БИШКЕК – Қирғиз таҳлилчилари Россиянинг Қирғизистон ҳудудида ҳаво ва ракетага қарши мудофаа тизимларини жойлаштириш ниятига шубҳа билан қарамоқдалар.
Ускуналарни Қант яқинидаги Россия авиабазасига ўрнатиш режалаштирилмоқда, деди Қирғизистон Қуролли кучлари Бош штаби бошлиғи ўринбосари Нурлан Кирешеев. Бу ҳақда 14 феврал куни Озод Европа/Озодлик радиоси қирғиз хизмати хабар берган.
Пойтахтдан 20 км узоқликда жойлашган Қант шаҳарчасидаги Россия авиабазаси Россия, Қирғизистон, Арманистон, Белорусия, Қозоғистон ва Тожикистондан таркиб топган Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти (КХШТ) доирасида 2003 йилдан бери фаолият кўрсатиб келади. Базада 500 га яқин россиялик ҳарбий хизматчилар жойлаштирилган.
Хабарда айтилишича, Кирешеев бу ҳақда Россия мудофаа вазири ўринбосари Николай Панков депутатларга Москванинг айни режалари ҳақида сўзлаб берган куни маълум қилган.
Ҳаво ва ракета ҳужумига қарши мудофаа тизимлари, шунингдек, учувчисиз учар қурилмалар Россия президенти Владимир Путиннинг ўтган йил июнь ойида Қирғизистонга ташрифи чоғида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо (ШҲТ) давлат раҳбарларининг саммитида имзоланган келишувлар доирасида жойлаштирилади.
Бу воқеа Москва Қирғизистондаги ҳарбий ҳозирлигини кенгайтиришга уринаётган бир пайтда юз бермоқда.
2019 йил март ойида Бишкекка қилган аввалги сафари чоғида Путин Қирғизистон расмийларини Қантдаги Россия базасини 60 гектарга кенгайтиришга кўндирган. Қирғизистон жанубида Россиянинг иккинчи ҳарбий базасини очиш мавзуси ҳам кўтарилмоқда.
Намойишчилар март ойида Қирғизистонга ташрифи чоғида Путиннинг ушбу мамлакатга нисбатан қаттиққўл сиёсатига нисбатан ўз норозиликларини билдирган эдилар.
Путин келишидан бир кун аввал намойишчилар «қотил» ва «босқинчи» деб ёзилган плакатлар ушлаб, Бишкекдаги Россия элчихонаси олдида тўпланган ва Россияни Қантни тарк этишга чақирган эди.
«Бу ерда ракеталар нега керак?»
«Мен бу ерда ракеталар нима учун кераклигини тушунмаяпман, гўё кимдир Россия базасига ҳужум қилмоқчидек», дейди бишкеклик сиёсатшунос Аскат Дукенбаев.
Собиқ қирғизистонлик дипломат, бишкеклик Мурат Конокбаевга кўра, Россия мамлакат шимолидаги хавфсиз ҳисобланган Чуй вилоятида ҳарбий кучларни мустаҳкамлашда давом этмоқда. Шимолда, хусусан хавфсизликка реал таҳдид мавжуд бўлган Боткен вилоятида эса Москва ўз базасини жойлаштиришга шошилмаяпти.
«2019 йилнинг май ойида Боткентда Суриядан келган террорчилар қўлга олинган», деди у ўшанда Knews.kg нашрида тилга олинган икки қирғизистонликни назарда тутиб. Мақолада айтилишича, Р. Б. ва Р. У. исмли бу шахслар Қирғизистонга қайтишдан аввал Сурияда экстремистлар сафида жанг қилган.
1990 йиллар охиридаги воқеаларни эслайлик, ўшанда Боткентда Ўзбекистон ислом ҳаракати (ЎИҲ) жангарилари ва ҳарбийларимиз ўртасида тўқнашув юз берган эди», деб қўшимча қилди Конокбаев.
«Нима учун Россия айнан керакли жойда хавфсизликни кучайтирмайди?», деб савол берди Конокбаев.
Кремль Марказий Осиёда эълон қилинган мақсадлардан ташқари, ўз стратегик манфаатларини ҳам кўзламоқда, деди у ва Суриядаги русларнинг хатти-ҳаракатларини бунга мисол қилиб келтирди. Россия қуролли кучлари у ерга 2015 йилда президенти Башар ал-Асадни қўллаб-қувватлаш ва у ерда ўрнашиб қолиш учун боришган.
«Россия Сурияда кўзлаган мақсадларига эришган бўлса-да, у ердан ўз аскарларини олиб чиқиб кетишга шошилмаяпти», деди у. «Путин Россия армияси у ерда мамлакат учун керакли бўлган муддатгача қолишини очиқ баён қилди.»
