Карвонсарой
Саломатлик

Ўзбекистон коронавирус инқирози даврида қўшниларга ёрдам қўлини чўзмоқда

Максим Енисеев

Ўзбекистоннинг Афғонистон учун мўлжалланган инсонпарварлик ёрдами. Тошкент, 1 апрел. [ЎзА]

Ўзбекистоннинг Афғонистон учун мўлжалланган инсонпарварлик ёрдами. Тошкент, 1 апрел. [ЎзА]

1 апрел куни Ўзбекистондан Афғонистонга жўнатиладиган гуманитар ёрдамни ҳозирлаётган ишчилар. [ЎзА]

1 апрел куни Ўзбекистондан Афғонистонга жўнатиладиган гуманитар ёрдамни ҳозирлаётган ишчилар. [ЎзА]

Хайрия ишларини мувофиқлаштирувчи марказ ишига жалб этилган кўнгиллилар хайрия ёрдамларини тақсимламоқда, Тошкент, 1 апрел. [Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати]

Хайрия ишларини мувофиқлаштирувчи марказ ишига жалб этилган кўнгиллилар хайрия ёрдамларини тақсимламоқда, Тошкент, 1 апрел. [Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати]

Хайрия ишларини мувофиқлаштирувчи марказ ишига жалб этилган кўнгиллилар хайрия ёрдамларини тақсимламоқда, Тошкент, 1 апрел. [Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати]

Хайрия ишларини мувофиқлаштирувчи марказ ишига жалб этилган кўнгиллилар хайрия ёрдамларини тақсимламоқда, Тошкент, 1 апрел. [Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати]

ТОШКЕНТ – Аҳоли ночорлар ва кексаларга ғамхўрлик кўрсатиш учун бирлашар экан, Ўзбекистон коронавирус пандемиясига қарши курашига кўмаклашиш учун қўшни мамлакатларга гуманитар ёрдам йўналтирмоқда.

1 апрел куни Ўзбекистондан инсонпарварлик ёрдами ортилган поезд «Ҳайратон – Мозори Шариф» темирйўли бўйлаб Афғонистонга йўл олди.

«Эзгулик поезди» Афғонистонга тиббий ниқоблар ва ҳимоя комбинезонлари, тепловизорлар, озиқ-овқат, совун ва болалар кийимларини етказган.

«Коронавирус инфекцияси бутун дунё аҳолисини хавф остида қолдирди. Уни барча мамлакатларнинг биргаликдаги саъй-ҳаракатлари билангина енгиш мумкин», дейди Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати ходими Самандар Ҳикматуллаев Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги (ЎзА) билан суҳбатда.

Ўзбекистондан Қирғизистонга юбориладиган инсонпарварлик ёрдами, 1 апрел, Тошкент. [ЎзА]

Ўзбекистондан Қирғизистонга юбориладиган инсонпарварлик ёрдами, 1 апрел, Тошкент. [ЎзА]

«Ўзбекистоннинг Афғонистон халқига кўрсатаётган ёрдами бу ҳамжиҳатликнинг ёрқин намунасидир», деди у.

26 март куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев афғонистонлик ҳамкасби Ашраф Ғани билан телефон орқали мулоқотда бўлди. Президентлар пандемияга қарши курашда биргаликда ҳаракат қилишга келишиб олдилар ва ҳамкорликка тайёр эканликларини яна бир бор тасдиқладилар.

1 апрел куни Ўзбекистон Қирғизистонга ҳам инсонпарварлик ёрдамини жўнатган.

Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Андижон вилояти ҳокимлиги, «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик компанияси ва Ўзбекистоннинг турли корхоналари томонидан ташкил этилган ёрдам доирасида 1000 тонна ун, озиқ-овқат маҳсулотлари, ҳимоя воситалари ва тепловизорлар етказиб берилди.

Поездга «Ўзбек халқидан қирғиз халқига» деган ёзувлар битилган.

Қўшниларга ёрдам

«Ушбу инсонпарварлик ёрдамининг аҳамиятини тушуниш учун, Ўзбекистонда юзага келаётган англаш лозим», дейди тошкентлик сиёсатшунос Умид Асатуллаев.

«Одамлар шундоқ ҳам бой эмасди, лекин пандемия туфайли улар янада кўпроқ зиён кўриб, сўнгги даромад манбаларидан айрилмоқда», деди у.

«Қўшниларга ёрдам бериш, масалан, жамият ҳаёти – маҳалла ва ҳашар – жамоавий кўнгилли меҳнат каби ўзбекона одатларга чуқур сингиб кетган», деб қўшимча қилди у. «Ўзбеклар, ҳатто ўзлари муҳтож бўлиб турсалар ҳам, бошқаларни ёрдамсиз қолдирмайдилар».

Пандемия даврида аҳолининг энг заиф қатламларини қўллаб-қувватлаш учун, 3 апрел куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев давлатдан ёрдам олган 600 мингдан ортиқ оилаларга қўшимча равишда яна 120 мингта эҳтиёжманд оилани ёрдам пули билан таъминлаш ҳақидаги қарорга имзо чекди.

