МОСКВА – Ўз она юрти бўлмиш Тожикистонга учиб кетиш умидидаги Аёмуддин Камолов охирги бир ҳафтани Москва аэропортининг полида тунаб ўтказди.
У Евроосиё мамлакатлари, жумладан Россия коронавирус пандемиясидан сақланиш мақсадида ўз чегараларини ёпиши ва парвозларни тўхтатиши ортидан Москва аэропортларида қолиб кетган юзлаб Марказий осиёлик меҳнат мигрантларидан бири.
Жума (27 март) куни ярим тунда кучга кирадиган ҳукумат қарори билан барча халқаро авиарейслар тўхтатилгани сабабли уларнинг аҳволи янада оғирлашган.
«Менинг рейсим бекор қилинди, компания менга меҳмонхона ваъда қилган эди. Якунда эса ҳеч нарсасиз қолдим», дейди Москвада фаолият кўрсатувчи энг асосий учта аэропортдан бири бўлган Внуководаги гавжум терминалда қолаётган Камолов.
Внуково аэропорти маъмурияти одамлар саломатлигини ҳимоялаш учун айтарли ҳеч қандай чора кўрмаган.
Аэропортнинг одамлар билан тўла экани ва санитар-гигиеник шароитларнинг қониқарсиз эканлигига қарамай, бу ерда бир неча кун қолиб кетганларнинг ҳеч бирига COVID-19 вирусидан ҳимояланиш учун антисептик воситалар ёки ниқоблар берилмади, дейди 29 яшар Аёмуддин.
Ҳеч ким тиббий кўрикдан ўтказилгани йўқ, деб қўшимча қилди у.
Россияда Марказий Осиёдаги постсовет республикаларидан келган юз минглаб эркак ва аёллар яшайди, улар ишсизликдан қочиб, ўз оилаларини боқиш учун кўпинча кам ҳақ тўланадиган ишларда меҳнат қиладилар. Бу билан улар ҳожатхона ва метро бекатларини тозалаш, автобус ҳайдаш ва бинолар қуришда ўзларига қарам бўлган россияликларнинг ҳақорат ва калтакларига дуч келадилар.
Ўзбекистон ва Тожикистон деярли барча кирувчи рейсларни тўхтатгач, юзлаб одамлар қийин аҳволда қолишди.
Сешанба куни Внуково аэропортида 100 нафар тожикистонлик фуқаро пластик билан ўралган чемоданлар ортилган юк аравачалари ва бутилкали сув тахламлари орасида паролон тўшакларда ётишган.
Қайтиш рейслари онда-сонда амалга оширилган, айрим ўринлар учун чипта нархлари қарийб уч баравар қимматлаб кетган. Россия ва Марказий Осиё мамлакатлари ўртасида темирйўл қатнови ҳам тўхтатилган.
«Бу расвогарчилик қачон тугар экан деб кутяпмиз», дейди Тожикистоннинг Душанбесига қайтиш илинжидаги 21 яшар талаба Соҳиб Нарзуллаев.
Рўйхатга олиш ўринлари олдида 50 нафар йўловчи Ўзбекистонга рейсни кутган.
Улардан бири – Москвада озиқ-овқат етказиб бериш хизматида ишлайдиган 21 яшар Иқбол охирги олти кунни Внуково аэропортида ўтказди.
Мигрантларнинг ҳолати Россия томонидан коронавирус пандемияси ҳақида ёлғон маълумотлар тарқатилиши ортидан янада ёмонлашган.
Тўланмаган маошлар
Хабарларга кўра, юзлаб қирғизистонликлар қийин аҳволда қолган Уралдаги Екатеринбургда ва Сибирнинг Новосибирск шаҳридаги аэропортда ҳам худди шундай манзара юзага келган.
Меҳнат мигрантларининг Россиядан оммавий қайтиши чет элдан юбориладиган пул ўтказмаларига қарам Марказий Осиё мамлакатлари иқтисодиёти учун таҳдиддир.
Марказий Осиёдан келган меҳнат мигрантлари Москванинг самарасиз иқтисодий стратегияси таъсирини тўлалигича ҳис қилмоқдалар, уларнинг кўпчилиги ўз ишини йўқотган ва янги иш топа олмай қолган.
Ўзбекистонлик курьер Иқбол охирги маошини олмагани ва умуман ололмай қолишидан хавотирда эканлигини айтади.
«Бу ерда заводлар ёпила бошлади, бу ҳолатнинг қачонгача давом этишини билмаймиз», дейди Камолов.
«Оилаларимизни боқа олмай қолсак, нима қиламиз?»
Қандай бемаънигарчилик
Жавоб беришФикрлар 5
Қашшоқ ва беқарор Россия уларга нега керак?
Жавоб беришЧунки улар бошқа жойда ишлаб, оилаларини боқа олмайдилар. Россия улар бориши мумкин бўлган энг бой мамлакат.
Жавоб беришЕвропага борган яхши. Қолоқ Россиядагидан маошлари юқори. Одамлари ҳам маданиятлироқ.
Жавоб беришЭнг ақлли сен бўлсанг керак, ҳойнахой Европада сени кутиб ўтиришгандир.
Жавоб беришФикрлар 5