб чиқаришда айблаган.

Россияда ишлаб чиқарилган фильмларни молиялаштирувчи давлат агентлиги –Россия кино жамғармаси (РКФ) «Айка» фильмини режалаштирилган муддатдан 4 йил кечикиб чиқаргани учун қозоғистонлик режиссёр Сергей Дворцевойдан 100 минг евро (110 минг АҚШ доллари) тўлашни талаб қилмоқда, деб хабар берган AFP нашри 20 январь куни.

РКФ фильм ижодкорларига 28 миллион рубль (454 600 АҚШ доллари) берган, бу фильм бюджетининг чорак қисмидан кўпроқ, деб хабар берган AFP.

«Айка»да бош ролни ўйнаган актриса Самал Есламова 2 май куни Брюссельдаги фильм намойишида томошабинлар билан суҳбатлашмоқда. (Бельгиядаги Қозоғистон элчихонаси)

«Айка»да бош ролни ўйнаган актриса Самал Есламова 2 май куни Брюссельдаги фильм намойишида томошабинлар билан суҳбатлашмоқда. (Бельгиядаги Қозоғистон элчихонаси)

Дворцевойга кўра, фильм қишки саҳналар учун ҳақиқий қор бўлмагани сабабли кечиккан. Фильмнинг «квази-ҳужжатли услуби сабабли сунъий қордан фойдаланиш мумкин эмасди», деб айтган у AFP нашрига.

«Мен ҳайратдаман, бу муаллифлик киноси, биз бундай катта жаримани тўлай олмаймиз», деди у.

Москвада муҳожир бўлиб ишлаётган қирғизистонлик аёл ҳақида ҳикоя қилувчи «Айка» – Дворцевой муаллифлигидаги кам бюджетли фильм.

Фильмда унинг Россияда дуч келган қийинчиликлари ва янги туғилган фарзандини туғруқхонада ташлаб кетиши, кейинчалик уни излаши тасвирланган.

Фильм қирғизистонлик ишчи мигрантлар Москвадаги болалар уйларида 248 та ёш болани қолдириб кетганига оид статистикага асосланган, деб хабар берган AFP.

Канн мукофоти

«Айка»даги бош ролни 2018 йил июнда 71-Канн халқаро кинофестивалида энг яхши аёл роли учун Олтин пальма япроғига сазовор бўлган қозоғистонлик Самал Еслямова ижро этган.

Асли чимкентлик Сергей Дворцевой Канн кинофестивалининг «Ўзгача нигоҳ» танлов дастури, шунингдек бошқа халқаро кинофестивалларнинг тўққизта бош совринига лойиқ кўрилган «Лола» фильмини суратга олган.

«Айка» унинг продюсер сифатидаги дебют фильми бўлди.

Фильм Россияда у қадар оммалашмади. Уни 8000 дан ортиқ томошабин кўрди, чипталар сотуви эса 39 минг доллар келтирди, деб хабар беради AFP расмий статистикага таяниб.

Қозоғистон кино саноати вакиллари жаримадан ҳайратда эканликларини билдиришган.

Қозоғистондаги етакчи Sataifilm киностудиясининг собиқ техник директори Мухтор Жанабайнинг айтишича, фильмга ҳомийлик қилган жамғарманинг пулни қайтаришни талаб қилиши билан боғлиқ бундай ҳолат Қозоғистонда ҳали юз бермаган эди.

«Фильмларни суратга олиш жараёнида унинг режалаштирилган санадан кечикишига олиб келадиган форс-мажор вазиятлар кўп бўлади. Бу нормал ҳолат», деди Жанабай.

Россия кино саноати мутасаддилари Марказий осиёлик фильм яратувчиларига босим ўтказмоқдалар, чунки бу фильм жаҳон саҳнасида муваффақият қозонди, дейди олмаоталик кинотанқидчи Нуртай Албаев.

«Улар ўзларининг «томорқалари» деб ҳисоблайдиган Марказий осиёлик профессионаллар муваффақиятга эришган бўлсалар, уларни уқувсиз ҳисоблаб, ёқтирмайдилар», деди Албаев.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 5

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Россияда шовинизм бор.

Жавоб бериш

Жуда кулгили! Энди икки миллион доллардан кўпроқ бюджетга эга фильм расман кам бюджетли деб аталар экан ... Тўрт йил, Карл! Буни ҳеч бир жойда кечирмаган бўлишарди... У эса чуқур ҳайратда эмиш)))

Жавоб бериш

Бу ишни қилганларнинг қалби совуқ, ифлос ва ҳасадга тўла. Пулларини қайтариб беринг, тиқилиб қолишсин. Ҳақиқий истеъдод ўлчанмайди ва унинг нархи ҳам бўлмайди. Ҳар қандай ғарбий кино фестиваллар сиёсий майдон, эҳтиёт бўлинг.

Жавоб бериш

Бунақанги тартибсизлик ва ҳаддан ошиш фақат Россияда бўлади

Жавоб бериш

Айни вақтда Росияда ирқчилик ва нацизм кенг тарқалмоқда

Жавоб бериш