Карвонсарой
Хавфсизлик

Қозоғистон армияси ва полицияси коронавирусга қарши курашга қўшилди

Айдар Ашимов

Қозоғистон қуролли кучларининг биологик ҳимоя бўлинмаси Нур-Султондаги Ишим дарёси қирғоғида дезинфекция ишларини олиб бормоқда, 25 март. (Қозоғистон қуролли кучлари)

Қозоғистон қуролли кучларининг биологик ҳимоя бўлинмаси Нур-Султондаги Ишим дарёси қирғоғида дезинфекция ишларини олиб бормоқда, 25 март. (Қозоғистон қуролли кучлари)

Саудия Арабистонидаги қозоғистонликларни эвакуация қилган самолет, Оқтов, 25 март. (Қозоғистон қуролли кучлари)

Саудия Арабистонидаги қозоғистонликларни эвакуация қилган самолет, Оқтов, 25 март. (Қозоғистон қуролли кучлари)

Ахлоқ тузатиш муассасасидаги маҳбус ҳимоя ниқоблари тикмоқда, Оқмола, 25 март. (Қозоғистон ИИВ)

Ахлоқ тузатиш муассасасидаги маҳбус ҳимоя ниқоблари тикмоқда, Оқмола, 25 март. (Қозоғистон ИИВ)

Қозоғистон ички ишлар вазири Ерлан Тургумбаев жамоат тартибини сақлашда полицияга ёрдам бераётган кўнгиллиларга кўрсатмалар бермоқда. (Қозоғистон ИИВ)

Қозоғистон ички ишлар вазири Ерлан Тургумбаев жамоат тартибини сақлашда полицияга ёрдам бераётган кўнгиллиларга кўрсатмалар бермоқда. (Қозоғистон ИИВ)

Хизматдаги полициячилар, Нур-Султон, 20 март. Коронавирус тарқалишига қарши профилактик чора-тадбирларни амалга ошириш ва тартибни сақлаш мақсадида мамлакат бўйлаб полиция ва ҳарбий патруллар жойлаштирилган. (Қозоғистон ИИВ)

Хизматдаги полициячилар, Нур-Султон, 20 март. Коронавирус тарқалишига қарши профилактик чора-тадбирларни амалга ошириш ва тартибни сақлаш мақсадида мамлакат бўйлаб полиция ва ҳарбий патруллар жойлаштирилган. (Қозоғистон ИИВ)

25 март куни террорчилик ҳужуми режалаштиришда гумонланган эркак қўлга олинган ва ҳибсхонага жойлаштирилган. (Қозоғистон миллий хавфсизлик хизмати (KNB)

25 март куни террорчилик ҳужуми режалаштиришда гумонланган эркак қўлга олинган ва ҳибсхонага жойлаштирилган. (Қозоғистон миллий хавфсизлик хизмати (KNB)

Теракт режалашда айбланган маҳбусдан мусодара қилинган портловчи мослама, Нур-Султон, 25 март. (Қозоғистон КНБ)

Теракт режалашда айбланган маҳбусдан мусодара қилинган портловчи мослама, Нур-Султон, 25 март. (Қозоғистон КНБ)

НУР-СУЛТОН – Янги коронавирус касаллиги тарқалиб борар экан, унга қарши курашга Қозоғистон армияси ва полицияси ҳам сафарбар этилган.

Сешанба, 31 март ҳолатига кўра, Қозоғистонда COVID-19 вирусига чалинган 336 нафар бемор ва 2 та ўлим ҳолати тасдиқланган.

Мамлакатда 15 мартдан 15 апрелга қадар фавқулодда ҳолат эълон қилинган.

23 март куни Фавқулодда вазиятни назорат қилиш давлат қўмитаси учрашувида президент Қосим-Жўмарт Тўқаев армия ва полицияга профилактик чораларни амалга ошириш ва жамоат тартибни сақлашга буйруқ берди.

