Дунё бўйлаб коронавирус пандемияси кучайиб бораётган бир вақтда Хитой, Россия ва Эрон томонидан тарқатилаётган дезинформация кампанияси халқаро ҳамжамиятнинг эътибор марказига тушган.
Бу уч ҳукумат фаол равишда COVID-19 вирусининг келиб чиқишига оид муқобил иддаоларни ёйинламоқда.
Хитой ҳукуматининг аввалги баёнотларида янги коронавирус Уханда келиб чиққани аниқ ҳужжатлаштирилган ва тасдиқланган.
Касалланиш ва ўлим билан боғлиқ илк ҳолатлар Уханда қайд этилган. Хитой ҳукумати унинг тарқалишини назоратга олишидан аввал бу ҳалокатли вирус бутун дунёга тарқаб кетди, кундалик ҳаёт тарзини ўзгартириб, бир неча ўн минглаб одамларни зарарлади ва шу кунгача 10 мингдан ортиқ одамнинг ҳаётига зомин бўлди.
Рад этиб бўлмайдиган далилларга қарамай, Хитой, Россия ва Эрон режимларининг ҳар бири ўзининг ғаразли мақсади йўлида COVID-19 вирусининг келиб чиқиши ҳақида ёлғон хабарларни тарқатмоқда.
Хитой айбини тан олмаяпти
Хитой коронавирус пандемиясининг дунё бўйлаб тарқалишидаги ролига нисбатан танқидларга қарши фаоллик билан курашар экан, бунинг учун фитна назарияларини илгари сурмоқда.
Бу фитна назариялари оддий фуқаролар томнидан эмас, балки Хитой ҳукуматидаги юқори мансабдор шахслар томонидан тарқатилмоқда.
Расмийлар Хитойда пайдо бўлган вирус бутун дунёда мисли кўрилмаган зарар етказаётганини тушунганларидан кейин Хитойнинг дезинформация машинаси ишга тушди.
Февраль ойи охирида Хитой ташқи ишлар вазирлиги вакили Чжао Лицзянь «COVID-19 вируси Хитойда аниқланган бўлса-да, у Хитойда пайдо бўлган дегани эмас», дея шубҳа уруғини соча бошлаган.
«Уханга эпидемияни АҚШ армияси олиб келган бўлиши мумкин. Шаффоф бўлинг! Маълумотларни очиқланг! АҚШ бизга тушунтириш бериши керак», деб ёзган Чжао 12 март куни ўзининг Твиттер саҳифасида.
22 март куни эса Чжао ўз фикрини ўзгартириб, Твиттерда вирус ўтган йили сентябрь ойида Қўшма Штатларда пайдо бўлган деб ёзди ва АҚШ ҳукумати «нолинчи бемор» бемор ҳақида батафсил маълумот излаши кераклигини айтди.
Хитой расмийлари тарқатаётган маълумотларнинг аниқлиги борасида халқаро хамжамиятнинг хавотири кучаймоқда. 18 март куни Хитой маҳаллий миқёсда касалланиш билан боғлиқ янги ҳолат қайд этилмагани ҳақида хабар берган. COVID-19 вирусининг тарқалиш кўламини ҳисобга олганда, кўпчилик кузатувчилар Хитойда янги касалланиш ҳолатлари юз бермагани ҳақидаги маълумотларга шубҳа билдирган.
23 март куни Пекин Москва билан бирга Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Хавфсизлик кенгаши томонидан таклиф этилган вируснинг тарқалишига оид декларацияга вето қўйди.
Ҳужжат лойиҳасида «халқаро миқёсдаги тинчлик ва хавфсизликка таҳдид солиши мумкин бўлган COVID-19 вирусининг мисли кўрилмаган даражада тарқалиши юзасидан хавотирлар кучайиб бораётгани» таъкидланади.
Ҳужжат вирус тарқалишига оид масалаларда «тўлиқ шаффофликка» чақиради. Айрим кузатувчиларга кўра, бунда Хитойнинг ҳукумат сирларига нисбатан танқидлар назарда тутилган.
Россия одамлар ҳаётини хавф остида қолдирмоқда
Март ойи бошларида Европа Иттифоқининг Россия дезинформациясига қарши курашувчи Stratcom East ишчи гуруҳи 22 январдан бери коронавирусга оид 80 та дезинформация ҳолати аниқланганини маълум қилган.
