МОСКВА – Марказий осиёликлар Россия авиакомпаниясининг Кремль манфаатларини инсонлар саломатлигидан юқорироқ қўйиш қароридан норози бўлганлар.
Россиянинг Урал ҳаво йўллари авиакомпанияси можароли вазиятга тушиб қолди. Душанба (3 февраль) куни Хитойнинг Сиань Сяньян халқаро аэропорти ходимлари МДҲ мамлакатларининг қўлида чиптаси бор 70 нафар фуқаросини Россиянинг Екатеринбург шаҳрига учаётган самолётга чиқармаган.
Самолёт Хитой аэропортидан 800 км масофада жойлашган Ухандаги коронавирус хавфидан йўловчиларни эвакуация қилиши керак эди.
70 кишининг 20 нафари ўзбекистонлик, қолганлари Қозоғистон, Тожикистон, Арманистон, Молдова ва Беларусь фуқаролари бўлган.
Рўйхатга олиш жойида МДҲ фуқароларига фақат россияликлар самолётга чиқиши мумкинлигини айтишган.
Карвонсарой рейсга чиқарилмаганларнинг бири билан боғланишга муваффақ бўлди. 34 яшар самарқандлик Сарвал Норқулов Екатеринбурда ишлайди ва вақти-вақти билан Хитойдан ўз бизнеси учун маҳсулот олиб келади.
У воқеаларнинг бундай ривожини тасаввур ҳам қилмаганини айтди.
Бу воқеа унга чўкаётган кемада ўлимга маҳкум йўловчилар қолиб кетиб, биринчи класс йўловчилар кемаларга чиқиб олган «Титаник» фильмини эслатган.
Авиакомпания ходимлари йўловчиларга ҳукумат фақат россияликларни олиб кетишни ва Марказий осиёликларни эса эпидемия авж олаётган Хитойда ташлаб кетишга буйруқ берганини айтишди, деди у.
Якунда «Ўзбекистон Ҳаво йўллари» ўзбеклар учун самолёт юборди, деб таъкидлади Норқулов.
Бошқа МДҲ фуқароларининг тақдири номаълум, аммо афтидан бошқа авиакомпаниялар, жумладан ўз мамлакатлари авиакомпаниялари ҳиммат кўрсатиб, уларни эвакуация қилган.
Урал авиакомпанияси ходимлари ётоқ ва кутилмаган харажатлар олдида қийин аҳволда қолган МДҲ фуқароларига бефарқлик билан, қўпол ва димоғдор муомалада бўлганлар.
МДҲ фуқаролари ўша жойнинг ўзида норозилик билдиришган ва Урал авиакомпаниясидан уларни самолетга чиқаришни талаб қилишган, аммо уринишлар фойда бермаган.
Авиакомпания веб-сайтида чоп этган баёнотга кўра, Россия федерацияси Ҳаво транспорти агентлигининг фақат Россия фуқароларини олиб кетиш ҳақидаги буйруғига асосан чиптаси бор айрим фуқаролар самолетга чиқарилмаган.
Ташқи сиёсатга кўра ҳисоблашиш
Воқеадан бир кун ўтиб, Россия ҳукумати ташқи сиёсат муносабатларига асосланган ҳолда ўз сиёсатини ўзгартирган.
3 февраль куни бортга фақат Россия фуқаролари чиқарилган бўлса, бир кун ўтиб Евроосиё иқтисодий иттифоқига (ЕОИИ) аъзо давлатлар фуқароларини ҳам рейсга чиқаришга рухсат берилган.
ЕОИИ Россия назорати остидаги иқтисодий блок бўлиб, унга Ўзбекистон ва Тожикистон аъзо бўлмаган. Ўзбекистон ЕОИИга аъзо бўлмайди, балки кузатувчи бўлади, деган эди Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев январь ойида.
Бу қарор Кремлнинг блокни кенгайтириш режаларига путур етказган. Кўпчилик кузатувчиларга кўра, Россия иттифоқдан постсовет ҳудудни ўз таъсири ва назорати остига қайтаришга уриниш учун фойдаланади.
