ОЛМАОТА – Шусиз ҳам мамлакатда ўзларини исталмаган меҳмон деб ҳис қиладиган Россиядаги Марказий осиёлик мигрантлар Москванинг коронавирус пандемиясига қарши пала-партиш чораларидан азият чекмоқда.
Россия президенти Владимир Путин бир неча ҳафтадан бери Россияда COVID-19 вируси тарқалиши юзасидан унчалик хавотир билдирмай, мамлакат ичида ҳаракатланиш учун ҳеч қандай йирик чекловлар жорий этмаган.
Бироқ, бундай муносабат иш бермади, жума (27 март) куни 1036 та касалланиш ва учта ўлим билан боғлиқ янги ҳолатларнинг тасдиқланиши вируснинг кенг тарқалгани ва рўйхатга олинмаётганига оид хавотирларни кескин кучайтирган.
Жума куни коронавирус тарқалишига қарши кураш мақсадида эълон қилинган қарорга мувофиқ, шанбадан мамлакатдаги барча ресторан, кафе ва дам олиш масканларини ёпишга буйруқ берилган.
Коронавирус инфекциясига қарши кураш чораларини кўзда тутувчи ҳукумат қарорига мувофиқ, 27 март, ярим тундан барча кирувчи ва чиқувчи халқаро парвозлар ҳам тўхтатилган, деб хабар беради AFP.
Дабдурустдан қабул қилинган қарор Россиянинг ичи ва ташқарисидаги миллионлаб Марказий осиёликларни қамалда қолдирган.
Қарор Россия фуқароларини чет элдан эвакуация қилиш бўйича махсус рейслар ва Россия ҳукумати томонидан рухсат берилган парвозларга нисбатан қўлланилмайди. У Россиядаги ички рейсларга ҳам тааллуқли эмас.
Чоршанба (25 март) куни Путин Конституцияга киритилган тузатишлар бўйича референдумни кейинга қолдирар экан, коронавирусдан сақланиш учун россияликларни уйда қолишга чақирган.
16 март куни Россия Конституциявий суди бошқа ҳужжатлар қатори Путиннинг аввалги президентлик муддатларини «нолга тенглаштириш»га оид тузатишларни маъқуллаган. Президентга 2036 йилга қадар иқтидорда қолишга имкон берувчи бу чорани Марказий осиёлик айрим кузатувчилар «коронавирус инқирозидан фойдаланиб қолиш»га уриниш ўлароқ баҳоламоқда.
22 апрелга белгиланган умумхалқ референдуми «кейинга қолдирилиши керак», деди Путин унинг вақтига аниқлик киритмай.
Бу қарор Россия ҳукумати 16 март куни ўз чегараларини ёпиши ортидан қабул қилинган.
Ўта оғир вазият
Россия ҳукумати томонидан қабул қилинган чора-тадбирлар чегаралар ёпиқлиги сабабли юртига қайтиб кета олмаётган Марказий осиёликларнинг ҳаётини янада мураккаблаштирган.
Cешанба (24 март) куни Москвада фаолият кўрсатувчи учта энг асосий аэропортдан бири – Внуковода 100 нафар тожикистонлик фуқаро пластик билан ўралган чемоданлар ортилган юк аравачалари ва бутилкали сув тахламлари орасида поролон гиламчалар устида ётдилар.
Қайтиш рейслари онда-сонда амалга оширилган, айрим ўринлар учун чипта нархлари қарийб уч баравар қимматлаб кетган. Россия ва Марказий Осиё мамлакатлари ўртасида темирйўл қатнови ҳам тўхтатилган.
24.kg нашрининг 20 март куни Москвадаги Қирғизистон элчихонасига асосланиб хабар беришича, Россия-Қозоғистон чегарасида 157 нафар қирғиз фуқароси қолиб кетган.
17 март куни Россиянинг Оренбург шаҳридаги қирғиз дипломати «қирғизистонликлар билан учрашиб, уларга Россиядаги вақтинчалик тураржойларига қайтишни, чекловлар олиб ташлангунига қадар ўша ерда қолишни маслаҳат берди», дейилади элчихона хабарида.
