Карвонсарой
Бизнес

Қозоғистон-Россия чегарасида озиқ-овқат хавфсизлигини текшириш кучайтирилди

Карвонсарой

Тараздаги дўкон, 2019 йилнинг май ойи. Қозоғистон Россияда етиштирилган мева-сабзавотларга нисбатан фитосанитария қоидаларни қатъийлаштирди. (Айдар Ашимов)

Тараздаги дўкон, 2019 йилнинг май ойи. Қозоғистон Россияда етиштирилган мева-сабзавотларга нисбатан фитосанитария қоидаларни қатъийлаштирди. (Айдар Ашимов)

НУР-СУЛТОН – Россиядан Қозоғистонга олиб келинаётган мева-сабзавотлар кўп ҳолларда Қозоғистоннинг озиқ-овқат бўйича хавфсизлик талабларига жавоб бермаяпти, деб хабар берган душанба (9 март) куни AKIpress нашри Қозоғистон қишлоқ хўжалик вазирлигига асосланиб.

Вазирликка кўра, йил бошидан бери Қозоғистон ҳукумати Россияда етиштирилган ва Қозоғистонга юборилган қишлоқ хўжалик маҳсулотларини текширган ва фитосанитария қоидаларининг бузилиши билан боғлиқ 293 та ҳолатни аниқлаган.

Россияда етиштирилган мева-сабзавотларга нисбатан қатъийроқ текширувлар 2019 йилдан бери ўтказиб келинмоқда ва коронавирус билан боғлиқ эмас, деб қўшимча қилган вазирлик. Амалиётдан мақсад, қишлоқ хўжалик зараркунандаларининг кириб келишига қарши курашдир.

Вазирликка кўра, «импорт қилинаётган озиқ-овқатлардаги қоидабузарликларни аниқлаш мақсадида Россия билан чегара ҳудудларида 23 та фитосанитария назорат-ўтказиш пунктлари ташкил этилган».

Қоидабузарларга умумий ҳисобда 10 миллион тенге (26100 АҚШ доллари) жарима солинган, деб қўшимча қилган вазирлик.

Россия протекционизмига оид хавотирлар

Бу янгилик Қозоғистон ўз иқтисодиётига зиён келтираётган Кремль сиёсатини жиловлагани ҳақидаги хабарлар ортидан пайдо бўлган.

2020 йил бошида Қозоғистон Россия етакчилигидаги Евроосиё иқтисодий иттифоқининг (ЕОИИ) адолатсиз чоралари ва Россия сиёсатига жавобан протекционизм чораларини қўллаш ҳақида эълон қилган.

ЕОИИ Россия компанияларининг Қозоғистон бозорини эгаллашига йўл очиб бериб, Қозоғистон компанияларининг Россиядаги фаолиятига тўсқинлик қилади, деб таъкидлаган қозоғистонлик иқтисодчилар ва бизнес етакчилари.

Нур-Султоннинг янги савдо концепцияси «бошқа давлатларнинг ички бозорларни ҳимоя қилишга оид тажрибаси»ни инобатга олган ҳолда ишлаб чиқилган.

Бу қатъият Россиянинг адоватли ҳатти-ҳаракатларига нисбатан очиқ жавобдир, дейди кузатувчилар.

Россия «рақобатчиларни йўқ қилиш» учун нобозор механизмлар ва назорат органларини ишга солмоқда, дейди у.

Олмаоталик иқтисодий таҳлилчи Денис Кривошеев ЕОИИ доирасидаги тажовузкор ҳаракатларга нисбатан Қозоғистоннинг «жавоб» чоралари қўллаш сиёсатини ёқламоқда.

«Биз кўп ҳолларда протекционистик сиёсат қандай шакллантирилишини англамай, анча вақт орқага чекиниб келдик», деди у.

«Ички тўсиқлар ва чекловларни бартараф этиш, янада мураккаб ва ношаффоф тўсиқларни ҳосил қилиш – бу нафақат истеъмолчи, балки ишлаб чиқарувчи ҳам ғалаба қозониши керак бўлган ҳақиқий савдо урушидир», дея қўшимча қилди у.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 6

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Россия ҳаддидан ошяпти, онасини эмсин

Жавоб бериш

Қозоғистонлик иқтисодчилар эмиш... бу кулгили... Ахир, мамлакатда иқтисодчилар борми? Бу шунчаки алдоқчилик ва буни англаш учун ўта ақлли бўлиш шарт эмас, лақмаларим. Ай-яй,уят типти айтуга. Талаб шу - бу лаънати иттифоқни шошилинч равишда тарк этиш! есин барда-шык! Талаб қиламиз! Талаб қиламиз! Мамлакат бутунлай вайрон бўлишидан олдин бундай иттифоқдан чиқиш керак...

Жавоб бериш

Тўртинчи Рейхни тузиш керак :)))

Жавоб бериш

Болалар, тотувликда яшайлик!

Жавоб бериш

Албатта барча қозоғистонликлар ўз маҳсулотларимизни истеъмол қилиш тарафдори; давлатимизга ишонамиз. Ерларимиз бепоён; қишлоқ хўжалиги ва йилқичиликни ривожлантиришимиз керак. Буғдой билан жуда кўп давлатларни таъминлашимиз мумкин.

Жавоб бериш

Мен охирги ёзганларингизга қўшилмайман; биз аввал ўзимизни таъминлашимиз керак. Ҳар куни 30 тонна буғдой, маккажўхори ва бошқалар ортилган ўнлаб юк машиналари Уральскка кириб боради. Уральск эса шундоқ ҳам МАМЛАКАТ агромажмуасининг энг ривожланган минтақаларидан бири.

Жавоб бериш