Карвонсарой
Сиёсат

Марказий Осиё Путиннинг ҳокимиятда қолишини кўзловчи конституциявий ислоҳотларни сергаклик билан кузатмоқда

Канат Алтинбаев

Россия президенти Владимир Путин Миллий йиғинга мурожаат қилиш учун саҳнага кўтарилмоқда, 2020 йил 15 январь, Москва. (Кремль)

Россия президенти Владимир Путин Миллий йиғинга мурожаат қилиш учун саҳнага кўтарилмоқда, 2020 йил 15 январь, Москва. (Кремль)

ОЛМАОТА/БИШКЕК – Россияда коронавирус пандемияси шароитидаги конституциявий ўзгаришлар Марказий Осиёда президент Владимир Путин инқироздан ўз муддатини узайтириш мақсадида фойдаланаётгани ҳақидаги миш-мишларга сабаб бўлмоқда.

16 март куни Россия конституциявий суди бир қатор ҳужжатлар, жумладан Путиннинг аввалги президентлик муддатларини «нолга тенглаштириш»га оид тузатишларни тасдиқлади, бу унга 2036 йилга қадар ҳокимият тепасида қолиш имконини беради, дейилади AFP хабарида.

Конституцияга кўра, Путиннинг президентлик муддати 2024 йилда тугаши керак эди. Унинг илк президентлик муддати 2000 йилда бошланган эди, шу билан бирга, у 1999-2000 ва 2008-2012 йилларда бош вазир вазифасини ҳам ўтаган.

Ҳужжат Путиннинг ислоҳотга оид қарорни имзолаганидан икки кун ўтиб маъқулланган. Мухолифат бу воқеани Россия раҳбарига «умрбод президент» бўлиб қолиш учун имкон яратади, дея кескин танқид қилган.

Москванинг Шереметьево аэропортидаги ниқоб таққан хавфсизлик хизмати ходими, 18 март. 17 март куни Россия президенти Владимир Путин мамлакатда коронавирус билан боғлиқ вазият «назорат остида» экани ва инфекция тарқалиши бартараф этилганини айтган. 18 мартдан хорижликлар учун мамлакат чегаралари ёпилди, маданий ва спорт тадбирлари тўхтатилди. (Димитар Дилкофф/AFP)

Москванинг Шереметьево аэропортидаги ниқоб таққан хавфсизлик хизмати ходими, 18 март. 17 март куни Россия президенти Владимир Путин мамлакатда коронавирус билан боғлиқ вазият «назорат остида» экани ва инфекция тарқалиши бартараф этилганини айтган. 18 мартдан хорижликлар учун мамлакат чегаралари ёпилди, маданий ва спорт тадбирлари тўхтатилди. (Димитар Дилкофф/AFP)

Путин ҳукумат тепасида қолиш нияти йўқлигини бир неча бор айтган бўлса-да, 10 март куни биринчи фазогир аёл ва депутат Валентина Терешкова Дума мажлисининг сўнгги дақиқаларида ўзгартиш масаласини муҳокама киритиб, президентлик муддатини «нолга тенглаштиришни» таклиф қилган.

10 март куни Путин «агар фуқаролар таклиф билан чиқиб, ўзгаришни қабул қилса» ва «конституциявий суд бундай ўзгариш Бош қонун, Конституция шартлари ва тамойилларига қарши келмайди деган қарорга келса» келгуси сайловларда иштирок этишга имкон бўлишини айтган.

Ўзгаришларни тасдиқловчи референдум 22 апрель куни бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Яқинда Москвада жойлашган «Levada» маркази томонидан ўтказилган сўровномага кўра, «Россияликларнинг 47 фоизи Конституцияга киритилаётган ўзгартиришлар Владимир Путин ўз қудратини кенгайтириш ва 2024 йилдан кейин ҳам ҳукумат тепасида қолиш мақсадида амалга оширилаётганига ишонади».

