Хитой режими март ойидан бери коронавирус пандемиясига қарши курашаётган хорижий мамлакатларга ниқоблар ва бошқа ҳимоя воситаларини сотишдан миллиардлаб доллар даромад қилаётган бир пайтда, унинг сифатсиз ёки носоз тиббий маҳсулотларидан шикоят қилаётган мамлакатлар сони ошган.
Инқироз шароитида ўзини олижаноб қудратли давлат деб кўрсатишга уринаётган Пекин бутун дунёга, жумладан, Афғонистон, Покистон, Марказий Осиё, Яқин Шарқ ва Европага тиббий жиҳозлар экспорт қилмоқда.
Хитойда COVID-19 ҳолатлари камайиб бораётганига қарамай, Пекин мамлакатдаги фабрикаларни тиббий воситалар ишлаб чиқаришни кўпайтиришга рағбатлантирмоқда, зеро пандемия бутун дунё бўйлаб қарийб 90 минг кишини ҳаётдан олиб кетишга улгурди.
1 мартдан бери Хитой 3,86 миллиард дона ниқоб, 37,5 миллион дона ҳимоя комбинезони, 16000 та сунъий нафас олдириш мосламаси ва 2,84 миллион дона COVID-19 тестларини экспорт қилди. 50 дан ортиқ давлатдан буюртмалар олинди, деб маълум қилган шу ҳафта бошида Хитой божхона хизмати расмийси Жин Хай.
Шундай бўлса-да, бир қатор давлатлар, жумладан Голландия, Филиппин, Хорватия, Туркия ва Испания Хитойдан келтирилган тиббий воситаларнинг сифатсиз ёки яроқсиз эканлигидан шикоят қилишган.
Финляндия томонидан сотиб олинган икки миллион дона ҳимоя ниқоби шифохоналарда фойдаланиш учун яроқсиз бўлиб чиқди, деб тасдиқлаган Финляндия ҳукумати 8 апрел, чоршанба куни.
Мутасаддиларнинг таъкидлашича, юз ниқоблари тиббий муҳитда фойдаланиш учун коронавирусдан ҳимоя стандартларига жавоб бермаган.
Ўтган ҳафтада Голландия ҳукумати Хитойнинг сифат стандартларига жавоб бермайдиган 1,3 млн. ниқобидан 600 мингтасини қайтариб юборган.
Шунингдек, ўтган ҳафтада Испания ваколатсиз Хитой компанияси томонидан юборилган минглаб тезкор тест тўпламларини ишончсиз деб топиб, уларни қабул қилишдан бош тортган.
Хитой товарлари билан боғлиқ шунга ўхшаш шикоятлар дунёнинг бошқа мамлакатларидан ҳам олинмоқда.
Тарихни қайта ёзиш
Пекин турли фитна назарияларини тарқатиб, дунёни ларзага келтирган коронавируснинг тарқалиб кетиши билан боғлиқ айбни доимий равишда ўзидан соқит қилишга уринар экан, мурувватли давлат бўлиб кўринишга ҳаракат қилмоқда.
Расмийлар Хитойда пайдо бўлган вирус дунё бўйлаб мислсиз оқибатларни келтириб чиқараётганини англаб етгач, Хитойнинг дезинформация машинаси ишга тушган эди.
Европа Иттифоқи, НАТО ва Катта еттилик давлатлари Хитой режимига қарши эътироз билдириб, унинг бутун дунёда инсонлар ҳаётини хавф остида қолдираётгани, демократик жамиятларга путур етказиб, коронавирус пандемияси ҳақида ёмон маълумот тарқатишда давом этаётгани қораладилар.
Вируснинг ватани бўлган Уханда янги касалланиш ҳолатлари қайд этилмаганини иддао қилаётган Хитой расмийлари маълумотларининг нақадар ишончли экани халқаро ҳамжамиятни хавотирга солмоқда.
Хитой расмийлари аввал-бошдан янги коронавирус масаласида шаффофроқ бўлганларида, дунё ҳозирда COVID-19га кураш учун анча яхши ҳолатда бўлар эди, дейди етакчи кузатувчилар.
Дезинформация ҳам етралича. Хитойни жавобгарликка тортиш керак.
Жавоб беришФикрлар 9
Хитойга туҳмат қилишни бас қилинглар Тентаклар, сиз Хитойга ҳасад қиляпсиз
Жавоб беришФикрлар 9
Улар ўтган ердан ўт ўсмайди. 58653
Жавоб беришФикрлар 9
Урумчи, 9 апрел /Синьхуа/ – Хитой ҳукумати Қозоғистоннинг сўровига биноан COVID-19 тарқалишига қарши курашда ёрдам бериш учун ушбу мамлакатга тиббий мутахассислар гуруҳини юборди. Жамоа пайшанба куни Хитойнинг шимоли-ғарбий Шинжон-Уйғур автоном вилояти пойтахти Урумчидан Қозоғистонга жўнаб кетди. Давлат соғлиқни сақлаш комиссияси томонидан тузилган гуруҳ Шинжонда саралаб олинган 10 нафар мутахассисдан таркиб топган. Пульмоногия, интенсив терапия, юқумли касалликлар ва Хитой халқ тиббиёти соҳаларига ихтисослашган экспертлар Шинжондаги бир нечта касалхоналар ҳамда Касалликларнинг олдини олиш ва назорат қилиш бўйича ҳудудий марказ вакилларидир. Тиббий мутахассислар жамоаси аъзолари 2020 йил 9 апрель куни Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном вилояти шимоли-ғарбидаги Урумчи шаҳрида жойлашган «Урумчи Дивопу» халқаро аэропортига тўпланмоқда. Хитой ҳукумати Қозоғистоннинг сўровига биноан COVID-19 тарқалишига қарши курашда ёрдам бериш учун бу мамлакатга тиббий мутахассислар гуруҳини юборди. (Синьхуа) Хитойлик мутахассислар қозоғистонлик ҳамкасблари билан COVID-19 профилактикаси, уни ташхис қилиш ва даволаш бўйича Хитой тажрибаси билан ўртоқлашадилар ва маҳаллий тиббиёт ходимлари, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий соҳа вакиллари учун ўқув машғулотларини ўтказадилар. Жамоа ўзи билан Шинжон томонидан ҳадя қилинган тиббий буюмлар, жумладан 49600 дона бир марталик тиббий ниқоб, 4800 дона N95 ниқоби, 2000 дона ҳимоя комбинезони ва иккита ноинвазив сунъий нафас олдириш мосламасини олиб кетган.
Жавоб беришФикрлар 9
Хитой искиртлари хеч кимга дуст булмайди
Жавоб беришСан дўстмисан?
Жавоб беришФикрлар 9
Йук,Хитойдан узокрок юриш керак,тайер ускуналарини сотиб олиш керак факат,узлари вообще кирмасин мукаддас ватанимизга
Жавоб беришЭнди қаранг, мусулмон шунақа деяпти, уларнинг ўзлари ёмон, лекин ишлаб чиқарган нарсалари яхшими?
Жавоб беришНега сиз сифат ҳақида эътиқодга қараб ҳукм қиласиз?
Жавоб беришДарвоқе, Хитой тиббий асбоб-ускуналарининг сифатсиз эканлигини бошқа халқлар ҳаёти учун хавфли!
Фикрлар 9