МОСКВА – Душанба (24 феврал) куни Эронда ўлим билан боғлиқ ҳолатларнинг кўпайгани, Осиё, Яқин Шарқ ва Европада бошқа касалликларнинг авж олиши ортидан глобал пандемия хавфи кучайган бир пайтда, ижтимоий тармоқлардаги Россияга алоқадор минглаб аккаунтлар янги коронавирус ҳақидаги фитна назарияларини тарқатиш бўйича уюшган ҳаракатларни бошлади.
Дезинформация кампанияси COVID-19 вируси тарқалиши ортида АҚШ тургани ҳақидаги асоссиз фитна назарияларини илгари сурмоқда, бундан кўзланган мақсад – соғлиқни сақлаш муаммоларига эътибор қаратиб, АҚШнинг дунёдаги обрўсига путур етказиш.
Россия тезисларини турли тилларда илгари суриш учун Twitter, Facebook ва Instagram тармоқларидаги сохта аккаунтлар ишга солинган, деди Россия дезинформациясига қарши кураш учун масъул АҚШ расмийси AFP нашрига.
«Россиянинг мақсади АҚШ ташкилотлари ва иттифоқларига ичкаридан, шу жумладан, зарарли таъсирга асосланган кампаниялар орқали зарба бериш», - деди Давлат котибининг Европа ва Евросиё бўйича ёрдамчиси вазифасини бажарувчи Филипп Рикер.
«Россиянинг ёвуз ниятли кучлари коронавирус ҳақидаги ёлғон хабарларни тарқатиш билан одамлар эътиборини глобал тиббий-санитар чоралардан чалғитиб, жамоат хавфсизлигига таҳдид солмоқдалар», деди у.
Сўнгги ҳафталарда интернетда тарқатилаётган даъволар – вирус АҚШнинг «Хитойга қарши иқтисодий уруш» олиб боришга уриниши, бу гўёки АҚШ марказий разведка бошқармаси томонидан ишлаб чиқарилган биологик қурол эканлиги ёки Ғарб томонидан «Хитойга қарши хабарларни» илгари суриш учун олиб борилган ҳаракатларнинг бир қисмидир, деган айбловларни ўз ичига олган.
Январь ойи ўрталарида Хитой расмийлари касаллик ўчоғи бўлган Уханда янги короновирус билан боғлиқ учинчи ўлим ҳолати ҳақида хабар берганларидан сўнг, АҚШ кузатувчилари дезинформация кампанияси бошланганини аниқладилар.
Ўтган йил охирида вирус келиб чиққан Хитойда ўлганларнинг расмий сони 2600га етди.
Аммо ўтган ҳафта ичида дунёнинг бошқа бурчакларида вируснинг тарқалиши кучайди, Эрон, Жанубий Корея ва Италия янги қайноқ нуқталарга айланди.
Душанба куни Афғонистон, Баҳрайн ва Кувайтда ҳам касалликка чалиниш билан боғлиқ илк ҳолатлар аниқланди. Бу билан инфекция тарқаган давлатлар сони 30 тага етди.
Худди шу аккаунтлар Украина ва Сурия ҳақида ҳам постлар ёзиб қолдиришган.
Янги коронавирус ҳақидаги дезинформация ва назариялар жиддий хавф ҳисобланади.
Бунгача Суриядаги уруш, Франциядаги сариқ нимчалилар намойиши, Чилидаги оммавий норозиликлар ҳақида Россияни қўллаб-қувватловчи хабарларни жойлаштирган бир неча минг онлайн-аккаунтлар эпидемия ҳақида «худди шундай ўхшаш» хабарларни чоп этмоқда, дейилади АҚШ давлат департаментининг «Global Engagement» маркази учун тайёрланган ва AFP нашри кўриб чиққан ҳисоботда.
Ботлар эмас, балки одамлар бошқарган аккаунтлар бир вақтнинг ўзида инглиз, испан, италян, немис ва француз тилида хабарлар чоп этган, улар Россия проксиларига уланган бўлиши ёки Россия қўлловидаги RT ва Sputnik каналларидагига ўхшаш маълумотларни жойлаштириши мумкин, дейилади ҳужжатда.
