Карвонсарой
Хавфсизлик

Қозоғистонда Россиядан қурол-яроғ контрабанда қилишда гумонланганлар қўлга олинди

Айдар Ашимов

Суратда: Контрабанда йўли билан Россиядан Қозоғистонга олиб кирилган ва КНБ томонидан қўлга олинган ўқотар қуроллар, Оқмола вилояти, 27 феврал. [КНБ]

Суратда: Контрабанда йўли билан Россиядан Қозоғистонга олиб кирилган ва КНБ томонидан қўлга олинган ўқотар қуроллар, Оқмола вилояти, 27 феврал. [КНБ]

НУР-СУЛТОН – 5 март куни Қозоғистон миллий хавфсизлик қўмитаси (КНБ) жиноий гуруҳга аъзоликда гумонланган бир нечта шахс ҳибсга олинганини маълум қилди. Улар Россиядан Қозоғистонга қурол-яроғ контрабанда қилишга уринганликда айбланмоқда.

Ушбу ҳибслар ўқотар қуролларнинг террорчилар қўлига тушиб қолишининг олдини олиш мақсадида Қозоғистон ҳукумати томонидан олиб борилаётган чоралар доирасида амалга оширилган.

27 феврал куни КНБ ва махсус кучлар томонидан Оқмола вилоятида ўтказилган рейд давомида халқаро жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олинди, дейилади КНБнинг электрон почта орқали юборилган баёнотида.

Операция чоғида контрабандачи гумондорлардан Россияда ишлаб чиқарилган 11 та Макаров тўппончаси ва 1300 донадан ортиқ ўқ-дори мусодара қилинган. Тергов давом этмоқда.

Россиядан Қозоғистонга қурол-яроғ контрабанда қилишда гумонланиб қўлга олинган трансмиллий жиноий гуруҳ аъзоси хавфсизлик хизмати ходимлари кузатувида олиб кетилмоқда. Оқмола вилояти, 27 феврал. [КНБ]

Россиядан Қозоғистонга қурол-яроғ контрабанда қилишда гумонланиб қўлга олинган трансмиллий жиноий гуруҳ аъзоси хавфсизлик хизмати ходимлари кузатувида олиб кетилмоқда. Оқмола вилояти, 27 феврал. [КНБ]

Суратда: Ўтган йил июнь ойида Олмаота вилоятидаги жиноий гуруҳдан мусодара қилинган қуроллар.

Суратда: Ўтган йил июнь ойида Олмаота вилоятидаги жиноий гуруҳдан мусодара қилинган қуроллар.

КНБ видеолавҳасида ҳибсга олинганлардан уч нафари кўрсатилган бўлса-да, жами нечта шахс ҳибсга олингани ҳақида маълумот берилмаган. Гумондорларга 15 йилгача бўлган қамоқ жазоси хавф солмоқда.

«Криминал қуроллар олди-сотдисига уриниш билан боғлиқ ҳолатларни аниқлаш бўйича оператив ишлар давом этмоқда», деди Туркистон вилояти полиция бошқармасининг исмини ошкор қилмасликни сўраган ходими.

Ҳуқуқ-тартибот органлари бундай маълумотларни ўз каналлари орқали – масалан, информаторлардан ҳам олиши мумкин, деб тушунтирди у.

Мусодара қилинган ҳар бир қурол – кичик ғалаба

«Ҳар бир нолегал қурол қачондир бирор жиноят содир этиш ёки ундан ҳам ёмони, террорчилик ҳаракатини амалга оширишда иштирок этади. Шундай экан, мусодара қилинган ҳар бир ноқонуний қурол – кичик ғалаба ва қон тўкилишининг олдини олишдир», дейди ҳуқуқ-тартибот ходими.

Қозоғистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, шунингдек, террорчилик фитналарини фош этишда ҳам муваффақият қозонган.

2020 йил бошидан бери Қозоғистон хавфсизлик идоралари икки терактнинг олдини олди.

Ҳуқуқ-тартибот органлари бот-бот ноқонуний қурол олди-сотдиси орқали мўмай пул ишлаб олишни мақсад қилган шахслар қўлга олингани ҳақида хабар бериб туради.

24 феврал куни КНБ Олмаота шаҳри ва Оқмола вилоятида яшовчи 10 нафар шахс турли муддатларга озодликдан маҳрум қилингани ҳақида хабар берди.

Ўтган йил июн ойида бу айбланувчилардан 3 та Калашников автомати, 3 та гранатамёт, иккита жанговар граната, 14 тўппонча ва 1700 дона ўқ-дори олиб қўйилган.

Қозоғистонда ҳар йили полиция аҳолидан ноқонуний қуролларни сотиб олиш акциясини ўтказади. Акция доирасида пул мукофоти эвазига ўз ихтиёри билан қуролини топширган фуқаро жиноий жавобгарликдан озод қилинади.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 1

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Яшил мулойим гомик-одамчаларнинг режаларини барбод қилишди. (Путиннинг «яшил одамчалари»)

Жавоб бериш