Карвонсарой
Саломатлик

АҚШ коронавирус тарқалишини тўхтатиш учун Марказий Осиёга ҳимоя воситаларини ҳадя қилди

Карвонсарой

USAID Қирғизистон Соғлиқни сақлаш вазирлигига шахсий ҳимоя воситаларини топширди. 11 март куни Бишкекда расмийлардан бири ҳимоя воситасини киймоқда. [АҚШнинг Қирғизистондаги элчихонаси]

USAID Қирғизистон Соғлиқни сақлаш вазирлигига шахсий ҳимоя воситаларини топширди. 11 март куни Бишкекда расмийлардан бири ҳимоя воситасини киймоқда. [АҚШнинг Қирғизистондаги элчихонаси]

Қўшма Штатлар тиббиёт ходимлари учун қўлқоп ва ниқоблар каби шахсий ҳимоя воситаларини (ШҲВ) хайрия қилиш орқали Марказий Осиё давлатларининг янги коронавирус (COVID-19) тарқалишига қарши ҳозирлик кўришига кўмаклашмоқда.

АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) коронавирус билан касалланган ёки унинг тарқалиш хавфи остида бўлган мамлакатларга юқумли касалликлар бўйича Фавқулодда заҳира фондидан қўшимча маблағ ажратди.

АҚШнинг Тошкентдаги элчихонаси сешанба (17 март) куни Ўзбекистон Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигига иккинчи хайрия ёрдами сифатида шахсий ҳимоя воситаларини топширди.

АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Даниел Розенблюм мамлакатнинг тайёргарлик ҳолатини юқори баҳолади. USAID келгусида ҳам COVID-19 ҳолатларига тайёрланиш ва тегишли чора кўришда Ўзбекистонни қўллаб-қувватлайди ва унга кўмак беради, деди у.

Беғараз ёрдам сифатида етказиб берилган шахсий ҳимоя воситалари Қирғизистонда COVID-19 тарқалишига қарши курашга тайёргарлик мақсадида Қўшма Штатлар томонидан кўрсатилган барвақт ёрдамнинг бир қисмидир. [Қирғизистондаги АҚШ элчихонаси]

Беғараз ёрдам сифатида етказиб берилган шахсий ҳимоя воситалари Қирғизистонда COVID-19 тарқалишига қарши курашга тайёргарлик мақсадида Қўшма Штатлар томонидан кўрсатилган барвақт ёрдамнинг бир қисмидир. [Қирғизистондаги АҚШ элчихонаси]

12 март куни Душанбеда ўтган маросимда Тожикистон соғлиқни сақлаш ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги шахсий ҳимоя воситаларини қабул қилиб олди. [АҚШнинг Тожикистондаги элчихонаси]

12 март куни Душанбеда ўтган маросимда Тожикистон соғлиқни сақлаш ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги шахсий ҳимоя воситаларини қабул қилиб олди. [АҚШнинг Тожикистондаги элчихонаси]

«Янги коронавирус – глобал соғлиқни сақлаш тизимига таҳдид солаётган касаллик бўлиб, уни фақатгина ҳукуматлар ва халқаро ташкилотларнинг яқин ҳамкорлиги билан бартараф этиш мумкин», деб айтган элчи Розенблюм веб-сайтдаги баёнотга кўра. «АҚШ ҳукумати ушбу глобал эпидемияга тайёргарлик ва жавоб чораларини қўллаб-қувватлаш йўлида ўзбекистонлик ҳамкорлар билан яқиндан ишламоқда.»

USAID тақдим этган шахсий ҳимоя воситалари 10000 та қўлқоп, 10200 та ниқоб, 1400 та махсус халат ва 200 та кўзойнакдан иборат. Ушбу ускуналар мамлакатнинг йирик шаҳарларига тарқатилади.

Баёнотга кўра, «соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбарияти номидан коронавирус инфекциясига қарши тайёргарлик ва жавоб чораларини кўришда Ўзбекистон Республикасига кўрсатган ёрдами учун Америка Қўшма Штатларига чуқур миннатдорлик билдирамиз», деб айтган Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директори ва мамлакат бош санитар врачи Баҳром Алматов.

«Фуқаролар саломатлиги ва фаровонлигини ошириш борасидаги яқин ҳамкорлигимиз биз учун қадрли», деди у.

Шахсий ҳимоя воситалари Ўзбекистонда тиббиёт ходимларига мамлакатда COVID-19 билан зарарланган беморларни даволаш учун тез ва хавфсиз чора кўришга имкон беради. Улар илғор тиббиёт ходимлари учун инфекция хавфини камайтиришда муҳим аҳамиятга эга.

Бу орада 17 март куни Нур-Султонда АҚШнинг Қозоғистондаги элчихонаси Шаҳар шошилинч тиббий ёрдам марказига 10 мингта тиббий қўлқоп, 10 минг дона ниқоб, 1400 та ҳимоя халати ва 200 та ҳимоя кўзойнагини тақдим этган.

АҚШнинг Тожикистонга ёрдами

Қўшма Штатлар Тожикистонга ҳам худди шундай ёрдам тақдим этган.

USAIDнинг Тожикистондаги директори вазифасини вақтинча бажарувчи Катерин Оуэнс ва Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг (ЖССТ) мамлакатдаги идораси раҳбари, доктор Галина Перфильева 12 март куни Душанбеда бўлиб ўтган маросимда Тожикистон соғлиқни сақлаш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигига шахсий ҳимоя воситаларини топширди.