Давлат томонидан молиялаштирилувчи Россия оммавий ахборот воситалари 20 январдаги вирусга оид ғарбга қарши руҳдаги маълумотларни тарқатишни бошлади, эртасига эса ижтимоий тармоқ аккаунтлари уларни дунё бўйлаб тарқатишга киришди, деди АҚШ расмийси.
«Бу вазиятда биз дезинформация экотизимини, шу жумладан барчаси бир мавзуни олға сурувчи телеканаллар, прокси-сайтлар ва минглаб сохта ижтимоий тармоқ аккаунтларини тўлиқ кўриш имконига эга бўламиз», деди «Global Engagement» марказининг раҳбари, махсус вакил Леа Габриель. Марказга ташвиқот ва дезинформацияни кузатиб бориш вазифаси юкланган.
Аввалги воқеалар юз берган вақтда бу аккаунтлар 72 соат ичида фаол равишда хабарлар жойлаган. Аммо янги коронавирусга оид хабарлар ўтган ой ичида ҳар куни жойлаштирилиб борилган, АҚШ расмийларига кўра, бу Россиянинг ушбу хабар сарлавҳалардан йўқолиб кетмаслиги учун қилган ҳаракатидан далолат беради.
«Россиянинг ахборотга қарши туриш доктринасида бу оддий ҳол», деди «Global Engagement» марказининг бошқа бир расмийси.
Февраль ойи бошларида ижтимоий тармоқдаги манипуляция ва дезинформацияга барҳам бериш чоралари доирасида, Facebook компанияси Россия ҳарбий разведкасига алоқадор ўнлаб аккаунтларни ўчирганини маълум қилди.
78 та Facebook ва тўртта Instagram аккаунтидан иборат Россиядаги тармоқ асосан Украина ва қўшни давлатларга қаратилган бўлиб, Суриядаги можаро, Қримдаги этник зиддиятлар ва 2014 йилда Украинада Малайзия авиакомпаниясига қарашли самолёт ҳалокати ҳақидаги хабарларни чоп этган.
Бу аккаунтлар 2016 йилги президент сайловида АҚШдаги аудиторияни нишонга олган Санкт-Петербургдаги Интернет тадқиқотлари агентлиги (IRA) хабарларини қайтадан чоп этган.
Россия инқирозни чуқурлаштирмоқда
Россиянинг дезинформация кампанияси эпидемияга қарши кураш чораларини қийинлаштирмоқда, жамоатчилик эса Ғарб давлатларининг муносабатидан шубҳалана бошлаган, дейди Вашингтон.
Мамлакатлар вирусга қарши тезкорлик билан ҳаракат қилмас экан, «эпидемия исталган томонга қараб тарқалиши мумкин», деб огоҳлантирди Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбари Тедрос Адханом Гебрейесус.
Россия оператив хизматчиларига дезинформация тарқатиш учун «карт-бланш» берилган кўринади, дейди АҚШ давлат департаментининг шахсини очиқламаган расмийларидан бири.
«У ёки бу мавзунинг энг юқори даражаларга йўналтирилган ёки йўқлиги муҳим эмас. Эътиборлиси, улар бу ҳудудда сейсмик оқибатларга олиб келадиган ва истаганча зарар етказа оладиган даражада мустақил ҳаракат қилиш имконига эга», дейди у.
Русофобия, ҳаттоки шундай шароитларда ҳам сақланиб қолади. Ёзилганларнинг бари Россиянинг муаммони мустақил равишда ҳал қила олмайдиган мамлакатларга пул юбориш ўрнига, уларни яксон қилиш дастурини ифодалайди. Улар ўз манфаатлари учун маблағ сарфлашда давом этмоқдалар. Россияда кимнидир пандемия келтириб чиқаришда айблаган биронта оммавий ахборот воситасини кўрмадим. Аксинча, улар ёрдам беришга ҳаракат қилмоқдалар, агар кимдир буни худбинлик деб ўйласа, бу уларнинг муаммоси. Улар бунинг учун пул олишда давом этар эканлар, обрўга тажовуз қилишда давом этадилар.
