Карвонсарой
Терроризм

Душанбеда Тожикистон-Ўзбекистон қўшма аксилтеррор ҳарбий машқлари бўлиб ўтмоқда

Карвонсарой

Тожикистонлик аскарлар ҳарбий машғулотлар чоғида, санасиз сурат. 11-14 март кунлари Тожикистоннинг Фахробод полигонида тожик ва ўзбек ҳарбийлари иштирокида қўшма аксилтеррор машқлари бўлиб ўтмоқда. (Тожикистон мудофаа вазирлиги)

Тожикистонлик аскарлар ҳарбий машғулотлар чоғида, санасиз сурат. 11-14 март кунлари Тожикистоннинг Фахробод полигонида тожик ва ўзбек ҳарбийлари иштирокида қўшма аксилтеррор машқлари бўлиб ўтмоқда. (Тожикистон мудофаа вазирлиги)

ДУШАНБЕ – Шанба (14 март) куни Ўзбекистон мудофаа вазири Баҳодир Қурбонов тожик ва ўзбек махсус кучлари иштирокидаги қўшма аксилтеррор машқларнинг якуний босқичини кузатиш учун Душанбега ташриф буюради, дея хабар бермоқда Asia-Plus Тожикистон мудофаа вазирлигидаги манбага таяниб.

Ўқув машқларига Ўзбекистон махсус қўшинларнинг битта ва Тожикистон махсус кучларининг учта ротаси, зирҳли транспорт воситалари, артиллерия ва авиация жалб қилинган. Машғулотлар «Фахробод» полигонида бўлиб ўтмоқда.

Чоршанба (11 март) куни бошланган тадбир 14 март куни ниҳоясига етади.

Умумий чегара бўйлаб террорчи гуруҳларни йўқ қилиш бўйича мувофиқлаштирилган шартли ўқув машғулотларига Тожикистон мудофаа вазири Шерали Мирзо қўмондонлик қилмоқда.

Мудофаа вазирлари ҳарбий ҳамкорликни янада кенгайтириш масалаларини муҳокама қилишни режалаштирмоқда, деб хабар берган Тожикистон мудофаа вазирлигидаги манба Asia-Plus нашрига.

Бу икки мамлакат ўртасидаги муносабатлар кўп йиллар давомида совуқ бўлиб келган, аммо 2016 йилда ислоҳотчи президент Шавкат Мирзиёев иқтидорга келгач, ҳамкорлик фаоллашди. 2018 йилда икки мамлакат ҳарбийлари 1991 йилда Совет Иттифоқи парчаланганидан бери илк қўшма машғулотларни ўтказдилар.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500