Бу орада Ҳиндистондан Россия орқали уйга учаётган 15 нафар қозоғистонлик Москва аэпорортининг чегара назоратидан ўта олмай транзит залида қолиб кетган. Бу ҳақда «Khabar24» қозоқ телеканалининг Москвадаги журналисти Дана Нуржан ўзининг Facebook саҳифасида хабар берган.
«Бир ой олдин шундай бўлишини тасаввур қила олармидик? Давлатлар ўз чегараларини ёпишини, Қозоғистон Россиядан фуқароларини эвакуация қилиш муаммосини ҳал қилишга уринишини? Бу янги воқелик», деб ёзади Нуржан.
Тожикистон ва ўзбекистонлик мигрантлар Россиядан учиб кета олмагани етмагандек, Россия авиакомпанияларидан сотиб олинган чипта пулларини ҳам қайтариб ололмаяптилар.
Тожикистоннинг ўзида ана шундай фойдасиз чипталари бўлган юз минглаб фуқаролар ҳозирда ишсиз қолишган, деб хабар беради «Current Time» телеканали.
Россия ҳукуматининг коронавирусга қарши қониқарсиз ва кечиккан чоралари мамлакат иқтисодиётига жиддий путур етказди ва бундан Марказий осиёлик мигрантлар азият чекмоқдалар, дейди бишкеклик иқтисодчи Элмира Суранчиева.
«Қирғизистондаги кўплаб оилаларнинг шикоят қилишларича, уларнинг Россиядаги боқувчилари ишсиз, пулсиз ва ҳатто уйга қайтиш имкониятисиз қийин аҳвол қолишган. Улар қаерда ва қайси пулга яшаши маълум эмас», деди Суранчиева.
Ксенофобия кучаймоқда
Бу ҳам етмагандек, айрим Марказий осиёликлар сўнгги ҳафталарда Россияда ксенофобик кайфият кучайиб бораётганидан шикоят қилмоқдалар.
Марказий Осиёдаги постсовет мамлакатлардан Россия келиб меҳнат қилаётган юз минглаб эркак ва аёллар кўп ҳолларда ишсизликдан қочиб, оиласини боқиш учун маоши паст ишлар билан шуғулланишга мажбур.
Бунда улар ҳожатхона ва метро бекатларини тозалаш, автобус ҳайдаш ва бинолар қуришда ўзларига қарам бўлган россияликларнинг ҳақорат ва калтакларига дуч келадилар.
Қирғизистоннинг Тўқмоқ шаҳридан келган ва айни дамда Москвада яшайдиган Улан Оморов маҳаллий аҳоли ундан қоча бошлаганини айтади.
«Кеча метродаги бўш ўриндиққа ўтирганимда ёнимдаги эркак менга қаради ва тезда туриб жойини ўзгартирди. Бу ҳолат биринчи марта юз бермаяпти», деди у.
Полициячилар ҳужжатларни текшириш учун уни кўчада тез-тез тўхтатаётганини айтган.
Бу орада, Марказий Осиё COVID-19 пандемиясига қарши кураш чораларини кучайтирмоқда, шифокорлар эса тарқалаётган миш-мишлар ва дезинформацияга ишонмасликка чақирмоқда.
Вирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида, минтақа мамлакатларидаги кўнгилочар марказлар, кинотеатрлар, кафелар, болалар майдончалари ва компьютер клублари вақтинча ёпилган.
Бу катта мақола муаллифи ўзи нимадан шикоят қилаётганини яна тушунмаяпти. Путин етарли чоралар кўрмади, дебди. Кимнинг фикрига кўра етарли чора кўрмаган? Муаллифнинг фикрига кўрами? Ва шу ернинг ўзида ёзяпти: айнан шу чоралар туфайли мигрантлар аэропорт ва вокзалларда қолиб кетди, деб. Деярли ишдан ҳайдалдилар, деяпти. Аммо муаллифнинг ўзи Путин ишларни тўхтатиш учун ҳеч қандай чоралар кўрмади, деб турибди-ку. Бундан келиб чиқяптики, Путин қандай чора кўрмасин, у муаллифга мос келмайди. Бу қандай аҳмоқгарчилик?
