Карвонсарой
Саломатлик

АҚШ коронавирусга қарши курашда Марказий Осиё давлатларига ёрдамни кучайтирмоқда

Айдар Ашимов

USAID лаборатория тизимларини кенг кўламли синовлар ўтказиш учун тайёрлаш, тиббий муассасаларда инфекция тарқалишининг олдини олиш ва назорат қилиш, шунингдек, COVID-19 устидан эпидемиологик назорат ва тезкор чора кўришни яхшилашда Ўзбекистонга кўмаклашади. (АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси)

USAID лаборатория тизимларини кенг кўламли синовлар ўтказиш учун тайёрлаш, тиббий муассасаларда инфекция тарқалишининг олдини олиш ва назорат қилиш, шунингдек, COVID-19 устидан эпидемиологик назорат ва тезкор чора кўришни яхшилашда Ўзбекистонга кўмаклашади. (АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси)

НУР-СУЛТОН – АҚШ ҳукумати коронавирус авж олган вақтда Марказий Осиё мамлакатларининг хавфли вирусга қарши курашига ёрдам бериб келмоқда.

Қўшма Штатлар яқиндагина АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) орқали Қозоғистонга COVID-19 пандемиясига қарши кураш чораларини қўллаб-қувватлаш учун 800 минг АҚШ долларидан (349,7 миллион тенге) ортиқ маблағ ажратди.

Америка Қўшма Штатлари «коронавирус инқирози чоғида Қозоғистон ҳукумати билан ҳамкорликни давом эттирмоқда. Биз Қозоғистоннинг COVID-19 тарқалишига қарши тезкор ва қатъиятли чораларини олқишлаймиз», деди АҚШнинг Қозоғистондаги элчиси Уилям Мозер 2 апрель куни элчихона сайтида чоп этилган баёнотда.

«Америка Қўшма Штатлари Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги, (АҚШ) Касалликлар назорати ва профилактикаси марказлари (CDC) ва Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) билан ҳамкорликда ёрдам кўрсатиш бўйича устувор соҳаларни белгилаб олди», дейилади элчихона хабарида.

Нур-Султондаги лабораторияда ишлаётган қозоғистонлик тиббий ходим, 2 апрель. (АҚШнинг Қозоғистондаги элчихонаси)

Нур-Султондаги лабораторияда ишлаётган қозоғистонлик тиббий ходим, 2 апрель. (АҚШнинг Қозоғистондаги элчихонаси)

Қозоғистон кўчалари дезинфекция қилинмоқда, Тараз шаҳри, 27 март. (Айдар Ашимов)

Қозоғистон кўчалари дезинфекция қилинмоқда, Тараз шаҳри, 27 март. (Айдар Ашимов)

«Лаборатория тизимларини кенг кўламли синовларга тайёрлаш, тиббий муассасаларда инфекция тарқалишининг олдини олиш ва назорат қилиш, COVID-19 устидан эпидемиологик назоратни яхшилаш, вирусга оид дезинформацияга қарши кураш ва жамоатчиликни Қозоғистонда вирусга қарши кураш чораларига жалб қилиш» устувор йўналишлар сифатида белгиланган.

Аввалроқ, 17 март куни АҚШ Қозоғистонга шахсий ҳимоя воситаларини ҳадя қилган эди.

Тиббий қўлқоплар, ниқоблар, халат ва ҳимоя кўзойнакларини ўз ичига олган 21 мингдан ортиқ воситалар мамлакатнинг барча ҳудудларидаги тиббиёт ходимларига тарқатилади.

Қозоқларнинг миннатдорчилиги

Қозоғистонлик кузатувчиларга кўра, Қўшма Штатларнинг бу ёрдами ўнлаб йиллардан бери давом этиб келаётган намунанинг бир қисмидир.

«Биз Америка халқининг ёрдамини бажонидил қабул қиламиз», деди Нур-султонлик сиёсатшунос Болатбек Исаев Карвонсарой билан суҳбатда. Қозоғистон, бошқа кўплаб давлатлар каби жуда мушкул аҳволда ва «ҳар қандай ёрдамга муҳтож», деб таъкидлади у.

«USAID Қозоғистонга мамлакатимиз мустақиллигининг илк кунлариданоқ ёрдам бериб келган», деди у. «Шунингдек, у Марказий Осиёнинг бошқа давлатларига ҳам кўмаклашмоқда. Дастлаб иқтисодиётни советча моделдан бозор иқтисодиётига ўтказиш масаласида, кейинроқ соғлиқни сақлаш ва таълим соҳаларига ёрдам кўрсатилган.»

Америка Қўшма Штатларининг ўзи учун ҳам қийин бўлган бу оғир даврда «бизга керакли ёрдам ўз вақтида ва беғараз етказиб берилмоқда», деди у.

«Қозоғистонда USAID ёрдамида кўплаб ижтимоий дастурлар ва лойиҳалар амалга оширилмоқда», дейди «Ёшлар тикланиш ва тараққиёт маркази» нодавлат нотижорат ташкилоти ходими, жамбиллик Олег Крутов. «Нодавлат ташкилотлар USAID номидан ажратилган грантлар ёрдамида кўпгина муҳим лойиҳаларни амалга оширган ва ошириб келмоқда.»

