Карвонсарой
Саломатлик

Хитой коронавирус пандемиясидаги ролини яшириш мақсадида фитна тарқатмоқда

Карвонсарой ва AFP

Хитойдан келиб чиққан коронавирус пандемиясининг тарқалишини камайтириш мақсадида март ойи ўрталарида Теҳрон кўчаларига дори сепаётган ишчи. (Асғар Ҳамсе/IRNA)

Хитойдан келиб чиққан коронавирус пандемиясининг тарқалишини камайтириш мақсадида март ойи ўрталарида Теҳрон кўчаларига дори сепаётган ишчи. (Асғар Ҳамсе/IRNA)

Хитой коронавирус пандемиясининг дунё бўйлаб тарқалишидаги ролига нисбатан танқидларга қарши курашар экан, вируснинг келиб чиқиши ҳақида фитна назарияларини илгари сурмоқда.

Бу фитна назариялари оддий фуқаролар томнидан эмас, балки Хитой ҳукуматидаги юқори мансабдор шахслар томонидан тарқатилмоқда.

Глобал пандемиядаги «нолинчи бемор» 2019 йил охирида илк ҳолатлар қайд этилган Хитойнинг Ухань шаҳридан эмас, балки Қўшма Штатлардан келган бўлиши мумкин, деб ёзган хитой ва инглиз тилида Хитой ташқи ишлар вазирлиги вакили Чжао Лицзянь ўз Твиттерида.

«Уханга эпидемияни АҚШ армияси олиб келган бўлиши мумкин. Шаффоф бўлинг! Маълумотларни очиқланг! АҚШ бизга тушунтириш бериши керак», деб ёзган ижтимоий тармоқлардаги провокацион баёнотлари билан танилган Чжао ўзининг Твиттер саҳифасида.

Чжаонинг иғволи твитларидан кейин 13 март куни Қўшма Штатлар Хитой элчисини чақириб, унинг даъволарини «бемаъни» деб атаган, деб хабар беради АҚШ давлат департаменти.

Давлат департаменти расмийларининг сўзларига кўра, «Хитой глобал пандемия тарқалишидаги ролига нисбатан танқидни қайтаришга уринмоқда ва буни дунёдан яширмоқда».

«Фитна назарияларини тарқатиш хавфли ва бемаъни. Биз хитойликлар ва бутун дунё тинчлиги учун бунга йўл қўймаслигимиз ҳақида ҳукуматни хабардор қилдик», деди расмий.

Олимларнинг таъкидлашича, пандемия ноёб ҳайвонлар озуқа сифатида сотиладиган Ухандаги бозордан тарқаган.

АҚШ президенти Дональд Трамп мамлакатда пандемия сабабли фавқулодда вазият эълон қилар экан, Хитойнинг фитнасини рад этди.

«Улар унинг қаердан тарқаганини билишади. Биз ҳаммамиз унинг қаердан келганини биламиз», деб айтган Трамп.

Дезинформация тарқатиш тактикаси давлат Коммунистик партияси учун янгилик эмас. Қўшма Штатлар тез-тез Хитой ташвиқот чораларининг қурбони бўлиб туради.

Шиддатли фитна назариялари

Янги коронавируснинг дунё бўйлаб кучли таъсири натижасида 5300 та ўлим ҳолати ва 140 мингдан ортиқ касалланганлар қайд этилиши билан ижтимоий тармоқларда фитна назариялари ҳам кенг тарқала бошлади.

Ўтган ой ижтимоий тармоқлардаги Россияга алоқадор минглаб аккаунтлар коронавирус ҳақида фитна назарияларини тарқатиш мақсадида мувофиқлаштирилган саъй-ҳаракатлар олиб боргани аниқланган. Уларнинг иддаосига кўра, COVID-19 тарқалиши ортида Қўшма Штатлар тургани тахмин қилинган.

Twitter, Facebook ва Instagram ижтимоий тармоқларидаги сохта аккаунтлар Россиянинг бу назариясини турли тилларда тарқатишда давом этмоқда. AFP АҚШ расмийларига Россия дезинформациясига қарши курашиш вазифаси юклатилгани ҳақида хабар берган.

Шу билан бирга, Эрон режимининг жамоатчиликка аниқ маълумотларни етказишда шаффоф эмаслиги халқаро майдондаги хавотирни кучайтирган, айни вақтда мамлакатда коронавируснинг назоратсиз тарқалиши унга қўшни ва бошқа давлатларга таҳдид солмоқда.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 4

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Вирус яратилишида Хитой ва бошқа давлатнинг эмас, балки АҚШнинг қўли бор деб ўйлайман. АҚШ 1948 йилдан бери патогенларни ишлаб чиқаришни бошлаган.

Жавоб бериш

Bekarchi gap meni 1000 karona kaallarini ichiga olib kirib qoying olloh nsib qilmasa menga ziyon yetmedi men karon bop qoliwim mumkin lekn òlmiman nafasm qismedi in wa Olloh olloh aytsa boladi*

Жавоб бериш

Эрон АҚШдан санкцияларни вақтинча бекор қилишни сўради. АҚШ бош тортди. Бундан шуни тушуниш мумкинки, АҚШга бу вирус керак.

Жавоб бериш

Менимча бунга фақат Хитой ва хитойликлар айблор, чунки улар қимирлаган нарса борки ҳаммасини ейишади

Жавоб бериш