Хизматдаги полиция ходимлари, Нур-Султон, 20 март. Коронавирус тарқалишига қарши профилактик чора-тадбирларни амалга ошириш ва тартибни сақлаш мақсадида мамлакат бўйлаб полиция ва ҳарбий патруллар жойлаштирилган. (Қозоғистон ИИВ)

Хизматдаги полиция ходимлари, Нур-Султон, 20 март. Коронавирус тарқалишига қарши профилактик чора-тадбирларни амалга ошириш ва тартибни сақлаш мақсадида мамлакат бўйлаб полиция ва ҳарбий патруллар жойлаштирилган. (Қозоғистон ИИВ)

Кўчага чиққан фуқаролардан сафар мақсади сўралиши, айрим ҳолларда иш жойидан ҳужжат керак бўлиши мумкин. Карантин қоидаларини бузганлар жаримага тортилиши ёки ҳибсга олиниши мумкин.

Бундай чоралар мамлакатнинг карантинда бўлган кўплаб шаҳарлари, жумладан Нур-Султон, Олмаота, Чимкент, Оқтов, Қарағанда, Шахтинск, Саран, Темиртов, Абай ва Атирауда жорий қилинган.

Сешанба (31 март) кунидан бошлаб, Қустанай ва Ақтўбе шаҳарларида ҳаракатланиш чекланган.

Энг кўп коронавирус ҳолатлари аниқланган Нур-Султон ва Олмаота шаҳарлари 22 март кунидан бери ёпиқ.

Қатъий карантин даврида ҳаёт учун зарур бўлмаган барча ташкилотлар энг камида 5 апрелга қадар ёпилади. Миллий ва маҳаллий ҳукумат идоралари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари, соғлиқни сақлаш муассасалари, оммавий ахборот воситалари, озиқ-овқат дўконлари ва дорихоналар ўз фаолиятини давом эттиради.

Назорат пунктларида навбатчилик қилаётган полиция ходимлари бу икки шаҳарда фуқароларнинг кириш-чиқишини тақиқламоқда.

Бу орада, 22 март куни Қозоғистон бош санитари хориждан келганлар ва коронавирус билан касалланганлар билан алоқада бўлганларни 14 кунлик карантинда сақлаш ҳақида қарор қабул қилди.

Армия ва полиция осойишталикни таъминламоқда

Полиция ходимлари зиммасига назорат пунктларини ҳимоялашдан ташқари бошқа бир қатор вазифалар ҳам юкланган – улар фавқулодда ҳолат шароитида жамоат тартибини сақлаш, ҳимоя ниқоблари тикилишини ташкиллаштириш ва карантин бузилиши ҳолатларининг олдини олиш билан шуғулланмоқда.

Инфекция хавфини камайтириш мақсадида Ички ишлар вазирлиги (ИИВ) тасарруфидаги қамоқхоналарда фавқулодда вазият эълон қилинган илк кунларданоқ ҳимоя ниқобларини ишлаб чиқариш бошлаб юборилган.

Хизматдаги полиция ходимлари маҳбуслар томонидан тайёрланган 130 мингта ниқобдан фойдаланмоқда.

Барча йирик шаҳарларда 1200 га яқин кўнгиллилар рейдларда қатнашиб, профилактика тадбирларини ўтказиш ва жамоат тартибини сақлашда полицияга ёрдам бермоқдалар.

Айни вақтда Қозоғистон қуролли кучлари Биологик ҳимоя бўлинмаларини сафарбар этишга буйруқ берган, улар 25 мартдан ўз фаолиятини бошлади.

Индивидуал зарарсизлантириш тўпламлари ва дезинфекцияловчи эритмалар билан таъминланган ходимлар Қозоғистон шаҳарларидаги мактаблар, боғчалар, тиббиёт муассасалари, савдо марказлари, бозорлар, масжидлар, темирйўл вокзаллари, пиёдалар йўлакчалари, бекатлар, хиёбонлар ва майдонларни тозаламоқда.

Ҳарбийлар хорижда қолиб кетган қозоғистонликларни ватанига қайтаришга кўмаклашмоқда.

Қирғизистон, Саудия Арабистони ва Кувайтда қолиб кетган 56 нафар қозоқ фуқароси 24-25 март кунлари ҳарбий самолётларда Қозоғистонга олиб келинган.