Шунингдек, ёрдам доирасида ёлғиз яшовчи кексалар ва ногиронларга гигиена воситалари билан бирга 18 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилади.

Эҳтиёжманд одамлар ун, гуруч, гўшт, тухум, шакар ва бошқа маҳсулотлар, шу жумладан тиббий ниқоблар, совун ва антисептик воситалар олишади.

Мирзиёев пандемияга қарши курашда фуқароларни ҳамжиҳатликка чақирар экан, ҳар бир муҳтож одамга ёрдам берилишини айтди.

«Ўзбекистонда ҳеч бир инсон, ҳеч бир оила давлатимиз ва жамиятимиз эътибори ва ғамхўрлигидан четда қолмайди», деди Мирзиёев 3 апрел кунги мурожаатида.

Ҳукумат Ўзбекистонда карантин эълон қилганидан сўнг бир ҳафта ичида, Мирзиёевнинг янги фармонига қадар ҳам кўнгиллилар хайрия ёрдамларини йиғиб, ёлғиз кексалар ва ногиронларга кўмаклаша бошладилар.

24 мартдан бошланган карантин Ўзбекистонда COVID-19 коронавирусига чалиниш билан боғлиқ охирги ҳолат қайд этилганидан сўнг икки ҳафтагача давом этади.

Ўзбекистонликлар муҳтож оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб бериш учун тезкорлик билан ўнлаб гуруҳлар ташкил қилдилар.

«Ўзбеклар бирлашиб, бир-бирларини қўллаб-қувватлаб, энг яхши хислатларини намоён қилдилар», дейди тошкентлик Фурқат Атаназаров.

«Бу китобларда Ўзбекистоннинг таърифи келтирилганида тилга олинадиган ўзига хос хислатимиздир. У сақланиб қолмаган бўлса керак деб юрардим. Аммо оғир вазиятда ҳаммаси ўз-ўзидан ташкиллаштирилди. Мен одамларимиз билан фахрланаман», деди у.

«Тошкентда яхши одамлар жуда кўп. Кимдир озиқ-овқат харид қилади, кимдир уни тарқатади, кимдир ниқоб тикиб, ҳадя қилади», деб ёзади тошкентлик фаоллардан бири, кўнгиллилар гуруҳи раҳбари Азиза Умарова ўзининг Facebook саҳифасида.

«Одамларга ўз машиналарида юриб, хайрия ёрдамларини тарқатишга тайёр бўлган кўнгиллилар доим топилади. Бугун кексалар билан ишлаш истагидаги психологлар алоқага чиқишди. Бу каби мисоллар кўп», деди Умарова.

Кўнгиллилар ишини мувофиқлаштириш

Оммавий кўнгиллилар ҳаракатини марказлаштириш мақсадида Ўзбекистоннинг ҳар бир вилоятда ҳомийлик фаолиятини мувофиқлаштириш марказлари ташкил этилди.

Бундан ташқари, Коронавирусга қарши кураш бўйича республика комиссияси якка тартибдаги хайрия акцияларини тўхтатиб туришга қарор қилган.

«Одамларнинг олижаноб хатти-ҳаракатлари тартиб-интизомни талаб қилади. Тезкорлик билан ёрдамга келган кўнгиллилар ўз ишларини аъло даражада бажардилар», дейди Вазирлар Маҳкамаси аппарати ходими Бобур Оқилов.

«Аммо, эпидемиянинг олдини олиш учун хавфсизлик чораларига риоя қилиш лозим. Бу, айниқса, юқори хавф гуруҳига кирадиган кекса одамлар билан ишлашга тегишли. Маҳсулотларни дезинфекция қилиш ва кексалар билан бевосита мулоқотда бўлмаслик керак», деди Оқилов.

Биринчи шундай марказ 1 апрел куни Тошкентда иш бошлади. Ташкилотчилар хайрия маблағлари учун махсус жамғармани ташкил этдилар. Ҳомийларнинг озиқ-овқат ва маҳсулотлари марказга олиб келиниб, дезинфекция қилинади.

Марказнинг барча ходимлари ва кўнгиллилар ҳимоя комбинезонларини кийиб ишлайдилар. Махсус тайёргарликдан ўтган кўнгиллилар маҳсулотларни муҳтож оилаларга етказиб беришади.

Марказлар фаолияти Ўзбекистонда яқинда ташкил этилган Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги томонидан тартибга солинади.

Ёрдамга муҳтожлар ёки кўнгилли бўлишни истаганлар 1197 рақамли колл-марказга қўнғироқ қилиб, ўзлари ҳақда маълумот беришлари мумкин.

Тошкент шаҳар ҳокимлигига кўра, биринчи куннинг ўзида юз нафар кўнгилли томонидан 1996 кишига озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилган.

«Яқинларга марҳаматли бўлиш ўзбек миллатининг қонида бор. Ислом дини ҳам шунга чақиради», дейди Тошкентдаги марказ кўнгиллиларидан бири Маҳмуд Абзалхўжаев.

«Мен янги марказга ўз ёрдамимни таклиф қилдим, чунки динимиз ўргатганидек, бўш вақтимни солиҳ ишлар учун сарфлашни хоҳлайман», деди у.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500