Карвонсарой
Саломатлик

Эроннинг «Mahan Air» авиакомпанияси глобал коронавирус пандемиясида муҳим вектор сифатида кўрилмоқда

Карвонсарой

Теҳрондан Хитойга учган «Mahan Air» рейслари ортидан коронавирус инфекцияси тарқашилиши кучайган маҳал Нажаф аэропортида самолетни тарк этаётган ироқликлар, улардан айримлари ниқоб тақиб олишган. 21 феврал куни олинган сурат. (Ҳайдар Ҳамданий/AFP)

Теҳрондан Хитойга учган «Mahan Air» рейслари ортидан коронавирус инфекцияси тарқашилиши кучайган маҳал Нажаф аэропортида самолетни тарк этаётган ироқликлар, улардан айримлари ниқоб тақиб олишган. 21 феврал куни олинган сурат. (Ҳайдар Ҳамданий/AFP)

Қисман Эроннинг Ислом инқилобий қўриқчилари корпусига (IRGC) қарашли «Mahan Air» авиалинияси даставвал Эрон ҳудудида, кейинроқ минтақа ва ундан ташқарида ҳалокатли вируснинг тарқалишида энг муҳим вектор бўлиб хизмат қилганини кўплаб далиллар тасдиқламоқда.

Қатор оммавий ахборот воситаларининг сўнгги ҳафталардаги хабарларига кўра, «Mahan Air» авиалинияси Эрон расмийларининг тақиқига ва соғлиқни сақлашга оид оқилона чораларга зид равишда, коронавирус тарқалиши кучайган февраль ва март ойларида Эрон ва Хитой ўртасида ўнлаб рейсларни амалга оширишда давом этган.

«Farda» радиоси томонидан олиб борилган терговга кўра, «4-22 февраль кунлари «Mahan Air» Пекин, Шанхай, Гуаньчжоу ва Шенчжень аэропортларидан Эроннинг Имот Ҳумайний аэропортига камида 55 марта парвоз қилган».

25 февраль кунги ҳисоботга Flightradar24 каби авиақатновларни кузатувчи веб-сайтлар маълумотлари киритилган, унда «Mahan Air» Хитойга қатновларни тўхтатмаганини кўриш мумкин.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган бу фотосуратда тиббий ҳимоя комбинезонидаги авиалиния ҳодимлари йил бошида «Mahan Air» рейсини коронавирусга текшираётгани акс эттирилган. (Файл)

Ижтимоий тармоқларда тарқалган бу фотосуратда тиббий ҳимоя комбинезонидаги авиалиния ҳодимлари йил бошида «Mahan Air» рейсини коронавирусга текшираётгани акс эттирилган. (Файл)

Йўловчилар чиқишидан олдин самолёт ичида дезинфекция ишларини амалга ошираётган эронлик тиббий ходим. (Ҳусайин Таваҳорий/Tasnim)

Йўловчилар чиқишидан олдин самолёт ичида дезинфекция ишларини амалга ошираётган эронлик тиббий ходим. (Ҳусайин Таваҳорий/Tasnim)

Эрондан депортация қилинган, аксари COVID-19 вирусига чалингани гумон қилинган ёки тасдиқланган афғонистонлик қочқинлар Ҳирот вилоятининг Ислом Қалъа чегарасида Афғонистонга қайтиб киришни кутмоқда, 12 март. (Умар)

Эрондан депортация қилинган, аксари COVID-19 вирусига чалингани гумон қилинган ёки тасдиқланган афғонистонлик қочқинлар Ҳирот вилоятининг Ислом Қалъа чегарасида Афғонистонга қайтиб киришни кутмоқда, 12 март. (Умар)

Февраль ойи Эронда коронавирус (COVID-19) тарқалишида муҳим ой бўлган, бу ой ўрталарига келиб, вирус мамлакатни қамраб олгани ойдинлашган эди.

Февраль ойида Эрон соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Алиризо Раисий касаллик мамлакатдаги вирус эпицентри бўлган Қум шаҳрида «аниқ ва айнан» хитойлик ишчилар ва талабаларга боғлиқ равишда авж олган. Бу ҳақда Эроннинг расмий IRNA агентлиги хабар берган.

Мамлакатдаги биринчи COVID-19 ҳолатини қайд этилганидан икки кун ўтиб, 19 февраль куни Қум шаҳрида эронлик ишчилар узунлиги 100 метрга тенг оммавий қабр қазигани маълум бўлган эди.

Ой охирларига бориб, жамоатчиликка аниқ маълумотлар етказишда Эрон режимининг етарлича шаффоф эмаслиги халқаро майдондаги хавотирни кучайтирди. Охир-оқибат, мамлакатда коронавируснинг назоратсиз тарқалиши унга қўшни ва бошқа давлатларни хавф остида қолдирди.

«Mahan Air» авиақатновлари давом этмоқда

COVID-19 вируси сабабли кучайиб бораётган таҳдид ва ўлим ҳолатларига қарамай, «Mahan Air» Теҳрон ва Хитой ўртасидаги авиақатновларни март ойига қадар давом эттирган. Бу ҳақда BBC форс хизмати хабар берган.

3 февралдан бери «Mahan Air» самолётлари Эрон ва Хитойнинг 4 шаҳри ўртасида 32 марта парвоз қилди, деб хабар берган BBC 5 март куни.

Эрон ва Хитой ўртасида «Mahan Air» авиақатновларининг давом этаётгани ҳақидаги хабарлар Эрон депутатлари ва кенг жамоатчиликнинг жиддий эътирози ва ғазабига сабаб бўлди.