Мақсад – саросима ва қўрқув пайдо қилишга қаратилган ўнлаб, айрим ҳолларда бир-бирига зид гап-сўзларни тарқатишдан иборат.
Бунга «коронавирус Хитой, АҚШ ёки Буюк Британия томонидан ишлаб чиқилган биологик қурол бўлиб, у дастлаб Хитойда эмас, балки АҚШда пайдо бўлган ёки вирус тоталитар ҳукмронлик ўрнатиш воситасидир» деган иддаоларни мисол ўлароқ келтириш мумкин.
Кремлпараст манбалар бу назарияларни ўзи ўйлаб топмаяпти, балки улар Хитой ва Эрондан чиққан фитна назарияларини териб олиб, уларни янада кучайтирмоқда, дейди ишчи гуруҳ билан ишлаётган тадқиқотчилар.
Шу билан бирга, Россия президенти Владимир Путин коронавирус инқирози ва унинг атрофида юз бераётган дезинформация кампаниясини ўз ҳукмронлигини узайтириш мақсадида конституциявий ўзгаришларни жорий қилиш учун қўллаётгани ҳақидаги тахминлар ҳам йўқ эмас.
Мафкурани Эрон халқидан устун қўйиш
Ўз навбатида Теҳрон турли фитна назарияларини тарқатмоқда, улардан энг асосийси – «бу вирусни АҚШ ишлаб чиққан» деган иддао бўлиб, у Эроннинг вирус тарқалишини назорат қилолмагани ҳақидаги айбловлардан чалғитишга қаратилган.
29 феврал куни АҚШ ҳукумати вирусдан азият чеккан Эронга ўз ёрдамини таклиф қилди.
Бироқ, кўмакни қабул қилиш ва Эрон халқига ёрдам бериш ўрнига, 22 март куни мамлакат олий руҳонийси Оятуллоҳ Али Ҳоманаий таклифни рад этиб, бу Эронда вирус инқирозини кучайтиришга қаратилган ҳаракат эканлигини таъкидлаган.
«Ҳоманаий бу таклифни рад этди, сабаби у тинимсиз равишда фитна назарияларини ишлаб чиқиш устида ишламоқда ва мафкурани Эрон халқидан устун қўймоқда», деди АҚШ Давлат котиби Помпео 23 март куни.
«Режим, афсуски, тасдиқланганидан анча юқори бўлган касалланиш ва ўлим ҳолатлари ҳақида Эрон халқи ва дунё ҳамжамиятига ёлғон сўзлашда давом этмоқда», деди у.
COVID-19 билан касалланиш ва ўлим ҳолатлари тўғрисидаги аниқ маълумотларни жамоатчиликка етказишда Эрон режимининг шаффоф эмаслиги халқаро ҳамжамиятни хавотирга солиб қўйган.
24 март куни Теҳрон коронавирус билан боғлиқ 122 та янги ўлим ҳолатини тасдиқлади, шу тариқа ўлганларнинг расмий сони 1934 тага, касалланганлар эса 24811 кишига етган.
Масъулиятни зиммасига олиш ва ёрдамни қабул қилиш ўрнига, Ҳоманаий мамлакат аҳолисининг эътиқодига кўпроқ умид қилаётган кўринади.
У эронликларни эпидемияга қарши кураш бўйича ҳукуматнинг кўрсатмаларига амал қилишга чақирар экан, «барча нарсага Қодир Зот Эрон халқи, барча мусулмон миллатлар ва бутун инсоният бошига келган бу мусибатга барҳам беришини» айтган.
Америка Қўшма Штатларининг хатоси, Трамп танқидчиларининг фикрича, АҚШ раҳбарияти коронавирус таҳдидига қарши курашда нотўғри йўл танлаган. Трамп маъмурияти вирус хавфини жиддий қабул қилмади. «Америка ҳаммасидан устун» шиорини такрорлар экан, ҳукумат уларнинг сиёсий тизими ҳамманикидан яхшироқ эканлигига урғу бериш билан банд бўлди. У халқаро инқирозга қарши курашга бошчилик қила олмади. Эндиликда унинг халқаро лидер сифатидаги мақоми сўроқ остида қолмоқда.
