Карвонсарой
Жиноят ва адолат

Эрон ҳалокатга учраган Украина самолётининг қора қутиларини топширишга рози бўлди

Карвонсарой ва AFP

8 январ куни Теҳрондаги Имом Ҳумайний аэропорти яқинида 176 йўловчи билан ҳалокатга учраган самолёт қолдиқлари олдида юрган одамлар. Воқеадан уч кун ўтиб, 11 январь куни Ислом инқилоби посбонлари корпуси (ИИПК) самолётни тасодифан уриб туширганини тан олди. [Руҳуллоҳ ВАҲДАТИЙ / ISNA / AFP]

8 январ куни Теҳрондаги Имом Ҳумайний аэропорти яқинида 176 йўловчи билан ҳалокатга учраган самолёт қолдиқлари олдида юрган одамлар. Воқеадан уч кун ўтиб, 11 январь куни Ислом инқилоби посбонлари корпуси (ИИПК) самолётни тасодифан уриб туширганини тан олди. [Руҳуллоҳ ВАҲДАТИЙ / ISNA / AFP]

МОНРЕАЛ, Канада – Икки ойдан ортиқ давом этган қаршиликдан сўнг, Эрон режими чоршанба (11 март) куни «Украина халқаро ҳаво йўллари» авиакомпаниясига қарашли PS752 самолётининг қора қутиларини таҳлил учун Украина ёки Францияга топширишга рози бўлди.

Халқаро фуқаролик авиацияси ташкилотинининг (ИКАО) Монреалда ўтган учрашувида Эрон вакили Фарҳод Парвареш қурилмалар Киевга юборилишини маълум қилди, деб хабар беради AFP.

Қора қутиларда 8 январ куни Теҳрон аэропортидан ҳавога кўтарилганидан кўп ўтмай ҳалокатга учраган самолётнинг сўнгги лаҳзаларига оид маълумотлар бор деб тахмин қилинмоқда.

Самолёт «ер-ҳаво» тоифасидаги ракета билан уриб туширилганини исботловчи видеолавҳа ва билвосита далилларга қарамай, Теҳрон бир неча кун давомида «Украина халқаро авиалиниялари»га қарашли PS752 самолёти ракета ҳужуми туфайли ерга қулаганини рад этиб келди.

Ниҳоят, 11 март куни Эрон режими 8 январда Теҳронда адашиб уриб туширилган йўловчи самолётнинг қора қутиларини беришга рози бўлди. [Pexels.com]

Ниҳоят, 11 март куни Эрон режими 8 январда Теҳронда адашиб уриб туширилган йўловчи самолётнинг қора қутиларини беришга рози бўлди. [Pexels.com]

Аммо, 11 январ куни халқаро ва ички босимга дуч келган Эрон президенти Ҳасан Руҳоний ҳақиқатни – бортидаги барча 176 одам ҳалок бўлган самолёт Эрон ҳарбийларининг «мудҳиш хатоси» туфайли уриб туширилганини тан олди.

Самолёт бортида Канада, Афғонистон, Украина, Эрон, Швеция ва Буюк Британия фуқаролари бўлган.

Руҳонийнинг иқрори ва ҳақиқатни яширишга уриниш Эронда бир неча кунлик аксилҳукумат намойишларини келтириб чиқарган.

Ўн минглаб намойишчилар Эрон олий руҳонийси Ҳоманаийга қарата «диктаторга ўлим», «ёлғончиларга ўлим» деган ҳайқириқлар ва бошқа ҳукуматга қарши шиорлар билан кўчаларга чиқишган.

Талабалардан иборат айрим намойишчилар ИИПКни «лаёқатсиз» ва «халқ учун шармандали» деб атаганлар.

Самолёт ҳалокати 3 январ куни Бағдодда ИИПКнинг «Ал-Қудс» бўлинмаси қўмондони, генерал Қосим Сулаймоний АҚШ дрони ҳужуми ёрдамида ўлдирилганидан беш кун ўтиб юз берган.

«Тўғри йўналишдаги қадам»

Оттавада сўзлаган Канада ташқи ишлар вазири Франсуа-Филипп Шампань Теҳроннинг қора қутиларни топширишга тайёрлигини олқишлар экан, буни «Эрон томонидан тўғри йўналишда қўйилган қадам» деб баҳолади.

«Мен Эроннинг сўзларини борича қабул қиламан», деди у. «Аммо қора қутилар Европага келгунича хулоса қилишга шошилмаган бўлардим. Бизда уларни таҳлил қила оладиган мутахассислар бор.»

Украина «Эроннинг қора қутиларни топшириш қарорини» олқишлайди, деб ёзган Украинанинг Канададаги элчиси Андрий Шевченко ўз твиттерида. У «агар қўшимча экспертизага эҳтиёж бўлса» қора қутилар таҳлил учун Францияга юборилишини қўшимча қилди.

ИКАО йиғилишида қатнашган Канада транспорт вазири Марк Гарно шундай деди: «Барча фактлар аниқланиб, таҳлил қилинмагунича, PS752 ҳалокати юзасидан хулоса қилиб бўлмайди».

«Илтимосларга қарамай, Эроннинг воқеадан икки ой ўтиб ҳам қора қутиларни таҳлил қилиш учун шароит яратиб бера олмагани бизни сергаклантириши лозим», деди у ўз нутқида.

«Эрон қора қутилар таҳлилини ташкиллаштиришга ҳозироқ ҳаракат қилиши лозим... Канадаликлар ва халқаро ҳамжамият ортиқ кута олмайди.»

ИКАО шунингдек, Теҳрондан «авиаҳалокатларни бу борада қабул қилинган халқаро низомларига мувофиқ» ўз вақтида амалга оширишни талаб қилган.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 1

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Алия, лекин айбдор мамлакат раҳбарлари Аллоҳга ишонишмайди, уларга ҳаммаси бумеранг каби қайтиб келади, Қуръонда айтилишича, бу дунёдаги барча ёмон ишлар жазосиз қолиб кетмайди.

Жавоб бериш