Карвонсарой
Инсон ҳуқуқлари

Сиздирилган ҳужжатларда Хитойнинг қозоқ ва уйғурларни қандай таъқиб қилгани ва ҳибсга олгани маълум бўлди

Карвонсарой ва AFP

2019 йилнинг 31 май куни олинган сурат: Хитой шимоли-ғарбидаги Шинжон вилоятининг Хотан шаҳри яқинидаги асосан мусулмон этник озчиликлар, жумладан қозоқлар ҳибсда сақланадиган қайта тарбиялаш масканини ўз ичига олган мажмуанинг ташқи деворлари. [Грег Бейкер / AFP]

2019 йилнинг 31 май куни олинган сурат: Хитой шимоли-ғарбидаги Шинжон вилоятининг Хотан шаҳри яқинидаги асосан мусулмон этник озчиликлар, жумладан қозоқлар ҳибсда сақланадиган қайта тарбиялаш масканини ўз ичига олган мажмуанинг ташқи деворлари. [Грег Бейкер / AFP]

НУР-СУЛТОН - Янги ошкор қилинган ҳужжатда Хитойнинг Шинжон минтақасидаги этник қозоқлар, уйғурлар ва бошқа озчиликларни мунтазам равишда таъқиб қилгани тўғрисида маълумот берилган.

Сўнгги бир неча йил давомида Шинжон маъмурлари юз минглаб мусулмонлар, жумладан этник қозоқларни ҳам қайта тарбиялаш марказларига жойлаштирган. Минтақада камида 1,5 миллион қозоқ истиқомат қилади. Улар бу ерда уйғурлардан кейин иккинчи энг йирик туркий гуруҳ вакилидир.

Хитой ҳукуматининг иддаосига кўра, Шинжонда олиб борилаётган сиёсат террорчилик ва айирмачилик қарши курашга қаратилган бўлиб, лагерлар мандарин (Хитой) тилини ва бошқа кўникмаларни ўргатишга ихтисослашган.

Бироқ, яқинда эълон қилинган ҳужжатда ҳибсларнинг қандай амалга оширилгани ва алоҳида шахсларга оид тафсилотлар синчковлик билан ўрганилгани ҳақида батафсил маълумот берилган бўлиб, бу Пекиннинг лагерлар оддий мактаб эканлиги ҳақидаги даъвосига зиддир, дейилади душанба (17 феврал) куни The New York Times нашрида эълон қилинган ҳисоботда.

Матбуотга сиздирилган ҳужжатларнинг биринчи саҳифасида Хитой ҳукумати мусулмон озчиликларининг «муаммоли» хатти-ҳаракатлари ва муносабатларини қандай кузатгани ҳақида сўз юритилган. [Файл]

Матбуотга сиздирилган ҳужжатларнинг биринчи саҳифасида Хитой ҳукумати мусулмон озчиликларининг «муаммоли» хатти-ҳаракатлари ва муносабатларини қандай кузатгани ҳақида сўз юритилган. [Файл]

2 феврал куни АҚШнинг Нур-Султондаги элчиси қароргоҳидаги ўтовда АҚШ давлат котиби Майк Помпео Қозоғистон фуқаролари билан учрашди. Улар Шинжондаги қариндошлари Хитой ҳукумати томонидан ҳибсга олинганини айтганлар. [Кевин Ламарк / AFP]

2 феврал куни АҚШнинг Нур-Султондаги элчиси қароргоҳидаги ўтовда АҚШ давлат котиби Майк Помпео Қозоғистон фуқаролари билан учрашди. Улар Шинжондаги қариндошлари Хитой ҳукумати томонидан ҳибсга олинганини айтганлар. [Кевин Ламарк / AFP]

137 саҳифалик жадвалдан иборат бу ҳужжатда Шинжоннинг Қорақош округи маъмурлари лагерларда сақланаётган 300 дан ортиқ киши, шунингдек, уларнинг қўшнилари ва қариндошлари ҳақида маълумот йиққани айтилади.

Синчковлик билан кузатилганлар орасида 16 ёшдан кичик болалар ҳам бор.

Батафсил ёзувларда лагерга олиб келинган шахсларнинг келиб чиқиши, диний урф-одатлари ва ўзаро муносабатлари, шунингдек, ҳукумат муаммоли деб топган турли хатти-ҳаракатлар қайд этилган.

Шунингдек, спиртли ичимликлардан бош тортиш, диний зиёратга бориш ёки дафн маросимида қатнашиш каби беозор ишлар ҳам қайд этиб борилган. Ҳужжат шунингдек, одамлар неча маҳал ибодат қилишлари, диний либос кийиши ёки узун соқол қўйиши, ким билан мулоқотда бўлгани ва оиласининг хатти-ҳаракатларини ҳам ўз ичига олган.

Жадвалнинг охирги устунида қўлга олинганларни ҳибсда қолдириш ёки озод қилиш ва озод қилинганларни ҳибсга қайтариш бўйича ҳукмлар билдирилган.

Рўйхатдагиларнинг бири – 38 яшар аёл бир неча йил олдин ҳижобда юргани учунгина лагерга «қайта ўқитиш» учун жўнатилган, деб хабар берган BBC ҳужжатни ўрганиб чиқиб.

