Карвонсарой
Инсон ҳуқуқлари

АҚШ Хитой таъқибига учраган қозоқ аёлини жасорати учун мукофотлади

Карвонсарой

Хитой ўз мусулмон фуқароларига қарши босим ўтказаётганини фош этган хитойлик қозоқ Сайрагул Саутбай АҚШ давлат котиби Майк Помпео ҳамроҳлигида АҚШ президентининг рафиқаси Мелания Трампдан «Жасоратли аёллар» халқаро мукофотини қабул қилиб олмоқда, 4 март, Вашингтон. Айни вақтда Саутбай ўз оиласи билан Швецияда яшамоқда. [Twitter/АҚШ Давлат департаменти]

ВАШИНГТОН – Хитойлик этник қозоқ аёли чоршанба (4 март) куни Пекиннинг хитойлик мусулмонларга нисбатан босимини фош этишда жасорат кўрсатгани учун мукофотга сазовор бўлди, дейилади АҚШ давлат департаменти баёнотида.

АҚШ давлат котиби Майк Помпео ҳар йили ўтказиладиган «Жасоратли аёл» халқаро мукофотини топшириш маросимига бошловчилик қилди. Бутун дунёдан ўн икки нафар аёл, жумладан Сайрагул Саутбай ҳам бу мукофотга лойиқ деб топилди.

АҚШ Давлат департаментига кўра, мукофот «инсон ҳуқуқлари, аёллар тенглиги ва ижтимоий тараққиётни ҳимоя қилишда, кўп ҳолларда ўз ҳаётини хавф остига қўйган ҳолда фавқулодда жасорат ва етакчиликни намоён этган аёлларга» топширилади.

Ўтган бир неча йил давомида Хитойнинг Шинжонида ҳукумат бир неча юз минглаб мусулмонлар, жумладан этник қозоқларни мафкуравий лагерларга жойлаштирган. Бу ҳудудда камида 1,5 миллион қозоқ истиқомат қилади. Улар уйғурлардан кейин энг катта туркий этник гуруҳни ташкил қилади.

Хитойлик этник қозоқ Сайрагул Сауитбай 2018 йилнинг 13 июл куни Жаркент (Қозоғистон) шаҳрида суд ҳукмини кутмоқда. Қозоғистондаги оиласи сафига қайтиш мақсадида хитой-қозоқ чегарасини ноқонуний кесиб ўтишда айбланиб, 2018 йил 1 август куни шартли қамоқ жазосини олган аёл охир-оқибат Швецияга кўчиб ўтган. [Руслан Пряников/AFP]

Суратда: Хитойнинг мусулмонларга нисбатан зулмини қоралагани учун Сайрагул Сауитбайга билдирилган мақтов. У 4 март куни Вашингтонда «Жасоратли аёл» халқаро мукофотига сазовор бўлди. [Twitter/АҚШ Давлат департаменти]

Қайғули воқеа

«2016 йил июль ойида Сайрагул ўз оиласи билан Қозоғистонга кўчиб ўтишга уринган, аммо Хитой коммунистлар партияси (ХКП) унинг паспортини мусодара қилади, натижада у ўз оиласи билан кета олмайди», дейилади АҚШ департаменти баёнотида.

Баёнотга кўра, «2017 йил ноябрь ойидан 2018 йилнинг март ойига қадар ХКП Сайрагулни лагерлардаги этник озчиликдан иборат гуруҳларга хитой тилини ўргатишга мажбурлаган. 2018 йил март ойида Саутбай Қозоғистонга қочиб кетади».

«Шундан сўнг Саутбай ХКПнинг мусулмонларга қарши олиб бораётган босими ҳақида дунёда биринчилардан бўлиб гапирганлардан бўлди... Сайрагул ва унинг оиласига Швеция бошпана берган, улар ҳозир ўша ерда яшамоқда.»

2018 йилда Қозоғистонда давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтган Саутбай судда ўзи гувоҳ бўлган ва бошидан кечирган қийноқлари ҳақида сўзлаб берган.

Хитой ҳукумати минглаб мусулмонлар, жумладан уйғурлар ва этник қозоқларни қайта тарбиялаш масканларида мафкуравий тарғиботдан ўтишга мажбурлаган, деб гувоҳлик берган у. Суд унга нисбатан шартли ҳукм чиқариб, Хитойга депортация бўлишдан сақлаб қолди.

Охир-оқибат, Қозоғистон ҳукумати унга Швецияга кўчиб кетишга изн берган.

Кенг миқёсдаги таъқиб тафсилотлари жадвали

Сўнгги ойлар давомида Хитойнинг мусулмонларга нисбатан босимига доир далиллар кўпайган.

Шу йил февраль ойида «New York Times» нашри хитойлик мусулмонларнинг таъқиб этилишига оид батафсил маълумотларни ўз ичига олган 137 саҳифалик жадвалдан иборат ҳужжатни чоп этди.

Бу ҳужжатда Шинжоннинг Қорақош округи маъмурлари лагерларда сақланаётган 300 дан ортиқ одам, шунингдек, уларнинг қўшнилари ва қариндошлари ҳақида маълумот йиққани айтилади.

Шунингдек, спиртли ичимликлардан бош тортиш, диний зиёратга бориш ёки дафн маросимида қатнашиш каби беозор ишлар ҳам қайд этиб борилган.

Ҳужжат шунингдек, одамларнинг неча маҳал ибодат қилиши, диний либос кийиши ёки узун соқол қўйиши, ким билан мулоқотда бўлгани ва оиласининг хатти-ҳаракатларини ҳам ўз ичига олган.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 2

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Мана ҳақиқий зулм қаерда https://www.youtube.com/watch?v=gLbUzvmemQI

Жавоб бериш

Хитой билан муносабатларимиз яхши, жаноб америкаликлар, йўқ жойдан шовқин кўтарманг. Бошқа бир муаммо кўпроқ ташвиш уйғотмоқда, буни Россиядаги ҳамма интернет-форумларда очиқ кўриш мумкин: Шимолий Қозоғистон Россиянинг ери ва уни Қримга ўхшаб қайтариб олиш керак, деган гаплар.

Жавоб бериш