Карвонсарой
Оммавий ахборот воситалари

Қозоқ телеоператори Россия каналларини ўчирди, томошабинлар бу қарорни олқишламоқда

Канат Алтинбаев

Кремлнинг сохта ахборот кампаниялари туфайли сўнгги йилларда Марказий Осиёда «Биринчи канал» каби Россия телеканалларининг машҳурлиги кескин тушиб кетган. [«Биринчи канал»]

Кремлнинг сохта ахборот кампаниялари туфайли сўнгги йилларда Марказий Осиёда «Биринчи канал» каби Россия телеканалларининг машҳурлиги кескин тушиб кетган. [«Биринчи канал»]

ОЛМАОТА – Мамлакатнинг энг йирик кабелли телевидение компанияси бўлган «Алмател Қозоғистон» нархларнинг ошиб кетгани сабабли Биринчи канал ва Россиянинг бошқа телеканаллари ретрансляциясини тўхтатди.

Қозоғистонликларнинг кўпчилиги бу қарорни олқишлаган.

«Alma TV» бренди остида ишлайдиган «Алмател Қозоғистон» компанияси матбуот хизматининг маълум қилишича, каналларнинг олиб ташланишига нархларнинг асоссиз равишда кўтарилгани сабаб бўлган.

Forbes.kz онлайн нашрига кўра, «Рақамли ТВ оиласи»нинг («Цифровое телесемейство») ретрансляция нархлари бир неча йил давомида фақат ошиб бораётган эди, деб баёнот берган «Alma TV».

Суратда: «Алма ТВ» компаниясининг мижозларга хизмат кўрсатиш офиси, 12 март, Олмаота. Пулли телевидение бозорида йирик ўйинчи бўлган «Алма ТВ» Биринчи канал ва бошқа Россия каналларининг намойишини тўхтатди. [Канат Алтинбаев]

Суратда: «Алма ТВ» компаниясининг мижозларга хизмат кўрсатиш офиси, 12 март, Олмаота. Пулли телевидение бозорида йирик ўйинчи бўлган «Алма ТВ» Биринчи канал ва бошқа Россия каналларининг намойишини тўхтатди. [Канат Алтинбаев]

«2020 йилги ҳамкорлик учун нарх ҳуқуқ эгаси/дистрибьютори томонидан ҳеч қандай асосларсиз, автоматик равишда белгиланган», дейилади хабарда.

«Алма ТВ» Россия телеканалларига ўтган йилги шартларини сақлаб қолиш илтимоси билан мурожаат қилганини, аммо ижобий жавоб олмаганини билдирди.

«Ретрансляция ҳуқуқи нархининг ошиши кўрсатиладиган телевизион хизматлар нархига бевосита таъсир қилади ва бу якуний мижозга зиён келтиради. Компания бунга йўл қўя олмайди», дейилади «Алма ТВ» баёнотида.

«Ташвиқотдан бошқа нарса эмас»

Россия каналлари кўпчилик тарафидан Кремлнинг жарчилари сифатида талқин қилинади.

Россия оммавий ахборот воситаларининг қозоқ аудиториясига нисбатан ўта кучли таъсири ахборот хавфсизлиги нуқтаи назаридан кўнгилсиз оқибатларга олиб келиши мумкин, дейди Қозоғистон журналистлар иттифоқи раиси, олмаоталик Сейтқази Матаев.

«Россия каналлари Қозоғистонда Кремлнинг қарашларини тарғиб қилади, бу ҳар доим ҳам Қозоғистон манфаатларига мос келмайди», деди у.

Ижтимоий тармоқлардаги қозоғистонликлар Россия каналларининг телевизорлардан ғойиб бўлишидан мамнун эканликларини билдирдилар.

Forbes нашрининг Facebook саҳифасида чоп этилган бу янгиликка муносабат билдирганларнинг деярли барчаси Россия каналларининг ўчирилишини олқишлаган.

«Россия каналларини кўрмаганман, кўрмайман ва кўрмоқчи ҳам эмасман. Фақат ёлғон, адоват, хусумат ва нафрат уруғини сочишади», деб ёзади Aidyn Ken.

«Энг тўғри қарор! Қозоғистон Республикаси ҳудудида «Россия24»ни ҳам ўчириш керак», деб ёзган бошқа бир фойдаланувчи Jandos Temirgali.

«Баракалла! Ҳамма Россия каналларини ўчириш керак. Улар ташвиқотдан бошқа нарса эмас», дейди Аймурат Кожаков исмли фойдаланувчи.

