https://central.asia-news.com/uz-Cyrl/articles/cnmi_ca/features/2020/03/06/feature-01
| Хавфсизлик

Ўзбекистон дунёга очилиб боргани сари Россияга қарам бўлишга қаршилик кучайиб бормоқда

Сора Эшонова

image

Россия президенти Владимир Путин ўзбекистонлик ҳамкасби Шавкат Мирзиёев билан, 2018 йилда Путиннинг Ўзбекистонга давлат ташрифи чоғида олинган сурат. [Кремль]

ТОШКЕНТ – Ўзбекистоннинг дунё учун ўз эшикларини очиш йўлидаги саъй-ҳаракатлари, Россия бошчилигидаги Евросиё иқтисодий иттифоқига (ЕОИИ) қўшилишдан бош тортиши билан бирга, бу мамлакат янада мустақил бўлиш ва Москвага қарамлигини камайтириш ниятида эканлигидан дарак бермоқда, дейди экспертлар.

Ўзбекистоннинг собиқ адлия вазири Муҳаммадбобур Маликовнинг фикрича, ҳукумат Россия таъсиридан узоқлашаётганини кўрсатиш учун халқаро ҳамжамиятдаги мавқеини мустаҳкамлашга интилмоқда.

«Ўзбекистон президенти кўп қиррали ташқи сиёсат юритишга ҳаракат қилаётгани яққол кўриниб турибди. Унинг яқинда Туркияга сафар қилиб, президент Ражаб Тоййиб Эрдўғон билан учрашгани ҳам буни исботлайди», деди у.

АҚШ Давлат котиби Майк Помпеонинг яқинда Ўзбекистонга қилган сафари халқаро майдонда мамлакат нуфузи ошиб бораётганининг яна бир белгиси бўлди, деди Ўзбекистоннинг Вашингтондаги собиқ элчиси бўлган Маликов.

Помпеонинг ташрифи Қўшма Штатлар Марказий Осиё мамлакатлари учун тобора жозибадор шерикка айланаётганлигини кўрсатди, деб қўшимча қилди у.

3 феврал куни Ўзбекистонда бўлган Помпео «президент Мирзиёевга Америка Қўшма Штатлари ва Ўзбекистон ўртасидаги яқин стратегик шериклик алоқаларини йўлга қўйишда бош-қош бўлгани ва Афғонистондаги сиёсий вазиятни музокаралар йўли билан тартибга солиш саъй-ҳаракатлари учун миннатдорчилик билдирди», дейилади АҚШ Давлат департаменти баёнотида.

Россия билан ёки Россиясиз

Айни вақтда Ўзбекистон Россияга қарамликни жиловлашга тайёр эканлигини намойиш этмоқда. Мамлакатларнинг чегарадош эмаслиги «Россия олдида Ўзбекистонни Грузия, Беларусь ва Украина каби мамлакатларчалик заиф қилиб қўймаган», деди Маликов.

Шубҳасиз, Ўзбекистон ҳанузгача Россияга, биринчи навбатда газ соҳасида қарам бўлиб қолмоқда, деди у ушбу соҳа Россия президенти Владимир Путинга салкам «отамерос мулк» бўлиб қолганини таъкидлаб.

Ўзбекистон Россияга қарам эканига қарамай, Россия Украинанинг Донбасс минтақасидаги низо, Грузиядан ажралиб чиққан Жанубий Осетия ва Абхазия муаммоси, шунингдек Суриядаги каби узоқ муддатли можароларга аралашиб бораётганини Мирзиёев яхши тушунади, деди Маликов.

Бундан ташқари, «Россиянинг Беларусь каби яқин иттифоқчилари билан [Кремль томонидан қўзғатилган] янги можароларнинг пайдо бўлиши» ҳам хавотирли, деди у.

Унинг сўзларига кўра, Москванинг бундай хатти-ҳаракатлари туфайли у билан тузиладиган иттифоқ хавф остида қолади.

Ўзбекистонлик собиқ дипломат ва иқтисодчи Алишер Таксанов бу борада Маликов билан ҳамфикр эканлигини айтди.

«Сўнгги ҳодисалар Ўзбекистоннинг кўп векторли ва мувозанатлашган ташқи сиёсат олиб бориш истагида эканини кўрсатмоқда», деди у.

«Тўғри, Ўзбекистон Россияга жуда қарам бўлиб қолган, аммо Россия ҳам Ўзбекистонга муҳтож», деди Таксанов.

Унинг таъкидлашича, иқтисодий йўналишда Ўзбекистон Россияга қарамлигича қолмоқда. Россия мамлакатнинг энг йирик савдо ҳамкори ва бу мамлакатда 5 миллионга яқин ўзбекистонлик мигрант меҳнат қилади.

