Карвонсарой
Терроризм

Россиядаги адоват меҳнат мигрантлари радикаллашувининг асосий омили сифатида кўрилмоқда

Сора Эшонова

Москванинг Шереметьево аэропорти «С» терминалидаги паспорт назорати пункти, 17 январь. Россияда Марказий осиёлик мигрантлар дуч келаётган шартлар ва қонунлар айримларнинг экстремизмга юзланишига сабаб бўлмоқда. (Кирилл Кудрявцев/AFP)

Москванинг Шереметьево аэропорти «С» терминалидаги паспорт назорати пункти, 17 январь. Россияда Марказий осиёлик мигрантлар дуч келаётган шартлар ва қонунлар айримларнинг экстремизмга юзланишига сабаб бўлмоқда. (Кирилл Кудрявцев/AFP)

ТОШКЕНТ – Россиядаги Марказий осиёлик мигрантлар дуч келаётган тажовузкор муҳит, аёвсиз меҳнат шароитлари ва очиқдан-очиқ ирқчилик экстремистлар учун мазлум ва ғазабнок ишчиларни ёллаш учун идеал шароит яратмоқда.

Ўтган йил декабрь ойида бундай шафқатсиз муносабатлар ўз натижасини кўрсатди, ўшанда 2017 йилда метродаги ҳалокатли худкушлик портлашида айбдор деб топилган 11 гумонланувчи турли муддатларга қамоқ жазосига ҳукм қилинган эди.

Айбланувчлиларнинг барчаси Марказий Осиёлик бўлган. Қирғизистонлик Аброр Азимовга энг узоқ муддат – умрбод қамоқ жазоси белгиланган.

Сўнгги йилларда юзлаб Марказий осиёлик ишчи мигрантларнинг «Ислом давлати» (ИД) сафида жанг қилиш учун Сурия ва Ироққа жўнаши билан боғлиқ бу каби ҳолатлар айрим мигрантларнинг Россияда дискриминация ва ирқчиликка учраши радикаллашувга олиб келганини кўрсатмоқда.

Москвадаги Марказий осиёлик мигрантларнинг ҳужжатларини текшираётган Россия полицияси уларни автобусга солиб номаълум манзилга олиб кетмоқда. Александр Ким ижтимоий тармоққа жойлаган видеолавҳа кадрлари, 31 декабрь 2019 йил. (Файл)

Москвадаги Марказий осиёлик мигрантларнинг ҳужжатларини текшираётган Россия полицияси уларни автобусга солиб номаълум манзилга олиб кетмоқда. Александр Ким ижтимоий тармоққа жойлаган видеолавҳа кадрлари, 31 декабрь 2019 йил. (Файл)

2017 йилда Нью-Йоркда жойлашган «Soufan Centre» таҳлил марказининг тадқиқотига Марказий Осиёнинг ҳар бир давлатидан Ироқ ва Сурияга қанча одам кетгани кўрсатилган бўлиб, унга кўра: Қозоғистондан 500 дан ортиқ, Қирғизистондан 500 дан ортиқ, Тожикистондан 1300 га яқин, Туркманистондан 400 дан ортиқ ва Ўзбекистондан 1500 дан ортиқ киши уруш ўчоқларига кетган.

Ўшандан бери Россиядаги сон-саноқсиз Марказий осиёлик мигрантлар радикаллаша бошлаган.

Россияликлар қилмайдиган ишларни бажариш

Россияликлар ҳожатхоналарни, метро бекатларини тозалаш ёки қурувчилик каби ишларни ўзига эп кўрмагани учун бундай ишларни одатда Марказий Осиёликлар бажарадилар.

Гарвард университети томонидан 2018 йилда чоп этилган «Постсовет Марказий Осиёнинг жиҳодчилари» деб номланган тадқиқотда Россияда ишлаётган Марказий осиёликлар сони 3 миллиондан 7 миллионгача деб тахмин қилинади.

Ноқонуний мигрантларнинг рўйхатдан ўтиш нияти йўқлиги ва Кремлнинг халқ ғазабидан қочиш учун рақамларни очиқламаслиги каби сабабларга кўра аниқ рақамларни билиш имконсиз.

Россия ҳукумати статистикасига кўра, биргина 2019 йилнинг олти ойи давомида 918 минг нафар ўзбекистонлик Россияга келган.

Рақамлар жиҳатидан Ўзбекистон Марказий Осиёдаги аҳоли энг зич жойлашган давлат, у ердан Россияга энг кўп мигрантлар боради, ундан кейинги ўринда эса кичикроқ, аммо жуда ночор қўшни мамлакатлар – Тожикистон ва Қирғизистон туради.

Россияда радикаллашганлар

Марказий осиёликларнинг Россияда дуч келаётган дискриминация, полициянинг порахўрлиги ва оддий фуқароларнинг, ҳатто полиция томонидан очиқдан-очиқ калтакланиши каби қийинчиликлар кўпчилик шунчаки жон сақлашга ва ўз ишини бажаришга ҳаракат қилаётган вақтда айримларнинг экстремизм томон юзланишига сабаб бўлмоқда.

«Баъзи тадқиқотларга кўра Марказий Осиёлик жангариларнинг ёлланишига энг асосий замин Россия бўлиши мумин», деб таъкидлаган Гарвард тадқиқотида. Унда ИДнинг ўзбекистонлик собиқ аъзоси ўзининг Россиядаги меҳнат даврини эслаб, «хомуш бўлгани» айтилади.

«Одамлар бизни иккинчи даражали деб билишар эди», деб айтган ўзини Муҳаммад деб танитган собиқ жангари муаллифлардан бирига.

«Террорчилик гуруҳлари бу норозиликдан фойдаланиб қолган эдилар», деб таъкидлаган ҳужжат муаллифи.

