Карвонсарой
Хавфсизлик

Афғонистонда «Ислом давлати»нинг Хуросон шўъбаси етакчиси қўлга олинди

Карвонсарой ва AFP

Суратда: Ўтган ҳафта Қандаҳор вилоятида қўлга олинган «ИД Хуросон» етакчиси Аслам Фаруқий, Афғонистон миллий хавфсизлик Бошқармаси (NDS) видеолавҳасидан олинган кадр.

Суратда: Ўтган ҳафта Қандаҳор вилоятида қўлга олинган «ИД Хуросон» етакчиси Аслам Фаруқий, Афғонистон миллий хавфсизлик Бошқармаси (NDS) видеолавҳасидан олинган кадр.

КОБУЛ – Афғонистон миллий хавфсизлик бошқармаси (NDS) кучлари ўтган ҳафта махфий операция ўтказиб, «Ислом давлати»нинг (ИД) Афғонистондаги етакчиси Аслам Фаруқийни қўлга олди.

Ўтган ҳафта Афғонистон хавфсизлик кучлари томонидан Қандаҳор вилоятида ўтказилган «мураккаб операция» давомида Абдуллоҳ Ўракзай номи билан танилган Фаруқий билан бирга «ИД»нинг 19 нафар жангариси жангариси ҳибсга олинди, дейилади бошқарманинг 4 апрел кунги баёнотида.

«Қўлга олинганлар орасида жанговар операциялар учун масъуд ИД қўмондони, Маоз номи билан машҳур Қори Зоҳид ҳамда Нангарҳор вилоятида гуруҳ сафига жангариларни ёллаш билан шуғулланган покистонлик Абу Талҳа ҳам бор», дейилади хабарда.

Исмини ошкор қилмаслик шарти билан гапирган NDS расмийсига кўра, Фаруқий ўтган ой 25 кишининг ҳаётига зомин бўлган Кобулдаги сикх ибодатхонасига қилинган ИД ҳужуми ташаббускори бўлиши мумкин.

ИДнинг ХУРОСОНдаги шўъбаси номи билан танилган ИД қаноти сўнгги ойларда афғон ва коалиция кучларининг давомли операцияларида эътибордан четда қолаётган эди.

Ноябр ойида Афғонистон расмийлари «ИД Хуросон» гуруҳи Нангарҳорда тор-мор этилганини айтган эдилар. Гуруҳ 2015 йилда айнан шу вилоятда ўзининг таянч пунктини яратишга уринган эди.

Ўтган йиллар давомида гуруҳ Афғонистондаги кўплаб мудҳиш портлашлар учун жавобгарликни ўз зиммасига олган.

NDS баёнотида айтилишича, Фаруқий «маҳаллий разведка идоралари» билан алоқалари борлигини тан олган.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500