Шу билан бирга, мудофаа соҳасида фаолият юритадиган «Казахстан инжиниринг» пудратчи корхонаси 25 март куни тиббий муассасаларга 180 та сунъий нафас олдириш аппарати етказиб берилганини маълум қилди.

Аммо, шундай пандемия шароитида ҳам миллий хавфсизлик масаласи эътибордан четда қолгани йўқ.

Хавфсизлик хизмати ходимлари террорчи ташкилотлар аъзоларига қарши кураш бўйича одатий хизмат вазифасини бажаришда давом этмоқда. Ўз навбатида экстремистлар ҳам терактлар содир этиш уринишларини тўхтатгани йўқ.

Ўтган ҳафтада, 25 март куни Миллий хавфсизлик қўмитаси (КНБ) Нур-Султонда «Ислом давлати» (ИД) ғоялари таъсирида теракт содир этишни режалашда гумонланган шахсни ҳибсга олди.

Қўлга олинган шахсдан қўлбола портловчи мослама мусодара қилинди, дея хабар беради КНБ.

Мослама таркибида оғир тан жароҳати етказиши мумкин бўлган осколкалар бўлган.

Тиббиёт ходимларини қўллаб-қувватлаш

Тўқаевнинг коронавирус тарқалишини тўхтатишга қаратилган яна бир қарори билан, душанба (30 март) куни фавқулодда вазият комиссияси мазкур касалликка чалинган беморларни даволаётган тиббиёт ходимлари учун ойлик мукофот пулларини тасдиқлади.

Пул мукофотлари уч ой давомида учта хавф гуруҳидаги тиббиёт ходимларига тўланади.

«Ўта юқори хавф» гуруҳига шифокорлар, юқумли касалликлар шифохоналари, шу жумладан уларнинг реанимация бўлимларида ишловчи ўрта ва кичик тиббий ходимлар киради. Устама маошлар энг кам ойлик иш ҳақининг 20 бараварига тенг бўлиб, 850 минг тенгени (тахминан 1895 АҚШ долларини) ташкил этади.

«Юқори хавф» гуруҳига вақтинча стационар клиникалар ва тез тиббий ёрдам машиналари шифокорлари, ўрта ва кичик тиббий ходимлар киради. Уларнинг устама маоши энг кам иш ҳақининг 10 баравари миқдорида бўлиб, бу 425 минг тенгени (тахминан 947 АҚШ долларини) ташкил қилади.

«Ўрта хавф» гуруҳига шифокорлар, карантин клиникаларининг фельдшер ва ҳамширалари, соғлиқни сақлаш ходимлари (давлат хизматчилари), тез ёрдам машиналари ҳайдовчилари ва бошқалар киради. Улар учун энг кам иш ҳақининг беш бараварига тенг устама белгиланган бўлиб, бу 212500 тенгени (тахминан 474 АҚШ доллари) ташкил этади.

Қозоғистон бош вазири Асқар Мамин Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигига тиббиёт ходимлари ҳаёти ва саломатлигини суғурталашга буйруқ берган.

Коронавирус юқтириб олган тиббиёт ходимлари Давлат ижтимоий суғурта жамғармасидан 2 миллион тенге (4460 АҚШ доллари) миқдорида бир марталик нафақа пули оладилар.

Коронавирусдан ўлган тиббиёт ходимларининг яқинлари 10 миллион тенге (22295 АҚШ доллари) олади.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 1

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Тўғри, энди Қозоғистонда ҳам Италиядагидек бўлади. Ҳалок бўлганлар сони кескин ўсади, чунки ҳамма турли йўллар билан шундай катта молиявий компенсация олишга ҳаракат қилади. Италияда ҳам марҳумнинг қариндошлари компенсация ортидан қувиб, беморнинг айнан коронавирусдан вафот этгани ҳақида расмий тиббий маълумотнома олишга уринди. Натижада, бутун дунё Италиядаги COVID-19 қурбонларининг умумий сонидан ҳайратга қолди.

Жавоб бериш