Марказий Осиёдаги кузатувчилар бу фикрга қўшиладилар.

«Россиядаги меҳнат мигрантлари доимий тарзда дуч келаётган таҳқирланишлар уларнинг радикаллашувига сабаб бўлади, чунки бундай ҳолатда уларда танланганлик ҳисси пайдо бўлади», дейди ўзбекистонлик жамоатчилик фаоли ва тарихчи Нигора Ҳидоятова. «Бу уларда қулай яшаш тарзи тасаввурини шакллантириб, унга мазмун бағишлайди.»

Унинг сўзларига кўра, иқтисодий барқарорликка интилиш, ёлғизлик, билимсизлик ва шубҳали интернет манбаларидан осон фойдаланиш каби бошқа омиллар уларни заифлаштиради.

Яна бир кузатувчи суст таълим хатарини таъкидлади.

Диний билимларнинг етишмаслиги экстремистик даъватларга нисбатан «иммунитет»нинг пасайишига олиб келади, дейди Қирғизистондаги Бишкек давлат университети социология бўлими мудири Самарбек Сиргабаев.

«Чет элдаги оғир турмуш шароитларидан масжидларда таскин топишга интиладиган меҳнат мигрантлари жангариликка ёлловчилар учун осон ўлжа бўладилар», деган эди «Sharh va Tavsiya» ижтимоий маркази раҳбари, тошкентлик социолог Саур Якупов январ ойида.

«Уйда улар учун дин урф-одатларга бўйсуниш бўлган бўлса, бегона юртда у нажот ва сўнгги бошпанага айланади. Шу сабабли, масжидга бориш – таскин берувчи мажбурий ҳафталик маросим бўлиб қолади», деди у.

Бу босқичда уларни «экстремизм даъватчилари» пойлаб туради. Уларнинг Исломга бегона, аммо мусулмонлар тилида янграйдиган нутқлари бамисоли унумдор ерга қадалгандек бўлади», дейди Якупов.

Россия сиёсатининг акс таъсири

Россиядаги аслида ўзбек ёки тожик бўлган жангариликка ёлловчилар ишонтириш иқтидорини яхшилаш учун махсус тайёргарликдан ўтадилар, дейди Ҳидоятова.

«Уларнинг вазифаларидан бири потенциал издошларнинг мойиллигини кузатиш» деди у.

«Биринчи босқичда ёлловчилар уларга ҳужжатлар ва иш билан ёрдам беришади, сўнг уларни муайян ижтимоий ҳаётга жалб қилишади: жамоат намозлари, пайғамбар ҳаёти ва ҳадислар тарихи ҳақидаги суҳбатлар, кейинроқ ўзига хос урф-одатлар ва ҳаёт тарзига сингдирилади», деди Хидоятова.

Шундан сўнг ёлловчи ўз раҳбарларига фанатизмга мойиллиги кучлироқ одамлар ҳақида хабар беради ва раҳбарият уларнинг қаерга бориш кераклигини ҳал қилади, деб қўшимча қилди у.

Хидоятованинг сўзларига кўра, айнан Россиянинг миграция қонунлари жангариларнинг пайдо бўлиши учун замин яратмоқда.

Унинг сўзларига кўра, қонунлардан бири ўзбеклар ва тожикларни «қонуний ишлаш учун рухсат олиш»га мажбур қилади. Ушбу қонун Россия етакчилигидаги Евросиё иқтисодий иттифоқига кирмайдиган МДҲ мамлакатлари фуқароларига нисбатан қўлланилади.

Тахминан бир ойда олинадиган патент учун рус тилидан қийин имтиҳон топшириш ҳам талаб қилинади, у эса ҳатто русларнинг ўзи учун оғирлик қилади, патент олинганидан кейин ҳам ойига 4000 рубль (64 доллар) тўлаб туриш керак бўлади.

Бундай шарт-шароитлар мигрантларни ноқонуний ишлашга ёки бу муаммони ҳал қилишга ёрдам берадиган жамоага қўшилиш томон етаклайди, деди у.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 9

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Ўз юртида ишласин. Ўзга ерда ўз қоидаларини ўрнатишга уринмасин. Калланг ишламаса, бошқаларни айбдор қилма. Бунақаларни исталган жойда миясини заҳарлаб, ёллаш мумкин. Фикр қилиш керак.

Жавоб бериш

Бу руслар ҳаддидан ошди. Марказий Осиё мамлакатлари ҳам (одамларни) депортация қилиши мумкин.

Жавоб бериш

Гап русларда ёки бошқа бирор миллатда эмас. Гап алоҳида одамлар ҳақида. Ўзимизда яхшироқми? Бизда ҳам расвогарчиликлар етарли. Улар охир-оқибат бошлиқларнинг ўрнида бўлишларини наҳотки тушунмайдилар? Бизда ҳам худди шундай.

Жавоб бериш

Менга ёқмагани, мақола муаллифи менинг YouTube каналимдаги материалдан фойдаланган ва ўз матнида фойдаланган визуал материалнинг муаллифини кўрсатиб ўтмаган. Ҳурмат билан, Александр Ким

Жавоб бериш

Россия доим нацистларга тўла бўлган

Жавоб бериш

Бошқа мамлакатларда ҳам каммас улар

Жавоб бериш

Нега унда ҳамма шу лаънати Россияга ёпирилиб келмоқда?

Жавоб бериш

Шуни айтинг.

Жавоб бериш

Узоққа боришга ҳожат йўқ, азиз дўстлар. Яндекс.Дзен сайтини очинг, тожик, ўзбек ёки мигрант сўзларини киритинг. Ва мақолалар остидаги фикр-мулоҳазаларни ўқиб кўринг. У ерлар нажосатга тўлиб ётибди.

Жавоб бериш