Карвонсарой
Хавфсизлик

Қозоғистон ҳукумати Жамбил вилоятида осойишталикни тиклашга ҳаракат қилмоқда

Карвонсарой

8 феврал куни Қозоғистондан Қирғизистон томонга ўтиш учун Тўқмоқ шаҳри яқинида йиғилган этник дунганлар. 7 феврал куни Қозоғистоннинг Жамбил вилоятида қозоқлар ва дунганлардан иборат миллий озчилик вакиллари ўртасида юз берган тўқнашувлар оқибатида 8 киши ҳаётдан кўз юмди. [AFP]

8 феврал куни Қозоғистондан Қирғизистон томонга ўтиш учун Тўқмоқ шаҳри яқинида йиғилган этник дунганлар. 7 феврал куни Қозоғистоннинг Жамбил вилоятида қозоқлар ва дунганлардан иборат миллий озчилик вакиллари ўртасида юз берган тўқнашувлар оқибатида 8 киши ҳаётдан кўз юмди. [AFP]

НУР-СУЛТОН – Қозоғистон ҳукумати Жамбил вилоятида миллатлараро тотувликни тиклаш йўлида қатор чоралар кўрмоқда.

7 феврал куни Қўрдай тумани Масанчи қишлоғида юз берган тўқнашувлар оқибатида 10 киши ҳалок бўлган ва катта моддий зарар кўрилган. Можаро этник қозоқлар ва дунганлардан иборат озчилик вакиллари ўртасида келиб чиққан. Озод Европа/Озодлик радиоси (RFE/RL) хабарига кўра, Қозоғистон Ички ишлар вазирлиги (ИИВ) воқеага йўл-транспорт ҳодисаси сабаб бўлганини айтди.

Қирғиз расмийларининг Озодликка маълум қилишича, тўқнашувлар ортидан аксари дунганлардан иборат 4500 га яқин қозоқ фуқароси қўшни Қирғизистонга қочиб ўтган.

Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев Жамбил вилояти ҳокими Аскар Мирзаҳмедов, ҳоким ўринбосари Сулушаш Курманбекова, Қўрдай тумани ҳокими Болатбек Байтоле, Жамбил вилояти ички ишлар бошқармаси раҳбари Арман Оразлиев ва Қўрдай тумани полиция раҳбари Азамат Айхимбековларни лавозимидан озод қилишни буюрди, деб хабар берган душанба (10 февраль) куни президент матбуот хизмати.

Олмаотадан 250 км узоқликдаги Булан-Ботир қишлоғида ёниб кетган уй ичидаги этник дунган аёли, 8 феврал. [AFP]

Олмаотадан 250 км узоқликдаги Булан-Ботир қишлоғида ёниб кетган уй ичидаги этник дунган аёли, 8 феврал. [AFP]

Дам олиш кунлари ҳукумат томонидан қўшимча чора-тадбирлар амалга оширилган.

Жумладан, ЙТҲ видеосини интернетга жойлаштириб, можарога сабаб бўлган эркак қўлга олинган. Шу билан бирга, қурбонларнинг оилаларига компенсация берилиши ва бузилган уйларни тиклаш ваъда қилинган, деб хабар беради RFE/RL.

Ҳукумат комиссияси тергов олиб бориш учун Қўрдай туманидаги воқеа жойига етиб борган.

Уйсиз қолганларга якшанба куни кечқурун Қозоғистон ҳукумати томонидан юборилган биринчи гуманитар ёрдам етиб келгани хабар қилинди.

Қозоғистон чегарасидан Қирғизистонда ўтганларга дунганлар томонидан тиббий ёрдам кўрсатилиб, озиқ-овқат тарқатилган.

Қозоғистон ва Қирғизистонда 120 мингга яқин дунган элати вакиллари (хитойлик этник мусулмонлар) яшайди. Уларнинг аждодлари 19-асрда Хитойда дунган қўзғолони бостирилганда қочиб ўтган.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 2

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Қанақа вилоят? Қайси ҳоким? Мақолани ёзган одам Қозоғистон ҳақида фикрга эгами ёки четда турган кимнингдир буйруғи билан ёзилган мақолами?

Жавоб бериш

Ярим ҳақиқат

Жавоб бериш