«Катта еттилик» (G7) гуруҳига аъзо қудратли давлатлар Хитой режимининг коронавирус дезинформациясига қарши туриш учун бирлашган, деди АҚШ давлат котиби Майк Помпео чоршанба (25 март) куни.
Саноати ривожланган йирик демократик давлатлар ташқи ишлар вазирлари АҚШда ўтиши режалаштирилган учрашувни бекор қилиб, инқирозни видео-анжуман тарзида муҳокама қилдилар.
Помпео Катта еттиликнинг бошқа мамлакатлари – Британия, Канада, Франция, Германия, Италия ва Япониянинг бош дипломатлари билан ҳамфикр эканлигини айтди.
«Бугун эрталаб йиғилишда қатнашган ҳар бир мамлакат Хитой коммунистик партияси юз берган воқеликдан қочишга уриниш мақсадида олиб бораётган дезинформация кампаниясидан огоҳ қилинди», деди Помпео журналистларга.
Пекин ижтимоий тармоқларда АҚШнинг бу воқеаларга алоқадорлиги ҳақидаги фитна назарияларидан иборат кампанияни «олиб борган ва уни давом эттирмоқда», деди Помпео.
Вирус Уханга АҚШ ҳарбийлари томонидан олиб келинган, у ўтган йил охирида илк бор шу ҳудудда аниқланган, деб ёзган эди Хитой ташқи ишлар вазирлигининг расмий вакили март ойи бошида Твиттерда.
«Бу аҳмоқона гап-сўзлар», деди Помпео Хитой ташвиқотини назарда тутиб.
Вирус дунё бўйлаб 21000 дан ортиқ одамнинг ҳаётига зомин бўлди, аммо Пекин уни назоратга олгандек қилиб кўрсатиш учун кенг қамровли PR-кампания олиб бормоқда.
Хитой режими ўзини олижаноб қудратли давлат сифатида кўрсатишга уриниб, хорижий мамлакатларга фаол равишда ўз ёрдамини юбормоқда.
Пекин воқеликни яширишга уринмоқда
Помпео Пекинни вирус ҳақидаги янгиликларни барвақт тўсиш билан бутун дунёни хавф остига қўяётганликда айблади.
18 март куни Хитойда янги маҳаллий инфекция ҳолатлари қайд этилмаганини эълон қилган хитойлик расмийларнинг маълумотлари нақадар ишончли эканлиги халқаро ҳамжамиятни хавотирга солмоқда. Кўплаб кузатувчилар Хитойда COVID-19 вирусининг тарқалиш кўламини ҳисобга олган ҳолда, мамлакатда янги ҳолатлар қайд этилмаганига шубҳа билан қарамоқда.
Пекиннинг ғаразли саъй-ҳаракатларига қарамай, Қўшма Штатлар барча мамлакатлар, шу жумладан Хитой билан ҳамкорлик қилишга интилмоқда, деди Помпео.
АҚШ ҳукумати ва мамлакатдаги хусусий хайрия ташкилотлари дунё бўйлаб COVID-19 вирусининг тарқалишига қарши курашга кўмаклашмоқда, деди Помпео 20 март куни АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари Италияга муҳим тиббий воситаларни етказиб берганини таъкидлар экан.
Ҳар доимгидек АҚШ айбсиз, оппоққина. Ёдингизда тутинг ҳеч ким ўғричалик «Ўғри» деб баланд бақирмайди.
Жавоб беришФикрлар 3
Сиз америкаликларга ишонмайман. Ишонмайман!
Жавоб беришФикрлар 3
Ҳаа, Учинчи Жаҳон уруши бактериологик уруш бўлади, бунга шубҳа йўқ
Жавоб беришФикрлар 3