Карвонсарой
Терроризм

Қозоғистонда ИД гумондорларининг қўлга олиниши гуруҳнинг ҳамон фаол эканлигини кўрсатмоқда

Анна Карр

Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси (КНБ) ходимлари 13 март куни Олмаотада оммавий теракт режалашда гумон қилинган ИД издошини ҳибсга олди. [КНБ]

Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси (КНБ) ходимлари 13 март куни Олмаотада оммавий теракт режалашда гумон қилинган ИД издошини ҳибсга олди. [КНБ]

ОЛМАОТА – Соҳа мутахассисларига кўра, яқинда Қозоғистонда «Ислом давлати» (ИД) издошларининг ҳибсга олиниши – гуруҳ заифлашиб қолганига қарамай, мамлакатда фаол ҳаракат қилаётганидан далолат беради.

Миллий хавфсизлик қўмитаси (КНБ) 15 март кунги баёнотида ИД тарафдорларидан бири ҳибсга олинганини айтган.

13 март куни ҳибсга олинган шахс Наврўз байрамини нишонлаш чоғида теракт уюштиришни режалаганликда гумон қилинмоқда, дейилади КНБ баёнотида.

«Тергов давомида гумонланувчининг турар жойидан иккита граната мусодара қилинди», деб хабар берган КНБ.

Суратда: 13 март куни Олмаотада теракт режалашда гумонланган шахсни қўлга олиш чоғида КНБ томонидан мусодара қилинган ўқ-дорилар. [КНБ]

Суратда: 13 март куни Олмаотада теракт режалашда гумонланган шахсни қўлга олиш чоғида КНБ томонидан мусодара қилинган ўқ-дорилар. [КНБ]

Бу шахс терактни режалаштириш ва молиялаштиришда айбланмоқда, дейилади баёнотда.

Январь ойи бошида КНБ Тараз ва Қарағандада ИД издошларидан деб гумон қилинган яна беш кишини қўлга олди. Улар террорчи гуруҳга раҳбарлик, терроризмни тарғиб қилиш ва терактлар режалаштиришда айбланган.

Стратегияларнинг ўзгариши

Дерадикализация бўйича чимкентлик мутахассис ва диншунос Асқар Кажиоглининг сўзларига кўра, гарчи ИД жиддий зарбага учраган бўлса-да, унинг мамлакатдаги фаолияти бутунлай барҳам топмаган – ҳибслар шундан далолат бермоқда.

Умуман олганда, ҳолати заифлашгани сабабли ИД ўз фаолиятининг бошида қўллаган усулга – партизанлар уруши олиб боришга ўтди, деди Кажиогли.

Унинг сўзларига кўра, ИД тарафдорлари «турли мамлакатлар бўйлаб тарқалиб, ўша ерда ўз қўпорувчилик ҳаракатларини бошламоқда».

Улар «жангариликка ёллаш, экстремистик адабиётлар тарқатиш, ўқ-дори заҳираларини ғамлаш ва ноқонуний йўллар орқали ўз фаолиятини молиялаштириш» билан шуғулланмоқда, деди у.

Евроосиёнинг қоқ марказида жойлашгани сабабли, Қозоғистон ИД сафига ёлловчилар учун жозибадор ҳудудга айланган, шу боис ҳам мамлакатда гуруҳнинг махфий ячейкалари фаоллашиши мумкин, деди Кажиогли.

Нур-Султондаги Геосиёсий тадқиқотлар институти директори Асилбек Избаировнинг тасдиқлашича, ИД марказлашган ташкилот ўлароқ йўқ қилинган бўлса-да, унинг панжалари ҳали тирик.

«Масалан, ДАИШ Афғонистонда фаол ҳаракат қилмоқда», деди у террорчи гуруҳнинг бошқа номини тилга олиб.