«Хорижий давлатлардаги ҳарбий ҳозирлик доим таъсир, назорат ва ўз мақсади йўлида стратегик масалаларни ҳал қилишда маҳаллий ҳукуматга босим ўтказиш учун қўлланилган», деди у. «Бу Қирғизистон миллий хавфсизлиги масаласидир.»
Россиянинг ҳарбий базалари Қирғизистонни Кремль рақибларининг нишонига айлантирмоқда, деб огоҳлантирди бишкеклик юрист, «Мустақил Қирғизистон» онлайн гуруҳи аъзоси Улан Жумалиев.
«Бизни хавф остига қўйишмоқда. Ҳатто Россиянинг биродари саналган Беларусь ҳам Россиянинг ҳаво мудофааси ва бошқа бўлинмаларини жойлаштиришдан бош тортди», деди у.
Экологик оқибатлар
Қирғизистонликлар аввал ҳам Россиянинг бу мамлакатдаги ҳарбий фаолиятидан, айниқса, Иссиқкўл атрофида Россия ҳарбий машғулотларининг табиатга таъсиридан норози бўлишган. Тоғ ёнбағридаги кўл Қирғизистоннинг биринчи рақамли туристик маскани ҳисобланади.
Сувости кемаларига қарши қуролларни синайдиган 945-Россия базаси 1943 йилдан бери аҳолининг севимли кўлида торпедоларни синовдан ўтказиб келади.
Шу билан бирга, Россия Иссиқкўлнинг жанубий қирғоқларида ҳам ҳарбий машғулотлар ўтказади. Экологлар ва маҳаллий аҳолининг сўзларига кўра, бу кўлнинг ўзига ҳос экотизимига катта зиён етказмоқда.
Машқлар чоғида рўй берган портлашлар туфайли атроф-муҳитга зарарли моддалар тарқалади, дейди бишкеклик муҳандис-эколог, «MoveGreen» экологик ҳаракати ходимаси Бахтигул Стакеева.
«Портлашлар жойида кратерлар пайдо бўлади, ён-атрофдаги тупроқ ва ўсимликлар вайрон бўлади», деган эди у 2018 йилда. «Заҳарли моддалар, тупроқ, сув ва ҳайвонот оламига етадиган зиёндан ташқари, шовқинли ифлосланиш муаммоси ҳам бор.»
Маҳаллий экотизим ҳарбий машқларсиз ҳам ўта нозик, деди у.
Қирғизлар, Қримни ҳаргиз эсдан чиқарманг! У ерда рус базаси бор эди! Оқибатда руслар Қримни босиб олишди! Гарчи улар 1975 йилдаги мавжуд чегараларни тан олиш тўғрисидаги Хельсинки битимига имзо чекишган бўлса ҳам! Улар 1994 йилда Будапешт меморандумини ҳам имзолашган, унда Россия Украина сарҳадларини муҳофаза қилиш мажбуриятини олган эди! Улар ўзлари имзолаган бу келишувларга тупуриб қўйишди! Руслар АҚШ ва Хитой хавфли деб қўрқитадилар, ўзлари эса улардан ҳам баттар, очиқдан-очиқ ва сурбетлик билан ерларини тортиб олишмоқда! Русларга мустамлакалар керак, улар мустамлакаларга ўрганиб қолишган, чунки уларсиз қашшоқликка йўлиқадилар. 30 йилдан бери бунга гувоҳ бўлиб келяпмиз! Базалари жойлашган ерларга улар ўз «маслаҳатлари» билан кириб келаверадилар.
Жавоб беришФикрлар 7
Ватникларни [Путин тарафдорларини] қувиб солиш керак. Қалмиқ ва Жеенбеков - Кремлни эмиб ётган ва ўз халқининг келажагини сотаётган фоҳишалар.
Жавоб беришФикрлар 7
Ҳа, Россия базаси у ерда кимга ҳам керак. Хитой ва ИД жангарилари давлатга босиб киришни бошласа қирғизлар кейин кимга ялинар экан?! Жавоб аниқ - [юз йил аввал бўлганидек Россиядан ёрдам сўрашади
Жавоб беришФикрлар 7
Қирғизистондаги Россия ҳаво кучлари базаси ёпилиши керак.
Жавоб беришФикрлар 7
Лубино шаҳар полицияси нималар қилаётганини кўринг. https://www.youtube.com/watch?v=Nn6N2eLPK_4
Жавоб беришФикрлар 7
Уларни ҳайдаб чиқаринг қирғиз биродарлар, улар жоҳиллар ва жоҳиллигича қолаверади.
Жавоб беришФикрлар 7
Энди руслар «ИШИД ўзининг қирувчи самолётлари билан Қирғизистонга ҳужум қилиши мумкин» деган бўлмағур гапларини бошлайди
Жавоб беришФикрлар 7