Карвонсарой
Энергия

Маҳаллий ишлаб чиқарувчиларини қўллаб-қувватлашга уринаётган Қозоғистон Россиядан ёқилғи импортини тақиқлади

Канат Алтинбаев

Олмаотада Россия бензинини сотадиган EF ёқилғи қуйиш шахобчаси, 2018 йил 13 июнь. [Файл]

Олмаотада Россия бензинини сотадиган EF ёқилғи қуйиш шахобчаси, 2018 йил 13 июнь. [Файл]

ОЛМАОТА – Қозоғистон Россиядан бензин, дизель ва авиация ёқилғиси импортини вақтинча тақиқлади. Мақсад – коронавирус туфайли эълон қилинган фавқулодда вазият шароитида талаб камайгани боис маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш.

Чоршанба (1 апрель) кунидан жорий қилинган тақиқ уч ой амалда бўлиши кутилмоқда, деб хабар беради маҳаллий Tengri News портали Қозоғистон энергетика вазирлигига таяниб.

Вазирликка кўра, ёқилғи-мойлаш материалларини олиб киришга тақиқ қозоғистонлик ишлаб чиқарувчиларини қўллаб-қувватлаш мақсадида жорий этилган, деб хабар беради Олмаотанинг «Курсив» бизнес нашри.

Ҳисоботга кўра, коронавирус пандемияси туфайли келиб чиққан иқтисодий пасайиш даврида нефт маҳсулотлари истеъмоли қисқарган. Ички эҳтиёжнинг камайгани ва импорт ёқилғисининг кўпайиши Қозоғистондаги нефтни қайта ишлаш заводлари унумдорлигининг пасайишига олиб келади, деган хавотирлар бор.

Aввал ҳам, жумладан 2018 йил августда ва 2019 йил февралда Қозоғистон Россия ёқилғисини темирйўл орқали олиб киришни тақиқлаган ёки чеклаган эди. Бу чора Қозоғистон бозоридаги ортиқча ёқилғини камайтиришга йўналтирилган.

Ўз-ўзини таъминлай оладиган мамлакат

Қозоғистон 2018 йилдан бошлаб ёқилғи-мойлаш материалларига бўлган ички эҳтиёжни тўлиқ қондира олди. Мамлакатдаги нефтни қайта ишлаш заводларининг модернизация қилиниши натижасида уларнинг қуввати ва ишлаб чиқариш ҳажми сезиларли даражада ошган.

«Талап» амалий тадқиқотлар маркази директори, Нур-султонлик Раҳим Ошакбаевнинг айтишича, Қозоғистонда бензин ишлаб чиқариш 2018 йилдан бери икки бараварга ошган.

Бундан ташқари, ҳозирги кунда мамлакатда «Евро-4» ва «Евро-5» экологик стандартларига жавоб берадиган бензин ишлаб чиқарилмоқда. Европа экологик стандартлари Европа Иттифоқида сотиладиган транспорт воситалари учун ҳавога чиқариладиган газ чиқиндиларининг рухсат этилган чегараларини белгилайди.

Ўтган йилнинг ноябр ойида Қозоғистон энергетика вазирлиги Европага «Евро-5» бензинини экспорт қилишни бошлаган эди. Бу йил Марказий Осиё бозорларига автомобиль ёқилғиси етказиб бериш ҳажмини ошириш режалаштирилмоқда.

«Қозоғистон нефть қазиб олувчи мамлакат бўлишига қарамай, биз доим Россиядан нефт маҳсулотларини импорт қилганмиз», деган эди 2019 йилда Нур-султонлик иқтисодчи ва тадбиркор Толеген Ахметов Карвансарой билан суҳбатда.

Россияга энергетик қарамлик Қозоғистонда бир неча марта бензин тақчиллигини келтириб чиқарган ва бу республика иқтисодиётига салбий таъсир кўрсатган.

Бу каби ҳолат сўнгги бор 2017 йилнинг кузида қайд этилган – ўшанда бутун мамлакат бўйлаб юзага келган ёқилғи танқислиги туфайли АЁҚШларда турнақатор навбатлар пайдо бўлган эди.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 1

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Россиянинг ёқилғиси жуда қиммат. Қоғоғистондагидан деярли икки марта қиммат.

Жавоб бериш