Шундай бўлса-да, Таксановнинг айтишича, Мирзиёев Москвага кучли қарамликнинг давом этишини хавфли деб ҳисоблайди.

«Айни пайтда Путин деярли ёлғиз қолган», деди у. «Ташқи майдонда унинг иттифоқчилари йўқ, шу боис ҳам у собиқ СССР аъзоларига таянади ва бу борада Ўзбекистон жуда керакли ҳамкор.»

«Аммо, Путин Ўзбекистон президенти унинг йўлдоши бўлишини кутган эди», деб қўшимча қилди у.

Суверенитет ва мустақиллик намойиши

20 январь куни Ўзбекистон Россия раҳбарлигидаги ЕОИИга аъзо бўлмаслигини айтиш билан Ўзбекистон раҳбари Москвага ўз мустақиллигини мустаҳкамлаш ниятида эканлигини билдириб мужда юборди. Ўзбекистон ташкилотда кузатувчи мақомини танлади.

«Биз бу иттифоққа аъзо бўлиб кирмаймиз», деб айтган Мирзиёев яқинда бўлиб ўтган сайловлардан сўнг парламент юқори палатасига қилган мурожаатида.

«Битта нарсани билиб қўйинглар. Ҳеч ким мустақилликни ҳеч кимга бериб қўймайди. Мустақиллик халқ ишонган президентнинг қўлида», деди у.

Ўзбекистоннинг ЕОИИ қўшилишидан бош тортиши кўпроқ «президент Мирзиёевнинг дунё ҳамжамияти ва ўз халқига суверенитет ва мустақиллик йўлига содиқлигини намойиш қилишидир», деди Ўзбекистоннинг собиқ адлия вазири Маликов.

2016 йил вафот этган собиқ президент Ислом Каримов бундан-да аниқроқ чоралар кўрган эди.

Каримов Иккинчи жаҳон урушининг Ўзбекистонга нисбатан қўлланилишида «Улуғ ватан уруши» тушунчасидан воз кечди ва (9 май) Ғалаба кунини Хотира куни деб номлади, деди Маликов.

Шу билан бирга, Каримов мамлакатни Россия бошчилигидаги Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти (КХШТ) таъсиридан олиб чиққан ва Ўзбекистоннинг кирилл имлосидан лотин имлосига ўтишига сабабчи бўлган.

Хавф омиллари

Ўзбекистон-Москва алоқаларида юзага келган яна бир танглик – Москва фойдасига жосуслик қилишда айбланган сиёсий таҳлилчи ва бир қатор ҳарбий хизматчиларнинг Тошкентдаги суд жараёни бўлди.

10 февраль куни Тошкентнинг жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман судида сиёсий таҳлилчи, Ўзбекистон республикаси президенти қошидаги стратегик тадқиқотлар институтининг собиқ раҳбари – 61 яшар Рафик Сайфулин ва 10 нафар ҳарбий устидан ўтказилаётган ёпиқ суд жараёнининг иккинчи мажлиси бўлиб ўтди.

Прокуратурага кўра, давлатга хиёнатда гумон қилинаётган судланувчилар Москва фойдасига жосуслик, давлат сирларини ошкор қилиш ва бошқа жиноятлар содир этишган.

Аммо, Сайфулиннинг иши «айсбергнинг учигина холос, унинг ортида эса Россия манфаатларини ҳимоя қилаётган ва президент Мирзиёевнинг Ғарб билан яқин муносабатлар ўрнатишига тўсқинлик қилаётган янада муҳим шахслар турибди», деди Таксанов.

«Россия жосуслиги фош бўлганига қарамай, мамлакатдаги Давлат хавфсизлик хизмати мутахассисларининг деярли ярми Россияда таълим олган ва бу мамлакат билан яқин алоқаларга эга. Уларнинг яқин қариндошлари Россия фуқаролигига эга. Шу билан бирга, Россия Федерациясида уларнинг кўчмас мулклари ва инвестициялари бор», деди у.

Ўзбекистонда Путин учун яна бир муҳим актив – бу рус озчиликлари, деди Таксанов.

«Кўпчилик россияликлар Путиннинг сиёсатидан норози бўлаётган ва унинг хатти-ҳаракатларини танқид қилаётган бир вақтда, Ўзбекистондаги рус аҳолиси унга нисбатан жуда ижобий муносабатда ва уни ўзлари учун ҳимоячи ва ҳомий деб билади», деди у.

Сизга мақола ёқдими?