«Жамоатчилик конституциявий ўзгаришлар билан боғлиқ барча ҳаракатлар Путинни ҳукуматда қолдириш мақсади билан боғлиқ эканидан хабардор эди», деди «Levada» маркази раҳбари Лев Гудков «Ведомости» мустақил нашрига.

Саросимадан фойдаланиш

Кремль ҳақоратомуз тарзда ўзининг «орқа ҳовлиси» деб атайдиган Марказий Осиё мамлакатлари Путиннинг бу кампанияси унинг президентлик ҳокимиятини сақлаб қолишга қаратилганига шубҳа қилмаяпти.

Бишкекдаги «Kyrgyz Concept» сайёҳлик компаниясининг бошқарувчи директори Таалай Насирдиновнинг айтишича, таклиф этилаётган ўзгариш назарда тутилган мувозанатли тизимнинг асоси йўқ.

«Конституциявий судни Путин тайинлайди ва лавозимидан озод қилади. Бу бир вақтнинг ўзида ҳам кулгили, ҳам қайғули», деди Насирдинов.

Айрим қирғизистонликларнинг ишонишича, Кремль конституциявий ислоҳотларни амалга ошириш учун коронавирус ваҳимаси ва ундан кейинги иқтисодий талвасадан фойдаланиб қолмоқчи.

Россияда шу пайтгача вирусга чалиниш билан боғлиқ 438 та ҳолат қайд этилган бўлиб, уларнинг аксарияти 12 миллиондан ортиқ аҳолига эга энг йирик шаҳар – Москвада аниқланган.

Глобал иқтисодий вазият ёмонлашиб борар экан, 6 март куни Москва нефть нархларининг пасайиши ва рублнинг қадрсизланишига олиб келадиган ОПЕКнинг нефт қазиб олишни қисқартириш ташаббусини қўллаб-қувватлашдан бош тортди.

«Путин Бош қонунга ўзгартиришлар киритиш ва президентлик муддатини нолга айлантириш учун жамоатчиликнинг шок ҳолатидан фойдаланишга уринмоқда», дейди Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида яшовчи Шавкат Исмоилов.

Ҳукумат Россияда касалликка чалиниш билан боғлиқ кўплаб ҳолатларни яшираётганига унинг ишончи комил.

«Референдумга жуда оз вақт қолганини ҳисобга олсак, коронавирус билан касалланганлар сони ҳақидаги расмий рақамларга ишониш мумкинми?» деб савол беради у.

Соғлиқни сақлаш идоралари касаллик ҳолатларини пневмония ёки нафас йўлларининг оғир инфекцияси сифатида қайд этиш билан уларни яширмоқда, деган эди март ойи бошида «Шифокорлар иттифоқи» номли Россия мустақил касаба уюшмаси президенти Анастасия Васильева.

Путинни ҳокимият тепасида қолдириш ҳаракати матбуот ва фуқаролик жамиятини бўғишдан бошланди, дейди Нур-Султондаги «Санж» тадқиқотлар маркази раҳбари Жанар Жандосова.

«Бу сафар гап президентлик муддатини нолга тенглаштириш ҳақида бормоқда. Россиянинг барча ҳукумат идоралари каби, Конституциявий судда ҳам виждон деган нарса йўқ. Бу мутлоқ деградация», дейди Жандосова.

«Россия халқига ачинаман», деди у.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 31

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Путиндан аллақачон мурданинг ҳиди келяпти )))

Жавоб бериш

Марказий Осиёнинг Путиннинг ҳукмронлиги билан нима иши бор? Илойим Путинга рус халқининг бахтига ва душманларга қасдма-қасд Россияни 100 йил бошқариш насиб этсин. Мақола муаллифи фитначи.

Жавоб бериш

Путинингизни рейтинги тушиб кетди

Жавоб бериш

Э. Раҳмон ва В. Путинларга саломатлик тилайман

Жавоб бериш

Раҳмон ва Путинга шон-шарафлар бўлсин; Аллоҳ уларга куч-қувват ва саломатлик берсин.