USAIDнинг Тожикистонга тақдим этган шахсий ҳимоя воситалари 12000 та жарроҳлик ниқоби, 10000 та жарроҳлик қўлқопи, 1400 та махсус халат ва 400 та кўзойнакдан иборат. Улар мамлакатдаги вилоят марказлари ва шаҳарларга тарқатилади.

«Ушбу воситалар ва ёрдам маблағи соғлиқни сақлаш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги билан ҳамкорлигимизнинг муҳим давоми ҳисобланади. Биз соғлиқни сақлаш тизимидаги ушбу глобал муаммога қарши биргаликда курашишга тайёрланмоқдамиз. Биз Тожикистоннинг COVID-19 вирусига қарши кураш чораларини қўллаб-қувватлаймиз», деб айтган Оуэнс АҚШ элчихонаси сайтидаги баёнотда.

«Ушбу муҳим воситалар карантиндаги беморлар билан ишлайдиган соғлиқни сақлаш ходимлари ва тиббий мутахассисларни ҳимоя қилади, қўшимча маблағлар эса Тожикистон ҳукуматининг COVID-19 касаллигини олдини олиш ва аниқлаш чоралари учун йўналтирилади», деб қўшимча қилди у.

«Соғлиқни сақлаш ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги Тожикистонда COVID-19 тарқалишининг олдини олиш учун барча имкониятларни ишга солмоқда ва Америка халқининг USAID орқали ўз вақтида тақдим этилган саховатли ёрдамини юқори баҳолайди», деди вазир ўринбосари Мирҳамуддин Камолзода.

Тожикистонда ҳозирча COVID-19 вирусига чалиниш билан боғлиқ бирорта ҳолат тасдиқланмаган бўлса-да, шахсий ҳимоя воситалари тиббиёт ходимларига Тожикистонда коронавирус билан касалланган ҳар қандай беморни даволаш учун тез ва хавфсиз чоралар кўришга имкон беради, дейилади баёнотда. Ушбу ёрдам Тожикистон соғлиқни сақлаш вазирлигининг илтимосига кўра етказиб берилган.

Фавқулодда ёрдамдан ташқари, Қўшма Штатлар Тожикистон ҳукумати билан мамлакатда аҳоли саломатлигини яхшилаш учун сифатли, илмий асосга эга ва иқтисодий жиҳатдан тежамкор тиббий хизматларни тақдим этиш бўйича ҳамкорлик қилмоқда.

Дори воситаларига бардошли силнинг тарқалишини назоратга олиш, ОИВ/ОИТС тарқалишини камайтириш, аёллар ва ёш болаларга тиббий хизмат кўрсатиш орқали она-бола саломатлиги ва овқатланишни яхшилаш бўйича узоқ муддатли чора-тадбирлар шулар жумласидандир, дейилади баёнотда.

Қирғизистонга тақдим этилган жиҳозлар

Қирғизистон соғлиқ сақлаш тизими ходимлари ҳам USAID ёрдамини қабул қилиб олдилар.

11 март куни Бишкекда USAID агентлиги Қирғизистон республикаси ҳудудида COVID-19 тарқалишига қарши тайёргарлик бўйича АҚШнинг барвақт ёрдами доирасида мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлигига шахсий ҳимоя воситаларини топширди.

Ушбу ёрдам 10 минг дона тиббий ниқоб, 10 мингта қўлқоп, 1400 та халат ва 200 та ҳимоя кўзойнагидан иборат, дейилади АҚШ элчихонаси сайтида.

«Ушбу воситалар Қирғизистон республикасида касалликларга қарши кураш, уларни профилактика ва диагностика қилиш каби муҳим соҳаларга йўналтирилади», деди USAID ваколатхонаси директори Гари Линден элчихона веб-сайтидаги баёнотида.

Шахсий ҳимоя воситалари соғлиқни сақлаш ва тез тиббий ёрдам ходимларига бутун мамлакат бўйлаб COVID-19 вирусига чалинган беморларни тезкорлик билан аниқлаш ва хавфсиз даволашга имкон беради, дейилади баёнотда.

«Мазкур шахсий ҳимоя воситалари энг илғор ўринларда жонбозлик кўрсатадиган соғлиқни сақлаш ходимлари учун жуда зарур. Улар ҳафтада етти кун, суткасига 24 соат ишлайдилар. Улар мамлакатимизга келган одамларни биринчи бўлиб кутиб олади», деди бош вазир ўринбосари Олтиной Омурбекова ёрдамни топшириш маросимида.

Ушбу жиҳозлар Қирғизистон ҳукуматининг сўровига биноан етказиб берилди. Чоршанба (18 март) куни мамлакатда COVID-19 билан боғлиқ учта ҳолат тасдиқланган.

Мамлакат санитария-эпидемиология хизмати ушбу жиҳозларнинг мақсадли тиббий муассасаларга тарқатилишига бош-қош бўлади.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 2

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Бизда, Россияда ҳам кўплаб махсус воситалар, ниқоблар, ҳимоя кийимлари ва бошқалар етишмаяпти. Бизга ҳам жўнатинг, илтимос.

Жавоб бериш

АҚШ ўзига ва иттифоқдошларига ёрдам берсин. Сен Навальный ва либералларга келсак, 28 йил ичида давлат учун кўп меҳнат қилиб қўйгансанлар, қаерга қарама сенларнинг хизматларинг.

Жавоб бериш