Жавоб беришФикрлар 10
Ишлаш учун Россияга эмас, бошқа мамлакатларга бориш керак. Миллатчиларга тўла қолоқ мамлакат бу. Ривожланган мамлакатларга бориб, ўша ерларда замонавий иш усулларни ўрганишимиз керак. Тўрт баравар кўпроқ иш ҳақи ва шароитлар ҳам анча яхши бўлади!
Жавоб беришФикрлар 10
Кремль ҳукумати ўғрилар
Жавоб беришФикрлар 10
Марказий Осиё давлатлари учун ягона умид бу Хитой
Жавоб беришФикрлар 10
Эшаклар. Фашистларга қарши урушда керак эди, энди ўзларинга қул қилиб олдиларингми
Жавоб беришФикрлар 10
Oʻzbeklar, tojiklar va qirgʻizlarda oʻz millatidan gʻururlanuvchi vatanparvarlar yoʻqmi? Nega butun dunyo oldida oʻz xalqingizni sharmanda qilyapsiz? Rossiyaliklar sizlarga qul, untermensh (past tabaqali odam) sifatida, oʻrta asr yevropaliklari negrlarga qaraganidek qarashini nahotki koʻrmaysiz? Shvonder aytganidek, bu “qanday sharmandalik!” Qozoqlardan oʻrnak olsangiz boʻlmaydimi! Rossiyaga borsa ham, biznes uchun boradi, qul boʻlish uchunmas! Yoki hech boʻlmaganda turkmanlarga qarang! Kambagʻal boʻlsa-da, yurtboshisi xalqni sharmanda boʻlmasligi uchun hech qayerga chiqarmaydi! Bizda ish yoʻq, bolalarimizni boqishimiz kerak va hokazo deyishlaring mumkin. Unda nimaga quyonga oʻxshab bolalaysizlar! Sovet Ittifoqi sizlarni nisbatan farovon holatda qoldirdi, ammo 30 yil ichida shu daraja koʻpaydingizki, aholi soni 2 baravar oshdi, agar undan koʻp boʻlmasa! Agar yillik aholi oʻsish darajasi iqtisodiy oʻsish darajasidan bir necha marta koʻp boʻlsa qayerdan ish topasiz! Hukmdorlarimiz biznes qilishimizga qoʻymaydi, siquvga olishyapti, deysiz... Unda kimni ayblash kerak? Birlashing, ularni jazolang va normal hayot bilan yashang! Ishoning, bularni masxara qilish uchun emas, sizga achinganim uchun yozdim!
Жавоб беришСен ким бўлдинг уларни айблайдиган?
Жавоб беришФикрлар 10
31 декабрга ўтар кечаси уйга қайтиш истагида бўлган 300 га яқин меҳнат мигрантини (уларнинг 200 тачаси тожикистонликлар) Домодедово халқаро аэропортидан ҳайдаб чиқаришган. Элчихона ходимлари ва авиакомпания вакиллари бу ҳолатга бепарво бўлишган, дейди журналист Галия Ибрагимова. Кеча тунда форма кийган номаълум одамлар мигрантларга бир жойга тўпланиб туришларини, уларни олиб кетиш учун тез орада самолёт келишини айтишган. Лекин бунинг ўрнига воқеа жойига ҳуқуқ-тартибот ходимлари келган. Улар одамларни кўчага ҳайдаб чиқариб, уларга аэропортга киришни тақиқлаган. Улар энди нима қилишни ва қаерга боришни билмай турибди. «Биз Россияда итдек ишлаймиз. Деярли дам олмаймиз. Энди эса ҳеч кимга керак бўлмай қолдик. Бизни кераксиз юкдек кўчага чиқариб ташлашди. Нега? Бизга ёрдам беринг!» дейди тожикистонлик Фаррух.
Жавоб беришФикрлар 10
Разил Россия, бундан ортиқ яна нима дейиш мумкин.
Жавоб беришФикрлар 10
Россия колок давлат,маънааий кашшок
Жавоб беришФикрлар 10