БРЮССЕЛЬ, Бельгия – Россия ва Хитой ҳукуматлари коронавирус пандемияси ҳақида зарарли дезинформация тарқатишда давом этиб, дунё бўйлаб одамлар ҳаётини хавф остида қолдирмоқда ва демократик жамиятларни обрўсизлантирмоқда, дейилади Европа Иттифоқининг (ЕИ) чоршанба (1 апрель) куни чоп этилган ва НАТОга аъзо давлатлар томонидан қўллаб-қувватланган тадқиқотида.
Шу билан бир вақтда, икки ҳукуматнинг пандемияга қарши курашда ютуққа эришгани ноаниқ бўлса-да, улар томонидан олиб борилаётган дезинформация кампанияларида бу режимларнинг иши юқори баҳоланади.
Россиянинг коронавирус дезинформацияси ҳақидаги аввалги ҳисоботларини чоп этган ЕИга кўра, Россия троллари ҳалокатли зиён етказиш билан машғул.
Дезинформацион хабарларда «демократик институтларнинг самарали чора кўришга лаёқатсиз экани» ҳақида бонг урилган, улар «тўғридан-тўғри Европа Иттифоқи ва унинг ҳамкорларига бўлган ишончга путур етказишни» мақсад қилган, дейилади ЕИ тадқиқотида.
Аслида, «ЕИ COVID-19 таъсирида парчаланаётгани ҳақидаги даъволар ўсиш тенденцияга айланиб қолган», деб қўшимча қилинади унда. «COVID-19 вируси мавзусида «RT» ва «Спутник» томонидан чоп этилган контент «вирус одам қўли билан яратилгани» ёки қасддан тарқатилганини иддао қилувчи фитна назариялари бошқа хабарларга нисбатан кўпроқ эътибор қозонган.»
Россиянинг айрим ташвиқотлари ишонувчан ўқувчилар ва уларнинг атрофидагилар учун мўлжалланганга ўхшайди.
«Масалан, «Спутник»нинг немис хизмати ўзининг Facebook ва Twitter саҳифасида қўл ювиш бефойда эканлигини тарғиб қилмоқда», дейилади ЕИ тадқиқотида.
НАТОга аъзо давлатлар ҳам давом этаётган дезинформация ҳаракатлари ҳақида очиқ сўзламоқдалар.
Пайшанба (2 апрель) кунги НАТО учрашувида қатнашган Канада ташқи ишлар вазири Франсуа-Филипп Шампань давлат арбобларининг коронавирусга оид дезинформация кампанияларини қоралади.
Видеоанжуман шаклида бўлиб ўтган учрашувда «дезинформация масаласи НАТО иттифоқчилари ўртасида муҳим мавзуга айланди», деди Шампань AFP нашрига.
Бундан аввал Калгари университети тадқиқотчиси Россияни Ғарб мамлакатларига бўлган ишончга путур етказишни кўзловчи COVID-19 вирусига оид дезинформациянинг асосий манбаи деб атаган эди.
«Канадаликлар ўзлари билмаган ҳолда Россия, Хитой ва бошқа давлатлардан чиққан сохта хабарлар қурбонига айланади», деб айтган сиёсий тадқиқотчи Сергей Сухалин Канаданинг CTV каналига.
Тарихни қайта ёзиш
Ташвиқотган кўзланган яна бир мақсад – Москванинг COVID-19 вирусига қарши кураш чораларини мақташ, аммо Россия ҳукумати кеч аниқланган пандемияга қарши жон-жаҳди билан курашишга уринмоқда.
«22 январдан бери EUvsDisinfo (ЕИ дезинформацияга қарши) маълумотлар базасида COVID-19 вируси ҳақида 150 дан ортиқ кремлпараст дезинформация ҳолати қайд этилган», дейилади ЕИ баёнотида. «Россия давлат оммавий ахборот воситалари ўз эътиборини Россиянинг эпидемияга қарши кураш чораларини ёритишга қаратган.»
ЕИ хабарига кўра, 26 март куни Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков яна бир бор «мамлакатда эпидемия йўқ», деб таъкидлаган.
Россиядаги мустақил журналистлар бундай раддияларга жавобан «ҳукумат муаммони эътиборсиз қолдираётганидан» хавотир билдирганлар.
ЕИга кўра, коронавирус билан боғлиқ онлайн можароларда Россия режимидан ташқари расмий Пекин ва «Ислом давлати» (ИД) ҳам иштирок этмоқда.
Хитой ташвиқотчилари COVID-19 вирусининг илк марта Ухандаги ёввойи ҳайвонлар бозорида пайдо бўлганини хаспўшлашга уринмоқда.
«Хитой ахборот майдонида «вирус Уханга АҚШ ҳарбийлари томонидан олиб келингани ёки Италияда пайдо бўлганлиги ҳақидаги тахминлар ҳам илгари сурилмоқда», дейилади баёнотда.
Бу орада ИД «жангариларни COVID-19 вируси атрофида юзага келган тартибсизлик ва саросимадан фойдаланиб қолишга чақирар экан, пандемияни «салбчи давлатларга юборилган аламли азоб» деб атаган», деб қўшимча қилинади тадқиқотда.
Кремль Пекинни қўллаб-қувватлаяпти
Давлат ва жамият орасидаги муносабатлар бўйича бир хил қарашларга эга эканлиги ҳисобга олинса, Москванинг ОАВ ва ижтимоий тармоқларда Пекинни қўллаб-қувватлаётгани ажабланарли эмас.
ЕИ Россия хабарларида «Россия ва Хитой – ҳолат учун масъул қудратли давлатлар» деган иддаони кузатган. Ҳужжатга кўра, «Кремлпараст манбалар Хитойнинг «глобал лойиҳасини» ЕИдан устун ташаббус ўлароқ тасвирламоқда».
Дунё бўйлаб COVID-19 ҳақида зарарли ва нотўғри маълумотлар тарқатиш билан машғул бўлиб турган Россия маъмурлари мамлакат ичида бундай ҳаракатларга қарши жиддий чоралар кўрмоқда.
Сешанба (31 март) куни россиялик депутатлар мамлакатда янги коронавирус ҳақида ёлғон маълумот тарқатишда айбланганлар учун қаттиқ жазони кўзда тутувчи қонунни маъқулладилар.
Инсонлар ҳаётига хавф солувчи ҳолатлар тўғрисида «билатуриб ёлғон маълумот» тарқатиш орқали кимнингдир ўлимига сабаб бўлган ёки бошқа оғир оқибатларни келтириб чиқарган шахсга 2 миллион рубль (25000 АҚШ доллари) миқдоридаги жарима ёки беш йилгача озодликдан маҳрум этиш жазоси қўлланиши мумкин.
«Бундай қарор Кремлнинг мустақил интернет сайтларини бўғиши ва президент [Владимир] Путиннинг «Россия хориждан тарқатилаётган сохта янгиликлар нишонига айланаётгани» ҳақидаги баёнотлари ортидан қабул қилинган», дейилади ЕИ баёнотида.
Россияга бир нечта санкция билан жавоб қилинса яхши бўлар эди
Жавоб беришФикрлар 1