«У Хуросон вилоятини тузишга муваффақ бўлди», деди у ИДнинг Покистон ва Афғонистондаги шўъбасини назарда тутиб. «Биз унинг ғоялари ҳали ҳам тўлиқ йўқ қилинмаганини англашимиз керак. ДАИШнинг махфий гуруҳлари Ғарб мамлакатларида фаолиятини давом эттирмоқда.»

Дунё бўйлаб фаоллашаётган гуруҳ издошлари терактларни амалга оширишга ҳаракат қилади, деб қўшимча қилди у.

Онгни заҳарлаш йўлидаги қатъийлик

«Муаммо одамларнинг ҳанузгача ИД мафкураси – такфиризмга содиқлигида», дейди Ал-Фаробий номидаги Қозоғистон миллий университетининг диншунослик факультети докторанти, олмаоталик Ерлан Досмагамбетов.

«Ва бу мафкура асосида террорчилик ташкилоти издошлари етишиб чиқади», деб қўшимча қилди у.

Улар «бу қарашлардан қийинчилик билан воз кечадилар, чунки бу қарашлар асосида буюк мақсад учун тўғри йўлдан бораётганларига ишонадилар. Одамни бу ғоялардан халос қилиш учун юқори малакали мутахассисларнинг кўп йиллик машаққатли меҳнати талаб қилиниши мумкин.»

Бу мафкура одамлар ичида яшар экан, улар ИД сафига ёлловчилар таъсирига тушиш, терактлар содир этиш ва олинган ҳар қандай кўрсатмаларни бажаришда давом этаверадилар, деди Досмагамбетов.

«Энг аввало, бу мафкурага қарши урушда ғалаба қозониш керак» деди у.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 12

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Qirgʻizistondan ISHIDni ham yoʻq qilish kerak

Жавоб бериш

Улар бунда пул қилишади, ўлдириш гуноҳ эканлигини, ўзлари ҳам ўлишлари мумкин эканлигини яхши билишади. Оналари, оталари ва орқаларида қоладиган фарзандлари ҳақида ўйлашмайди. Ўз халқига хиёнат қилганлар

Жавоб бериш

Умрбод қамоқ жазосини бекор қилиб, ўлим жазосини қўллаш керак, улар учун бюджетдан пул сарфлаб нима кераги бор?

Жавоб бериш

Уларга кттик чора курмок керак

Жавоб бериш

Мана Қозоғистон аҳолиси орасида дин даъватчиларига йўл бериб, уларни қўллаб-қувватлаган мамлакат раҳбарларнинг фаолияти нимага олиб келди. Уларни қамоққа олиш керак эмас, чунки у ерда янада фаолроқ бўладилар. Йўқ қила олмасак, араб мамлакатларига чиқариб юбориш керак уларни!

Жавоб бериш

Улар қамоққа ҳам олинмаслиги керак. Улар у ерда ҳам одамларни ўз йўлига даъват қилади. Фақат ўлим жазоси!

Жавоб бериш

ИШИДнинг ҳар қандай аъзосига максимал жазо берилсин. Энг яхшиси ўлим жазоси. Улар ҳеч қачон одам бўлмайди, тўғри йўлга қайтади деб умид қилиш аҳмоқлик.

Жавоб бериш

ИШИД сафига қўшилаётган одамлар ҳеч нарсани тушунмайдиган ахмоқ деб ўйламайман. Қўлга тушганларидан кейин ҳар қандай сабаб ўйлаб топишади.

Жавоб бериш

Ўлим жазоси қабул қилинсин

Жавоб бериш

Тўғри, улар ҳеч қачон тўғри йўлга қайтмайдилар. Уларнинг миялари экстремистларнинг бемаъни ғоялари билан заҳарланиб бўлган.

Жавоб бериш

Ҳа, сиз тўғри ўйлаяпсиз. Улар тузалмайди, шунчаки отиб ташлаш керак.

Жавоб бериш

Ҳа. Ҳушёр бўлиш керак. Бу ярамаслар нималарга қодир эканлигини ҳеч ким билмайди.

Жавоб бериш