48
Фикрлар 25
Сиёсат
Каптча *

Америка Англия ё Рассия колиб кетган фикрларим. Биз евроиктисодий зонага кушилишимиз кк эди. Ман деярли мустакиллик фарзандиман, собик саюз даалатининг 70 мустабит замонини эшитганман, киноларда курганса ва укиганман холос. Шу мустабит замон хали давом этяпти назаримда. Урток Президент кушилинг шу ташкилотга узбек халки хам яшасин маза килиб 2 мингли мошинни 12 мингга олмасдан, бу ойликни келаси ойликки учма-уч килиб етказмасдан. Етар манаполяни шунча давру даврон сургани. Хуллас куйи катлам у ёда турсин урта катлам хам кийинчиликда ящаяпти. Бу туришла хали анча шу аснода яшаймиз. Яна бир бор таькидлайман бу мани шахсий фикрим.

Жавоб бериш

Кайси давлат билан якин аоокалар килиш давлатни ривожлантириши бу кучли дипломатияга боглик. Ман бу давлат билан якин плокалар килиш кк, буниси билан еса йук дея олмайман. Чунки хеч кайси давлат йукки уз фойдасини кузламаса. Ман АКШни ё Англяни ёки Рассияни тарафдори емасман мустакил Узбекистонни бир фукаросиман, ишонч билан бир нарса айтиш мумкинки Рассия бу ёнимиздаги давлат зеро узбек халк маколларида "узокдаги бугдойдан якиндаги самон яхши" дейилган.

Жавоб бериш

Kishan kiyma,böyin egma
Ki sen ham hur tuğilğonsen

Жавоб бериш

Россия билан бирга бўлган биронта давлат йўқки ривожланиб зўр бўпкетган. Қайтага Англия ёки Америка билан яқин бўлган давлатлар жуда ривожланиб кетди бунга мисоллар жуда кўп.

Жавоб бериш

Россияга хам гарбга хам Америкага хам карам булишга каршиман.У ким булмасин биздан устун эмас биз хам улардан устун эмасмиз шурдай экан хамма билан тенг алокалар урнатиб Ислом Каримов олиб борган мустакиллик сиёсатини олиб бориш тарафдориман.

Жавоб бериш

Biz xammassidan ustunmiz chunki olloh taolo biz bn faqst buni qalban xis qiliwimiz zarur momin odam xech qachon yutqazmedi òlsa waxid òlmasa ĝolib

Жавоб бериш

Mustaqillik eng oliy ne'mat! Men prezident Shavkat Mirziyoyevning tanlagan yo'lini to'liq qo'llab quvvatlayman.

Жавоб бериш

Вакт курсатади

Жавоб бериш

Meni davlatni ichki xoinlari un qarwi guruxga raxbar qilsa edi men un na oilani na boylikni qiziĝi bolardi davlatimiz ichidagi xoinlarni xalqimiz kelajsgi un ortga qadam bosmasdan wijoat bn qirib tozalab qoyardim in wa Olloh
Sòng poraxorlarni sòng....
Bularni umr tugaguncha qirardm olloh yordamida

Жавоб бериш

Баракалла!!!!

Жавоб бериш

Ўзбекистон Россия билан 1863 йилдан бери яшаб келмоқда, аммо нима муваффақиятга эришганига қараш керак. Бу йиллар давомида биз нималарга эришдик? Ҳеч нарсага. Бир жойда депсиниб турдик. Буёғига Россиядан ҳеч қандай яхшилик кутмаймиз !!! Биз ҳеч бўлмаганда Туркиядагидек ўз иқтисодий ва сиёсий ривожланиш йўлимизни топишимиз керак! Россия 157 йил давомида Ўзбекистоннинг ривожланиши учун тузук иш қилмади, аксинча олтин ва бойликларимизни ўғирлади! Ривожланишимиз учун ҳеч нима қилгани йўқ!!!

Жавоб бериш

Масалан, кушни мусулмон давлати Афгонистон Россия карамида булмаган, лекин кандай ривожланишга эришди шу 100йиллик даврида- таълим, медицина ва вх.к.?

Жавоб бериш

Биз мустамлака замонларни эмас, тараккиёт хакида фик юритсак уртоклар. Мустамлакани бирдан бир нияти у давлатни талаш. Хозирги даврда дипломатик аьлокалар хакида фикрлашсак. Давлат узини позоциясида собит кадам булиб турса ким уни адаштиради? Ислохотлар, халкаро шартномалар инсон хаётини яхшилаши кк, енгиллаштириши кк.

Жавоб бериш

Ўзи Мирзиёев айнан шундай деганини ҳеч ким эшитмаган.