Шунингдек, «алоҳида хавф туғдирмайди» деб тавсифланган 34 ёшли эркак хорижга чиқиш паспортини олиш мақсадида давлат органларига мурожаат қилгани учун лагерга ташланган.

28 ёшли шахс “бир ҳаволага (линк) босиб, бехосдан хорижий вебсайтга кириб қолгани учун” лагерга жўнатилгани ёзилган.

2019 йил охирида Хитой «касб-ҳунарга ўқитиш марказлари»даги ҳар бир киши ўқишни «тугаллаганини» эълон қилган бўлса-да, айрим марказлар «ўз хоҳиши билан» қатнашни истаган янги талабалар учун очиқ қолиши мумкинлигини айтган.

BBCнинг таъкидлашича, Қорақош рўйхатидаги 311 шахснинг қарийб 90 фоизи аллақачон озод қилинган ёки лагерларда йиллик муддатни ўтаган ва озод қилиниши кутилаётганлар қаторида кўрсатилган.

Қозоқлар ғазабда

Этник қозоқлар бошпана излаб Қозоғистонга қочиб келаётгани туфайли Хитойнинг Шинжонда олиб бораётган сиёсати қозоғистонликларнинг ғазабига учраган.

Қозоғистон суди январь ойида Шинжондан қочиб, Қозоғистондан бошпана сўраган икки Хитой фуқаросининг иши юзасидан ҳукм чиқарди. Ҳукумат уларни Хитойга қайтармасликка қарор қилди, деб хабар беради AFP.

Адвокат Лаззат Ахатнинг AFP нашрига маълум қилигича, Қозоғистон суди чегарани ноқонуний кесиб ўтгани учун Кастер Мусохон ва Мурагер Алиулига бир йиллик қамоқ жазоси белгилаган эди.

Суд қўлган олинганларни Хитойга қайтармасликка ва шу чоққача қамоқда ўтирган муддатини инобатга олган ҳолда яна 5 ойлик қамоқ жазоси берилиши ҳақида қарор чиқарган.

Октябрь ойида чегарани кесиб ўтишидан аввал Хитой қамоқхоналарида калтакланган маҳкумлар яна қўлга тушишдан қўрқишини айтган.

Бунга ўхшаш воқеалар аввал ҳам юз берган.

2019 йил охирларида расмий Остона Пекиннинг Хитойдан Қозоғистонга қочиб ўтган этник қозоқ Каиша Аканни депортация қилиш талабини рад этди.

Бунинг ўрнига, 23 декабрь куни Олмаота вилоятининг Жаркент суди Каиша Аканни «чегарани ноқонуний кесиб ўтишда» айблаб, олти ойлик шартли қамоққа ҳукм қилди. Бу ҳақда Озод Европа/Озодлик радиосининг қозоқ хизмати хабар берган.

Бу орада, ўтган йил июнда Хитойда туғилган этник қозоқ Сайрагул Саутбай Қозоғистондан Швецияга қочиб ўтган ва у ерда қочқин мақомини олган.

42 яшар Хитой фуқароси Саутбай 2018 йил апрель ойида сохталаштирилган ҳужжатлар билан Қозоғистонга ўтган ва маҳаллий ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан қўлга олинган эди.

Ўша йилнинг ёз ойларида Жаркентда бўлиб ўтган суд жараёнида у Хитойнинг Шинжон вилоятидаги мусулмон озчиликлар учун мўлжалланган қайта тарбиялаш масканларига оид мудҳиш тафсилотларни очиқлади.

Лагерь аслида «ҳақиқий қамоқхона» ва у ерда 2500 дан ортиқ этник қозоқлар сақланади, деб айтган у.

Суд Саутбайга шартли ҳукм чиқариб, уни қамоқдан озод қилди ва Хитойга депортация қилинмаслигини айтди. Охир-оқибат, Саутбай Швецияга кўчиб кетган.

Қочқинларни сақлаб қолиш

АҚШ давлат котиби Майк Помпео ўзининг Марказий Осиёга қилган сўнгги ташрифи давомида Қозоғистон позициясини қўллаб-қувватлаб, бошқа давлатларни ҳам Шинжондан қочаётган этник озчилик аъзоларига бошпана беришга чақирди.

«Биз мамлакатлардан Хитойдан қочиб келаётганлар учун бошпана ва ҳимоя тақдим этишни сўраймиз», деб айтган Помпео 2 февраль куни Қозоғистон ташқи ишлар вазири Мухтар Тлеуберди билан ўтказган анжуманида.

«Инсон шарафини ҳимоя қилинг, тўғри бўлган ишни қилинг», деди Помпео.

Помпео Ўзбекистонга ташрифидан аввал Қозоғистоннинг юқори лавозимли расмийлари билан учрашган.

У пойтахт Нур-Султонга ташрифи давомида 2 февраль куни қариндошлари Шинжонда ҳибсда бўлган қозоғистонликлар билан учрашув ўтказди.

«Қўшма Штатлар сизнинг ҳолатингиз ва Шинжондаги Хитой репрессиясига ечим топиш учун барча чораларни кўради», деб айтган Помпео қозоғистонликларга Нур-Султондаги АҚШ элчихонаси баёнотига кўра.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 2

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Қозоғистоннинг Хитой билан муносабатлари яхши

Жавоб бериш

Хитой Қозоғистонни қоқиб ётибди, шунинг учун ҳаммаси яхши

Жавоб бериш