Ўтган ойда Россия давлат оммавий ахборот воситалари дунё бўйлаб коронавируснинг тарқалиш сабаблари ҳақида аксилғарб хабарларни ёйинлашда айбланган, ижтимоий тармоқлардаги Кремлга алоқадор аккаунтлар кейинги кунлар ва ҳафталар давомида бу хабарларни тарқатишда давом этганди.

Россия ОАВларига ишонсизлик

Россия ОАВларига ишончсизлик борасида қозоғистонликлар ёлғиз эмас.

2018 йилда Карвонсарой олиб борган сўровномага кўра, Марказий Осиё аҳолисининг деярли ярми «Спутник» ва RT каби Россия ОАВга ишонмаслиги маълум бўлган.

2018 йилнинг апрель ойи давомида олиб борилган «Спутник ва RT каби Россия ОАВга ишонасизми?» деб номланган Карвонсарой сўровномасида 758 киши иштирок этган.

Ўқувчилар орасида 264 киши (34%) «ҳа», 377 таси (48%) «йўқ», 63 нафари (8%) «мавзуга боғлиқ» ва 58 ўқувчи (7%) «Мен RT ёки «Спутник» ҳақида эшитмаганман» деб жавоб берган, 23 (3%) одам «билмайман» деган жавобни танлаган.

Асосий жавоблар – 51% Қозоғистондан, 17% Ўзбекистондан, 8% Қирғизистондан, 4% Тожикистондан ва қолган 20% Марказий Осиё ва бошқа мамлакатлардаги турли прокси-серверлардан олинган.

Ўтган йил июль ойида Лондонда ОАВ эркинлигига бағишланган глобал конференцияда Россиянинг RT ва Sputnik ахборот агентликларининг иштироки тақиқланган эди, бунга уларнинг «фаол равишда дезинформация тарқатгани» сабаб бўлган, деб хабар берган эди ўша вақтда Британия ташқи ишлар вазирлиги.

Канада билан ҳамкорликда ташкил этилган йиғилишда 60 та вазир, 1000 нафар журналист ва фуқаролик жамияти аъзолари иштирок этганлар.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 7

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Қозоқ тилида сўзлашмайдиган аҳоли кўчиб кета бошлайди

Жавоб бериш

RT нималигини билмайдиган абонентлар учун кичик бир эслатма. Канал Россияпараст эканлигини ҳеч қачон яширмаган. Уларнинг веб-сайтидан иқтибос: «RT – бу жаҳон янгиликларини Россия нигоҳи билан ёритадиган, 24/7 режимида ишловчи инглиз тилидаги биринчи Россия янгиликлар каналидир.» Уни хушламайдганлар CNN ва BBCга ўтишлари мумкин.

Жавоб бериш

Ҳар ким НИМАНИ ва ҚАЧОН томоша қилишни МУСТАҚИЛ равишда ҳал қилиш ҳуқуқига эга. Бизнинг оиламизда ҳамма каналлар, инглиз тилидагилардан тортиб маҳаллий ва рус каналларигача кўрилади! «Душманлик ва ҳоказолар» ҳақидаги шахсий фикрларингизни бошқаларга мажбурлаб ўтказишга уринманг. Мен Қозоғистонда туғилиб ўсганман, миллатим рус. Ўз ватанимни яхши кўраман ва бу ерда ўз хоҳишим билан яшайман, «чет элга суриш» ниятим йўқ. Қозоғистон янгиликлар дастурларини бошқа дастурлар қатори томоша қиламан. Шундай экан, бу масалада пашшадан фил ясашга уринманг. Алма ТВ абонентлари, Остона.

Жавоб бериш

Шарҳларингизда қандайдир бемаъни нарсаларни ёзяпсиз, канал ёқмаса, бошқасига олинг, нима муаммо? Кўришга мажбур эмассиз-ку. Аммо бизникилар ёқтирганидек, ҳаммани ўз қаричингиз билан ўлчаманг (!). Сўровнома қайси АлмаТВ фойдаланувчилари орасида ўтказилгани тушунарсиз, биз учун бу қоронғу!

Жавоб бериш

Россияликларнинг ўзи ҳам телевизор кўрмайди, улар Путиннинг ташвиқотидан чарчаган, улар кўпроқ интернетда ўтирадилар.

Жавоб бериш

Россия очкўзлиги сабабли яқин орада Марказий Осиёдаги таъсирини йўқотади ёки ўз каналларини текинга трансляция қилади. Россия Марказий Осиёда ўз каналларини эфирга узатишдан энг аввало ўзи манфаатдор!!!

Жавоб бериш

Жирканч туҳматларинг сабабли сенларни ёпиб қўйишади.

Жавоб бериш