Жавоб бериш

Каримов ҳам Катта оғадан мустақил бўлишни истади ва қарийб 30 йилда бунга эришди. Лекин ниманинг эвазига? Неча миллион ўзбекистонликлар иш излаб мамлакатни тарк этишга мажбур бўлишди. Мирзиёев Каримов режимини қораламагунича, демократик ва иқтисодий ислоҳотларни амалга оширмагунича, Европа бизни қўллаб-қувватламайди, Каримов даврида бўлганидек: «оч, лекин ҳаммадан мустақил» бўлиб қолаверамиз, деб қўрқаман. Чегарадош эмаслигимиз учун Ўзбекистон Россия таъсиридан осонликча халос бўла олади, деб ўйламаслик керак. Бу кулгили. Биз демократик ва ривожланган давлатлар билан ҳам чегарадош эмасмиз ва уларнинг ҳам бу ерда таъсири кам. Ва ниҳоят, Ўзбекистон ҳозирча [Россия таклиф қилган] атом электр станцияси қурилиши лойиҳасини расман рад этгани йўқ. Шундай экан, Москванинг қўллари ҳали Тошкентда.

Жавоб бериш

U atomni òrsdan arzonga va sifatli qilib yapon bn qursek xam boladi
Kelajakda esa òzimiz in wa Olloh
Atomda ikita qurvosek òrsdan gazga qaramligimiz yechilardi

Жавоб бериш

Қолган жосусларни топиб, қатъий равишда жазолаш керак. Давлат хавфсизлик хизмати янада ислоҳ қилиниши керак. Бизга руслар керак эмас. Руслар туфайли бизнинг халқимиз етарлича азоб чекди. Ўзимиз учун яшайдиган вақт келди.

Жавоб бериш

Биратўла Россиядан ҳам ўз одамларингизни олиб кетинглар

Жавоб бериш

Milliy gvardiya òrsni jallodlariga qarwida wep xam biladi dxx xavsiz emasligini ichida barbr xoin lar borligini fakt yoq

Жавоб бериш

Иқтисодий мустақилликсиз давлат сиёсий мустақил бўла олмайди. Ўзбекистон – келажаги буюк давлат.

Жавоб бериш

Ortiqxojaga òxwagan vallomatlar narxxi aaaarzon qip beriw kereda birgina u emas
Xamma iwlab chiqaruvchi lar xqlq un arzonlawtiriw kerek xalq topgan pulini yawaw iwlataveriwi kerek emas topgan puli owiwi kerek zaruratlaridan xozi zaruratga yetmayaoti pulimiz ewwak kalla òtirvoganlar chala xom awyo va tayyor xom awyo ikkilamchi xom awyolarga rastamowkani ochiw kere ittan tarqangan òrsti qullari powwo aytgan va chiqargan qaror larini joylarda amalga owiriwmayapti pul undiradigan qarorlarni xali tasdiqlanmasdan amalga joriy qiliwyapti va natijada powwo siyotini xallqa buzib korsatib xalqni powwodan norozi qilib qoyiwyapti xalqqi powwo ga qarwi qayrawyapti powwo bilyapti bilmaya0ti bilmimanu lekin tinchlik bop tursin bu xarromi muttaxamlar xalqdi ichidan nafrat uygotiw un jiddi jaxdlari bn xarakat qiliwmoqda ertaga qarwizdan chiqib qachongacha baliqqa òxwab jim yuramiz aytelik dangal tòplanelik iye bubrazolat qachongacha deb bir rasvo chiqsa bilinki dòstlarim XAQIQIY D U W M A N I M I Z. OWADUR
politsa chaqirib òtirmasdan osib òldirsek xam boloradi chunki u xoindur ifl9slar nonkorlar
Xullas doslarim ogox bolelik ziyrak bolelik kim nima desa xaaaa powwo òzi wunaqa ekanda deb ketmelik powwo tarafdorlaridan anti powwo òrsparat qulvacchchalar kòproq exxxx qanidi powwo di qòlidegi odam bolganimda òzm bilardm xoinlardi qandek ittek imi jimida yòq qilib bilmadim deb turiwdi

Жавоб бериш

Тўғри йўлимиздан адашмаслигимиз лозим

Жавоб бериш

Olloh hohlagini eng toĝrisi deb amal qilsez oĝiwmimiz

Жавоб бериш

Ўзбекистон ЕОИИга қўшилмаслигини очиқчасига айтиш билан Мирзиёев Путиннинг юзига оёқларини артди.

Жавоб бериш

Òzbegim seni sen bilmagan mard òglonlari bor xali ularga davr keladi dunyo jiimmm turadi xozi rcha karillasin davr ularniki biz xam qarab turme xam jixat boliwimiz kerek bir birimizi ewwak kalla deb kochada sokme tabaqalawme axill bolowimiz kerek òwan da men aytgan davrlar keladi dunyo sukutga chomadi chechen gapurganda òris jim òtirgandek

Жавоб бериш