Жавоб беришФикрлар 14
Ифлос маълумот. Глобал касалланишлар тасдиқландику.
Жавоб беришФикрлар 14
АҚШдан фарқли ўлароқ Россия ҳаммасини тўғри қиляпти ва фақат ҳақиқатни гапирмоқда.
Жавоб беришРоссия. РОССИЯ – БУ СИЁСИЙ «ФОҲИША», ЁЛҒОН, ТУҲМАТЛАР... БУ ОВҚАТ ЕБ БЎЛГАНИДАН КЕЙИН ОҒЗИНИ ИФЛОС, САССИҚ СОҚОЛИ БИЛАН АРТАДИГАН ОДАМЛАР...
ФИТНАЧИЛАР..ҒАЛАБА ҚИЛИШДИ... БЕРЛИНДА ИТТИФОҚЧИЛАР – АҚШ ВА БУЮК БРИТАНИ ҚЎШИНЛАРИ БОР ЭДИ...РЕЙХСТАГ УЗРА БАЙРОҚНИ ДОҒИСТОНЛИК ЖАНГЧИ ЎРНАТДИ!!! ЎЙЛАБ ТОПИЛГАН ЕГОРОВ ВА КАНТАРИЯ ЭМАС... УЛАР БОР ЭДИ, ЛЕКИН БАЙРОҚНИ ДОҒИСТОНЛИК АСКАР ЎРНАТГАН
ШУНДАЙ ЭКАН, ОВОЗИНГНИ ЎЧГИР, ЙЎҚОЛИБ КЕТ МОСКАЛ...
Жавоб беришФикрлар 14
Ҳақиқат шуку, эртами-кечми худди Берлинга борганимиз каби, сиз томон танк миниб борамиз. Буни яхши биласиз, шундай бўлиши учун қўлингиздан келган ҳамма ишни қиляпсиз.
Жавоб беришФикрлар 14
Агар хоҳламасангиз коронавирусдан эмлашмайди-ку, шундайми?
Жавоб беришФикрлар 14
Нимага ҳамма нарсада Россияни айблайсиз?
Жавоб беришФикрлар 14
Менимча, Хитой вирусининг бошқа касалликлардан фарқи йўқ.
Жавоб беришФикрлар 14
Россия оммавий ахборот воситалари фактларни бузиб кўрсатиш орқали ҳаддан ташқари тажовузкор информацион кампания олиб боришмоқда. Буни тушуниб етганимдан кейин, Россия ахборот воситаларини ўқимаслик ёки кўрмасликка ҳаракат қиляпман.
Жавоб беришФикрлар 14
Агар сўнгги коронавирус ҳолатини оладиган бўлсак, Россия ОАВлари тарқатаётган аниқ «дезинформация» қайси бири?
Жавоб беришФикрлар 14
Алдашни бас қилларинг, маразлар. Россияни ёмонотлиқ қилиш учун ёлланганмисанлар? Кимга ишлайсанлар?
Жавоб беришБу веб-сайтга USCENTCOM ҳомийлик қилади. Бу маълумот веб-сайтнинг ўзида кўрсатилган. Айни шу нарсани исботлаш талаб қилинган эди. Улар ҳатто бу «ташкилот» кимга хизмат қилишини ва кимнинг манфаатини кўзлашини яшириб ҳам ўтиришмаган.
Жавоб беришҲурматли Кремль ботлари, Россияни қўллаб-қувватлайдиган ҳар битта шарҳ учун сизга қанча тўлашларини билсам бўладими? Бу шунчаки қизиқиш эмас, кризис, ақча керак ))))
Жавоб беришФикрлар 14
Энди эса Хитой бу дезинформация учун Россиянинг таъзирини беради.
Жавоб беришФикрлар 14