Жавоб беришФикрлар 15
Вирус Хитойда тарқалгани рост, аммо у сунъий йўл билан яратилмаган. Бу жуда ғалати ва расмий маълумотларга мос келмайди. Бу тармоқ мақола ёзишда шахсий ҳис-туйғулар ва нафрат қўшар экан.
Жавоб беришФикрлар 15
Ҳаммангиз ахмоқсиз. Ақли пастлар учун мақола ёзасиз.
Жавоб беришФикрлар 15
Бир тийинга қиммат нашр! Бу пилчиллаган мақолаларни ким ўқиркин, ҳайронман???? Ғарб ташвиқоти жонимга тегиб кетди!!! Тишини суғуриб олинган ит тишлай олмаса ҳам акиллайвераркан!
Жавоб беришФикрлар 15
Қандай бузуқ нашр бу? Ким бундай ғаламис мақолаларни ўқийди ва ишонади???? Лаънати америкослар!!! Итнинг тишини суғуриб олсангиз тишлай олмайди, фақат ҳуради!
Жавоб беришФикрлар 15
Россиядан ҳар қандай ёмонликни кутиш мумкин, давлатнинг ўзи шунақа
Жавоб беришФикрлар 15
Бу нима сафсата
Жавоб беришФикрлар 15
Бизда, Қозоғистонда ўтган йилнинг ноябр ойи бошларида одамлар орасида тушунарсиз шамоллаш тарқала бошлади, бу бошқа мамлакатларда ҳам кузатилди (коронавирус ҳақидаги кўплаб видеоларга ёзилган фикр-мулоҳазаларни ўқиб кўринг). Биз шамоллаш аломатлари билан дарров врач олдига югуришга одатланмаганмиз. Шунинг учун Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан касалланиш ва ўлим ҳолатлари қайд этилмади. Аммо Хитойда одамлар шамоллашнинг илк аломатлари пайдо бўлиши биланоқ касалхоналарга мурожаат қилишган. Шунинг учун, беморлар оқиб кела бошлагач, Хитой бу ҳақда биринчи бўлиб жар сола бошлади. Агар Қозоғистон ва бошқа мамлакатларда одамлар 2019 йил ноябр ойидан бошлаб илк аломатлар кузатилиши билан касалхонага боришганида, коронавирус билан оғриган ва ундан ўлган беморларнинг расмий сони кўпроқ бўлар эди. Дарвоқе, бу ерда, Қозоғистонда ва бошқа постсовет мамлакатларда Америка биологик лабораториялари тиқилиб ётибди. Шундай экан, бу касалликни дунёга ким ва қачон олиб келган, бу инфекция 2019 йил ноябрда нафақат Хитойда, балки бир вақтнинг ўзида бошқа кўплаб мамлакатларда ҳам ўзини намоён қила бошлаган – бу ҳақда ўйлаб кўринг, жаноблар.
Жавоб беришҲа! Мен январда касал бўлиб қолдим ва жуда кучли йўтал тутди; жуда ғалати грипп эди. Аслида у ноябрда пайдо бўлган эди.
Жавоб беришКремлнинг яна бир ёлғони. Бунинг учун Россияга қарши қўшимча санкция қўлланилиши керак
Жавоб беришФикрлар 15
Россия ҳамма ерни булғатади
Жавоб беришФикрлар 15
Муаллифларнинг калласи ишламайди
Жавоб беришФикрлар 15
Бу нима сафсата, ижтимоий тармоқлардаги кўплаб фикр-мулоҳазалардан билиш мумкинки, вирус Ухань шаҳрида жойлашган Хитой фанлар академиясининг вирусология институтининг олимлари иштирокида пайдо бўлган, америкаликлар бизни шунчалик ахмоқ деб ўйлайдими, одамларимизни бунга қодир эмас деб ўйлаётган бўлса.
Жавоб беришХитой лабораториясида яратилмаган
Жавоб беришТабиий яратилган
Covid-19 табиий пайдо бўлганми ёки сунъий, барибир инсониятнинг ўзи айбдор. Агар табиий бўлса, табиат, умуман биосферани ифлослаган инсоният. Агар сунъий яратилган бўлса, бирор мақсад ёълида. Тамакининг тутуни ўпкани чиритади, оқибати ўлим, бизлар ҳам табиатнинг ўпкасини чиритдик, бунинг оқибати турли хил касалликлар бўлиб қолмай, бошқа бир офатларга ҳам олиб келади.
Жавоб беришФикрлар 15