Жавоб бериш

Биз Путин тарафдоримиз!

Жавоб бериш

Ҳеч бўлмаганда чегараларни очишса яхши бўлар эди.

Жавоб бериш

Мақолага пул тўланган, провокация. Сафсатани ким ёзган бўлса ҳам ойнага бир қарасин.

Жавоб бериш

Россия қачон чегараларини очади?

Жавоб бериш

Биз Ўзбекистонданмиз, аммо доим президент Владимир Путин тарафини оламиз

Жавоб бериш

Одамларни қийнаманг. Коронавирус, карантин; ҳуқуқимиз ва халқимизни куч билан ҳимоя қиляпмиз.

Жавоб бериш

Биродарингнинг кўзидаги чўпни кўриб, ўз кўзингдаги ходани кўрмаяпсанми?

Жавоб бериш

Россиялик эмасман, лекин Путин билан фахрланаман. Мен Қирғизистонда яшайман. Шундай президенти борлиги учун русларга ҳавас қиламан. Россияни сақлаб қолиш, уни янада қудратли ва обрўли қилишни истайдиган, ўз юртининг чинакам ватанпарвари. Владимир Владимирович Путинга узоқ умр, мустаҳкам соғлиқ, унинг ишини қадрламаган одамларга эса донолик тилайман. У барча президентлар учун ўрнакдир.

Жавоб бериш

Қўшиламан. Путин муносиб президент.

Жавоб бериш

Путин к*т. Ўзим россиялик бўлсам ҳам шундай дейман

Жавоб бериш

Ҳурматли Жандосова, ўзингизга раҳмингиз келсин. Сизнинг жаноб Назарбоевингиз 20 йил ёки ундан ортиқ вақт мамлакатни бошқарган. Ҳозир ҳам ҳукумат тепасидан кетгани йўқ. У Қозоғистонда ўз шахсига сиғинишни пайдо қилган! Шармандалик! Тириклигида пойтахтни ўз номи билан аташга рухсат берди. Бунинг устига собиқ коммунист. Русларга маъруза ўқиш сизга эмас. Бизнинг ички ишларимизга аралашманг. Биз президентимизни қўллаб-қувватлаймиз. У ақлли, жуда билимли одам. Россияни севади ва унга хизмат қилади. Ўзини-ўзи мукофотламайди ва тириклик чоғида номини абадийлаштирмайди. Биз Путин даврида яшаётганимиздан фахрланамиз. Бу борада омадимиз келган. Ҳасад қилманг, ғазабингизни сочманг. Россия билан дўст бўлиш керак, душман эмас. Россия сизга мустақиллик берди; сиз у учун курашмадингиз. Шундай экан хушмуомала бўлинг. Бахтингизга шундай қўшнингиз бор.

Жавоб бериш

Қисқаси, Владимир Путин ҳам, Нурсултон Назарбоев ҳам диктатор.

Жавоб бериш

Дўстим, Россияга қолса Қозоғистонга мустақиллик бермас эди. Бу воқеа 1991 йилги парчаланиш сабабли юз берди, ўшанда Россия хоҳлаганингизча яшанг, деб қозоқлардан воз кечди. Ва сиз ҳам Путин туфайли шундай инқирозга яқинлашиб боряпмиз. Назарбоев эса АҚШ пойтахтига ўз номини берган Вашингтондан ёмон эмас. Кўрамиз, яқин 2-3 йилда нима бўларкин. Қозоғистон Назарбоев белгилаб берган йўналиш бўйича ривожланишда давом этади. Мендан хафа бўлманглар. Сизларга тинчлик ва фаровонлик тилайман!

