Карвонсарой
Хавфсизлик

Қозоғистонда Совет даврига оид ядровий объектларни ҳимоялашга қаратилган янги тренинг маркази очилди

Айдар Ашимов

АҚШ мудофаа вазирлигининг таҳдидларни камайтириш агентлиги (DTRA) ва Қозоғистон миллий ядровий маркази (ҚМЯМ) вакиллари Семипалатинск синов полигонида Дегелен тоғидаги ёпиқ туннеллар олдидан ўтмоқда, 2019 йил, сентябрь. Бу тоғ Совет Иттифоқи даврида ерости ядровий синовлар учун қўлланилган. [DTRA]

АҚШ мудофаа вазирлигининг таҳдидларни камайтириш агентлиги (DTRA) ва Қозоғистон миллий ядровий маркази (ҚМЯМ) вакиллари Семипалатинск синов полигонида Дегелен тоғидаги ёпиқ туннеллар олдидан ўтмоқда, 2019 йил, сентябрь. Бу тоғ Совет Иттифоқи даврида ерости ядровий синовлар учун қўлланилган. [DTRA]

НУР-СУЛТОН – АҚШ мудофаа вазирлигининг таҳдидларни камайтириш агентлиги (DTRA) ва Қозоғистон миллий гвардияси шарқий Қозоғистонда бир неча ўн йил олдин Совет Иттифоқи парчаланганидан сўнг қолиб кетган ядровий иншоотлар ҳимоясини таъминлашган қаратилган тренинг маркази қурилишини якунлади.

Усть-Каменогорскдаги Инқирозга қарши тренинг маркази «икки мамлакат ўртасидаги «Глобал ядровий хавфсизлик» қўшма дастури доирасида самарали ҳамкорликка ёрқин мисол бўла олади», дейилади Қозоғистондаги АҚШ элчихонасининг 22 январь кунги баёнотида.

Ядровий қуроллар тарқалиши хавфини камайтиришга оид қўшма миссия илк марта 1993 йил декабрь ойида икки ҳукумат ўртасида имзоланган шартнома доирасида амалга оширилган.

Тактик тайёргарлик, фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, замонавий хавфсизлик тизимлари ва компьютер хавфсизлиги, шу билан бирга, ядровий материалларнинг назорати ва хавфсиз сақланиши марказнинг ўқув дастурига киритилган.

АҚШ мудофаа вазирлигининг таҳдидларни камайтириш агентлиги ва Қозоғистон миллий ядровий маркази вакиллари ўтган йил сентябрь ойида Қозоғистондаги Семипалатинск синов полигонидаги Дегелен тоғига ташриф буюрдилар. 1990-йилларда бу ерда 181 та ерости тунеллари йўқ қилинган. (DTRA)

АҚШ мудофаа вазирлигининг таҳдидларни камайтириш агентлиги ва Қозоғистон миллий ядровий маркази вакиллари ўтган йил сентябрь ойида Қозоғистондаги Семипалатинск синов полигонидаги Дегелен тоғига ташриф буюрдилар. 1990-йилларда бу ерда 181 та ерости тунеллари йўқ қилинган. (DTRA)

Марказ қурилиши ва таъмирланиши 2018 йилдан бери давом этган, бунинг натижасида эски ҳарбий казармалар замонавий тренинг базасига айлантирилди.

Расмий очилиш маросими 24 январь кунига режалаштирилган эди, аммо ҳаво ёмонлашгани сабабли баъзи расмийлар маросимга учиб кела олмаслиги сабабли тадбир икки ҳафтага кечиктирилди.

Ўқув маркази электрон тирлар, автомобиль симуляторлари ва дрон бошқарувчилари учун тренинг мажмуалари билан жиҳозланган.

Ташландиқ объект

АҚШ мудофаа вазирлигининг таҳдидларни камайтириш агентлиги (DTRA) маълумотларига кўра, Семипалатинск (ҳозирги Семей) синов полигони 1947 йилда Совет Иттифоқининг ядровий дастури доирасида иш бошлаган.

1949-1989 йилларда полигонда 456 та ядровий портлашлар амалга оширилган бўлиб, уларнинг 116 таси атмосферада ва 340 таси эса ер остида юз берган ва қозоқ расмийларига кўра, маҳаллий аҳоли саломатлигига ўнгланмас салбий таъсир кўрсатган.

1991 йилда Совет Иттифоқи парчаланганидан сўнг кўплаб олимлар ва ҳарбийлар полигонни тарк этишди. Улар туннеллар, қудуқлар ва ҳимояланмаган ядро материалларини қолдириб кетганлар.

Қозоғистонлик кузатувчилар икки мамлакат ҳукуматининг ядровий қуроллар тарқалиши хавфини бартараф этишга оид чораларини юқори баҳоладилар.

«Совет Иттифоқи парчаланганидан кейин барча ҳарбий полигонлар хароб ҳолатга келди ва Семипалатинскдаги иншоот ҳам хавфли объектга айланди», деди «Бейбит Аспан» (Тинч осмон) нодавлат ташкилотининг раҳбари, таразлик Руслан Сексенбаев.

«АҚШ Мудофаа вазирлигининг таҳдидларини камайтириш агентлиги ва Қозоғистон расмийларининг биргаликдаги саъй-ҳаракатлари туфайли полигон инфратузилмаси зарарсизлантирилган ва бугунги кунда у ҳеч қандай хавф туғдирмайди.»

Қозоғистон ва АҚШ мутахассисларининг ўзаро ҳамкорлиги «тажриба алмашиш, ўқитиш ва Қозоғистонда таълим имкониятларини яхшилаш» билан давом этмоқда, деб қайд этди у.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 3

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Америкосларнинг Қозоғистон билан нима иши бор? Россиянинг ўзи ҳал қилсин

Жавоб бериш

Нега америкаликларни киритяпсизлар?

Жавоб бериш

Америка бутун дунёда қилганидек жосуслик қиляпти. Яхшилик қилиш қўлларидан келмайди. Ўз режалари бор.

Жавоб бериш