Мамлакатингиз ЕОИИга аъзо бўлмаса, Россия авиакомпаниялари сизни рейсга чиқармас экан, дейди ўзбекистонлик жамоатчилик фаоли ва тарихшунос Нигора Ҳидоятова ушбу ҳолатни изоҳлар экан.
Россиядан фарқли равишда Туркия Хитойга ҳарбий самолёт юборган. У ердан нафақат турклар, балки Озарбайжон, Грузия ва Албания фуқаролари эвакуация қилинди, деб айтган Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавушўғли 1 январдаги хабарга кўра.
Урал авиакомпаниясининг хатти-ҳаракатларидан азият чекканлар Россия ҳукуматининг МДҲ фуқароларига нисбатан муносабатидан ҳафсаласи пир бўлди, деди Норқулов.
Урал авиакомпаниясининг бундай қилишини билганида ўзбеклар аввал ўз элчихоналарига борган бўлар эди, деди у.
МИНГ ЛАЪНАТ РОССИЯГА; РОССИЯСИЗ ЯШАЙ ОЛАМИЗ, ЎЗБЕКИСТОН ЖИНОИЙ БОЖХОНА ИТТИФОҚИГА ҚЎШИЛМАЙДИ.
Жавоб беришФикрлар 15
Россия ҳеч қачон Марказий Осиё билан дўст бўлмайди! Россиянинг бу ҳаракати унинг байроғида улкан ёғли доғ бўлиб қолади! Россияга буни ҳатто 100 йилдан кейин ҳам эслатишади. Одамлар бу амал ҳақида Марказий Осиёнинг ҳамма ерида – бозорларда, чойхоналарда, тўйларда ва дафн маросимларида ҳам гапиришмоқда!
Жавоб беришФикрлар 15
ҲАР БИР МАРКАЗИЙ ОСИЁЛИК БОШҚАЛАР ҲАМ БИЛИШИ УЧУН БУ ХАБАРИМНИ ТАРҚАТИНГ: РОССИЯГА ИШОНИБ БЎЛМАЙДИ! ОҒИР ДАМДА У СИЗНИ ТАШЛАБ КЕТАДИ
Жавоб беришФикрлар 15
Ҳаромилар!!! ЕОИИ эмас балони ейишсин! Ўзларини буюк миллат деб билишади. Тфу сенларга!
Жавоб беришАхмоқлар, овсарлар ҳар қандай уйдирмаларга ишонасиз
Жавоб беришХудди шундай бўлди. Фуқароларимиз ҳам қолди, ота-онаси чипта олиб берганлар ҳам қолди.
Жавоб беришФикрлар 15
Maqola ajoyib lekin Davlat raxbariga hurmatsizlik yomon. Õylab odam õz dunyoqarashi darajasida yozishib kerak. Yosh bolaga õxshab raxbarni nazarga ilmaslik befarosatlik bõladi.
Жавоб беришФикрлар 15
Яқин дўстингиз, АҚШдан ёрдам сўрашингиз керак эди ;) Уларнинг жавоби қандай бўлар эди, ҳайронман ...
Жавоб беришБу ичингиздаги ҳақиқий ҳасадгўй, золим табиатингизни кўрсатади, генларингизда бор
Жавоб беришФикрлар 15
Россия ҳеч қачон Марказий Осиё мамлакатларига дўст бўлмайди; у фақат уларни забт этишни ва бошқаришни орзу қилади.
Жавоб беришФикрлар 15
Мақоланинг ''ташқи сиёсатга кўра ҳисоблашиш'' қисмида ''Ўзбекистон республикаси президенти Шавкат январ ойида'' деган жумлани ''Ўзбекистон республикаси президенти Шавкат Мирзиёев январь ойида '' деб тўғирлаб қўйиш керак. Нима бўлганда хам у Подшоҳдир. Ҳеч кимнинг унга нисбатан ҳурматсизлик билан номлашга ҳаққи йўқ.
Жавоб беришXa tõg'ri
Жавоб беришБу техник хато, бунинг учун узр сўраймиз.
Жавоб беришФикрлар 15
Титаник!!?
Жавоб беришБемаъни гаплар, нимани ўйлашяпти ва бунга Титаникнинг нима дахли бор?
Жавоб беришФикрлар 15