«Дўст бошга кулфат тушганда билинади», деб таъкидлади у. «Бугун, Қозоғистон коронавирус инфекциясига қарши курашаётган бир пайтда, муайян мамлакатлар ва ташкилотларнинг ҳақиқий ёрдами кўзга кўринмоқда.»

Ўта муҳим ҳамкорлик

Пандемия халқаро даражадаги ҳамкорликни тақозо қилмоқда, дейди Мозер.

«Бугунги кунда дунёнинг исталган нуқтасида юқумли касалликлар таҳдиди чегараларни осонлик билан кесиб ўтиши ва бутун дунёдаги саломатликка хавф солиши мумкин. Шу боис бу каби инқирозли даврда халқаро миқёсдаги ҳамкорлик ва ўзаро ёрдамнинг аҳамияти беқиёс», деди Мозер.

Сешанба (7 апрел) ҳолатига кўра, Қозоғистонда коронавирусга чалиниш боғлиқ 685 та ҳолат тасдиқланган.

16 март куни Қозоғистонда фавқулодда ҳолат эълон қилинди. Ҳукумат вирусдан энг кўп зарарланган шаҳарларга кириш ва чиқишни тақиқлади, йирик тадбирларни бекор қилди, кўнгилочар марказларни ва озиқ-овқат сотилмайдиган барча дўконларни ёпди.

Армия ва полиция ўзининг асосий вазифаcидан ташқари коронавирусга қарши курашга ҳам жалб этилган бўлиб, фавқулодда ҳолат шароитида жамоат тартибини сақлаш ва дезинфекциялаш ишлари билан шуғулланмоқда.

31 март куни телевидение орқали сўзлаган Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев коронавирус пандемияси туфайли кўриладиган зарарларни юмшатиш чораларини эълон қилди.

Унинг сўзларига кўра, ўсиб бораётган инфляциянинг олдини олиш мақсадида пенсия ва бошқа давлат нафақалари 10 фоизга оширилади.

Аҳолининг ижтимоий ҳимояланмаган қатлами ва ишини йўқотганларга 42500 тенге (95 АҚШ доллари) миқдорида бир марталик нафақа берилади. Бу тўловлар учун 200 миллиард тенге (450 миллион АҚШ доллари) ажратилган.

Ишсизлар ва ногиронларга бепул озиқ-овқат ва маиший ёрдам тўпламлари тарқатилади. Фермерларга молиявий ёрдам кўрсатилади, бизнес эгаларига эса солиқ имтиёзлари тақдим этилади.

Туркманистон ва Ўзбекистонга ҳам ёрдам тақдим этилди

Марказий Осиёнинг бошқа мамлакатларига ҳам худди шундай ёрдамлар тақдим этилмоқда.

Америка Қўшма Штатлари Туркманистонга лаборатория тизимларини тайёрлаш, касалланиш ҳолатларини аниқлаш ва эпидемиологик назоратни кучайтириш, чора кўриш ва ҳозирликни таъминлаш учун техник мутахассисларни қўллаб-қувватлаш, таҳдидлар ҳақида хабар бериш ва бошқа чораларга кўмаклашиш учун 920 минг АҚШ долларидан (3,2 млн. манат) ортиқ тиббий кўмак ажратган. Бу ҳақда Туркманистондаги АҚШ элчихонасининг душанба (6 апрель) кунги баёнотида маълум қилинган .

Қўшма Штатлар охирги 20 йил ичида Туркманистон соғлиқни сақлаш тизимига тахминан 21 млн. доллар (73,7 млн. манат) инвестиция киритган, мамлакатга кўрсатилган умумий ёрдами миқдори эса 201 млн. доллардан (705,5 млн. манат) ошган.

Америка Қўшма Штатлари вирус тарқалишининг олдини олишда Ўзбекистон билан ҳам ҳамкорлик қилмоқда.

«Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Санитария-эпидемологик осойишталик агентлиги билан ҳамкорликда ҳамда бошқа халқаро донорлар, шу жумладан Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖСТ) билан мувофиқлаштирилган ҳолда Қўшма Штатлар ҳукумати Ўзбекистон фуқаролари, соғлиқни сақлаш соҳаси ходимлари ва ҳукумат эҳтиёжлари учун кўмак беришда устувор соҳаларни белгилаб олди», деб хабар берган АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси 2 апрель куни.

«USAID кенг кўламли тест учун лаборатория тизимларини тайёрлаш, соғлиқни сақлаш муассасаларида инфекция тарқалишининг олдини олиш ва назорат қилиш, COVID-19 назорати ва унга қарши тезкор чораларни кучайтириш, вирусни юқтириб олганларнинг аҳволини яхшилаш, вирус ҳақида сохта маълумот тарқалишига қарши кураш ҳамда маҳаллий жамоаларнинг ўз вақтида ва аниқ маълумотни оммага етказишда ҳукумат ва шифокорларга ёрдам беришини ташкиллаштириш учун маблағ ажратади», дейилади баёнотда.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 1

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Одамни кулдирмасангизчи; америкаликлар ҳеч қандай ёрдам бермайди.

Жавоб бериш