Жавоб бериш

Бу хавотирлар асосли. Аммо бундан ҳам муҳимроғи, алғов-далғовдан фойдаланиб, мавжуд конституцияни йўқ қилиш бўйича иш олиб борилаётганидир. Федератив давлат сифатида Россия икки танлов орасида қолган – бунга кўниш ёки сўнгги тузатишлар амалдаги Конституцияга мувофиқ ўзгартирилса, референдум ўтказиш. Таклиф этилаётган юридик таърифларга рози бўлиш билан Россия 1918 йилдан бери мисли кўрилмаган фуқаровий можаро билан юзма-юз келади. Референдумнинг қонунга мувофиқ равишда ўтказилишига умид қилиш бефойда. «Ягона Россия» аъзолари олов билан ўйнашмоқда. Рус халқига ҳақиқатан ачинаман.

Жавоб бериш

Бу дунёда ахмоқлар ва аблаҳлар бор экан, Путин кабилар гуллаб-яшнайверади

Жавоб бериш

Бу мақола қаерда ёзилганини билмайсиз. Ҳозирги кунда Америка жуда аянчли бўлиб кўринмоқда ва бундай одамлар янги имиджга муҳтож. Албатта, ҳокимият алмашиши керак, Путин ақлли одам бўлганида Медведевдан кейин қайта сайланмаган бўларди. Ҳеч қанақанги Медведев ҳам бўлмас эди.

Жавоб бериш

Путинни танқид қилишдан аввал ўзларингга қараларинг. Мамлакатингиз учун нима яхшилик қилиб бердингиз? Гапиришни ҳаммаям эплайди

Жавоб бериш

Агар гап фақат Путинда бўлганида, ҳаммаси жуда оддий бўларди. Ундан Буюк дарға ясамаслик керак. Мухолифат Путин билан машғул бўлиб, жиддий муаммоларни эътиборсиз қолдирди ва ўйинни бой берди. Ким билади, эҳтимол Путин Россия учун ҳозирча энг яхши вариантдир. Лекин у ҳам мағлуб бўлиши мумкин, чунки ҳамма тузатишлар ҳам унинг фойдасига эмас.

Жавоб бериш

Бу каби мақолаларни ёзаётган Жанар ва Шавкат, яқинда сизларга ачинишни бошлаймиз. Негадир Қозоғистон харитада Хитой ҳудудига кириб қолган. Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги норозилик билдирди. Шинжонда нима бўлаётганини эса бутун Интернет билади. Шундай экан, Жанар ва Шавкат, Россияга қочишга мажбур бўлманглар ишқилиб.

Жавоб бериш

Худо Россияни яхши кўради; унга Путинни берди !!! Президентингизни асранг ва ёрдам беринг! Путин ҳамма ишни тўғри ва ўз халқининг фаровонлиги учун қиляпти. Бизнинг Осиё «бой»лари ундан ўз халқи ва мамлакатига қандай ғамхўрлик қилишни ўрганиши керак, улар ўз халқини қандай шилишни билади, холос.

Жавоб бериш

Бу бойларга мега-ўғри ва галерадаги қул Владим Владимыч Путиннинг даражасигача йўл бўлсин

Жавоб бериш

Путин ҳаммасини тўғри қиляпти! Марказий Осиё мамлакатлари учун эса ўйлаш вақти келган... агар ўйлашга қодир бўлишса, ўз халқини бундай тунаш ортиқ давом эта олмайди. Ҳаммангизга Россия тарафидан сиз рад эта олмайдиган таклиф билдириладиган кун яқинлашмоқда. Ота-боболарингиз қабул қилган қарорлар қайтади ва сизни таъқиб қилади. ИМХО

Жавоб бериш

Туркистон билан ҳисоблашиш керак! Худо сақласин, битта «учқун» ёнғинга олиб келиши мумкин.

Жавоб бериш

Демак, Марказий Осиё ҳам Болтиқбўйи ва Украинанинг изидан боришга мажбур бўлади. Бу эртами-кечми юз беради. Сиз каби фашистлар бу жараёнга кўпроқ туртки беришади

Жавоб бериш

Қайтанга сенинг Россиянг яна парчаланиб кетадиганга ўхшайди

Жавоб бериш

Ҳозирда Кремлда содир бўлаётган нарса бу давлат тўнтариши ва хунтадир.

Жавоб бериш