https://central.asia-news.com/uz-Cyrl/articles/cnmi_ca/features/2020/02/05/feature-02
| Дин

Рус православ черкови ядро қуролларини табаррук қилиш амалиётидан воз кечишни режалаштирмоқда

Карвонсарой ва AFP

image

Православ эпископи Россиянинг жанубий ҳарбий округидаги S-400 ракета тизимини табаррук қилмоқда, 2017 йил, январь. (Александр Павлишак/СССР)

МОСКВА – Россия православ черкови руҳонийлари оммавий қирғин қуролларини табаррук қилиш амалиётини тўхтатишни таклиф қилди.

Россияликлар руҳонийлардан янги машинадан тортиб, уй ва ҳатто «Союз» ракетасигача табаррук қилиб беришни сўрайдилар, бу билан улар илоҳий ҳимояга эга бўлишларига ишонадилар.

Совет Иттифоқи парчаланганидан кейин руҳонийлар аскарлар, самолётлар, кемалар ва Калашников автоматларидан тортиб, ядровий каллакли «Искандер» ракеталаригача бўлган турли қуролларни табаррук қилишни бошладилар.

Душанба (3 февраль) куни эълон қилинган черков ҳужжатли фильмида «чексиз одамлар ўлимига сабаб бўлиши мумкин бўлган ҳар қандай қуроллар, жумладан танловсиз таъсирга эга ёки оммавий қирғин қуроллари пасторлик амалиётидан чиқарилиши» таклиф қилинди.

image

Россия ҳарбий кучлари Ленинград вилоятидаги «Запад-2017» машқлари давомида қисқа масофага учувчи «Iskander-M» қанотли ракетасини учирмоқда, 2017 йил, сентябрь. (Россия мудофаа вазирлиги)

Динни зўравонлик билан боғлаш

Москва яқинида Россия армияси учун улкан черков қурилиши бош-қош бўлаётган мудофаа вазири Сергей Шойгу даврида Россия армияси черков билан янада яқинлашган.

Россия президенти Владимир Путин черков аъзоси бўлсада, насронийликка хос тинчликпарварлик табиатини намойиш этмаган.

Ўтган йилнинг октябрь ойида мамлакат қуролли кучларининг «Россия чегарасидаги кескинликнинг кучайиши» билан боғлиқ амалиётни ўз ичига олган машқларда Россия президенти Владимир Путин термоядровий ракеталарнинг синовдан ўтказилишини кузатган эди.

Симуляция машқлари Россия ва Қўшма Штатлар 1987 йилда имзоланган Ўрта ва қисқа масофага учувчи ракеталарни йўқ қилиш бўйича (INF) шартномасидан чиққанларидан кейин ўтказилган. Бу шартнома 500 дан 5500 километргача учадиган ядровий ва анъанавий ракеталардан фойдаланишни чеклайди.

Aвгуст ойида Қўшма Штатлар ушбу тарихий битимни расман тарк этар экан, Россия кўп йиллар давомида унинг шартларини бузиб келганини таъкидлаган.

«Шартноманинг бекор қилинганига Россиянинг якка ўзи жавобгар», деб баёнот берган эди НАТО ўтган йилнинг август ойида.

Россия ўзини тинчликсевар мамлакат деб атаса-да, ракеталар Москва ҳеч қандай далилларсиз «енгилмас» деб мақтанган бир қатор қуролларни синаши билан бир вақтда синовдан ўтказилди.

Ҳарбий соҳадаги муваффақиятсизликлар

Путин ҳукмронлиги даврида Кремлнинг ҳарбий ҳозирлигининг кучайиши Россия аҳолиси учун қимматга тушди.

12 декабрь куни тасодифий ёнғин туфайли Россиянинг ягона авиаташувчисига шикаст етган. 2018 йил октябрда саҳнига кран қулаши оқибатида жиддий шикастланган кема икки йилдан бери Мурманскда таъмирланаётган бўлган.

8 август куни Северодвинск яқинидаги ядровий ракета синовлари чоғида юз берган портлаш туфайли Россия атом агентлигининг беш ходими ҳалок бўлган ва радиация даражасининг кўтарилгани қайд этилган эди.

5 ва 9 август кунлари Красноярск вилоятининг Ачинск шаҳарчасидаги ўқ-дори омборхонасида портлашлар содир бўлган. Биринчи портлашда бир киши ҳалок бўлган, иккинчисида эса тўққиз киши жароҳат олган.

Июль ойида Баренц денгизида 14 нафар денгизчи, жумладан етти нафар юқори мартабали зобит сувости кемасидаги ёнғин сабабли ҳалок бўлган эди.

27 март куни Қозоғистонда Россия ишлаб чиқарган Ми-8 вертолети ҳалокатга учраб, 13 аскар ҳаётдан кўз юмган. Бу мунтазам равишда содир бўлаётган Россиянинг ҳарбий муваффақиятсизликларига яна бир мисолдир.

Сизга мақола ёқдими?
4
Фикрлар 0
Сиёсат