«Уларнинг жинояти ёппасига ниқоб сотиб олувчиларникидан каттароқ», деди Эрон парламенти аъзоси Баҳром Парсаий «Mahan Air» компаниясини назарда тутиб. У Эрон фуқаро авиацияси ташкилоти (CAO) ва авиакомпаниянинг вирусни тарқатишдаги роли тергов қилиниши кераклигини қўшимча қилган.

«Mahan Air» Хитойга тижорий авиақатновлар бўлмагани, рейслар «гуманитар ёрдам», жумладан тест тўпламлари ва бошқа тиббий жиҳозларни ташиш мақсадида амалга оширилганини иддао қилмоқда, деб хабар берган «Farda» радиоси.

CAO бу иддаоларни қўллаб-қувватлаб, авиакомпания фақат юк ташиш хизматларини амалга оширишини таъкидлаган.

Бу даъволардан қониқмаган эронликлар эса ижтимоий тармоқларда ўз хавотирларини изҳор этганлар.

Эронда тиббий препаратлар ва дори-дармонлар, жумладан тест тўпламларининг тақчиллиги, айниқса мамлакатдаги эпидемик вазият кескинлашганини ҳисобга олганда, компания самолётларда Хитойга тиббий ёрдам ташигани эҳтимолдан узоқ.

«Mahan Air» президент Ҳасан Руҳоний ҳукуматидан юқорироқ турувчи орган – фақат олий етакчи Али Ҳоманаийга ҳисобот берадиган Эрон ислом инқилоби посбонлари корпуси (ИИПК) рухсатисиз Хитойга парвозларни давом эттира олмас эди.

ИИПКга алоқадорлик

«Mahan Air» авиакомпанияси нима сабабдан парвозларни давом эттиргани борасида турли миш-мишлар мавжуд, далиллар эса бунинг ортида ИИПКнинг молиявий манфаати ва Эрон режими учун сиёсий зарурият мавжудлигини кўрсатмоқда.

Rouydad 24 хабарига кўра, бир қатор рейслар Теҳрондан Керман ва Асалуяга парвоз қилган.

Эрон янгиликлар сайтининг тахминига кўра, авиакомпания Керман шаҳридаги «Kerman Motor» авто ишлаб чиқарувчи компанияга автомобил эҳтиёт қисмлари ва Асалуядаги эркин савдо зонаси, шунингдек «South Pars» нефть-газ ва нефтни қайта ишлаш заводларига бошқа маҳсулотлар ташиган.

«Mol-Al-Movahedin» хайрия институти ҳам Керманда жойлашган. Бу «хайрия» «Mahan Air» авиалиниясининг 100 фоизига, «Kerman Motor» компаниясининг эса 50 фоизига эгалик қилувчи ИИПК назоратидадир.

Кўпчилик кузатувчилар Теҳроннинг минтақа бўйлаб жангарилар ва террорчиликни молиялаштириши, ядровий қуролланиш пойгасидан чиқишни истамаслиги сабаб иҳоталаниб қолаётганини таъкидламоқдалар.

Бу изоляция туфайли Россия ва Хитой Эроннинг асосий иқтисодий ҳамкорига айланди. Кўпчилик таҳлилчилар ИИПК ҳеч қандай таҳдидга қарамай Хитой билан алоқани узишни истамаслигини хулоса қилмоқдалар.

Эрон эпидемия марказида

Эрон режимининг эпидемия борасидаги хатолари мамлакатни COVID-19 пандемияси ўчоқларидан бирига айлантирди ва қўшни давлатларга мислсиз зарар келтирди.

Жума, 10 апрель ҳолатига кўра, Эронда 66220 та касалланганиш ва 4110 та ўлим ҳолати қайд этилган, аммо таҳлилчиларга кўра, ҳақиқий рақамлар бундан анча катта. Дунё бўйича ўлим кўрсаткичи 100 минг кишидан ошган ва бу рақам ўсиб бормоқда.

Қўшни Покистондаги COVID-19 вируси билан боғлиқ ҳолатларнинг кўпчилиги бевосита Эронга алоқадор деб кўрилади.

«Покистондаги COVID-19 беморларининг 80 фоизи ўз вақтида халқаро тиббий фавқулодда ҳолатни назорат қила олмаган Эрондан келганлардир», деб айтган бош вазир Имрон Хоннинг соғлиқни сақлаш масалалари бўйича махсус маслаҳатчиси доктор Зафар Мирза 24 март куни Исломободда.

Афғонистон ҳукумати ҳар куни Эрондан мажбуран чиқариб юборилаётган бир неча ўн минг қочқин масаласини ҳал қилишга уринмоқда, уларнинг кўпчилигида коронавирус аниқланган ёки гумон қилинган.

Эрон ва Афғонистон ўртасидаги энг асосий чегара ҳудуди бўлган Ҳирот вилояти Афғонистоннинг ҳалокатли вирус авж олган инқирозли нуқталаридан бири. Эрон билан чегарадош Туркманистон эса бу мамлакат билан барча чегара пунктларини ёпиб қўйган.

Ироқ, Туркия, Кувайт ва Бирлашган Араб Амирликлари каби минтақадаги бошқа мамлакатларда Эронга бориб келган фуқаролар таъсирида касалланиш ҳолатларининг кўпайгани кузатилган.

Жангари авиакомпания

«Mahan Air» COVID-19 вируси билан боғлиқ ҳолатгача ҳам эътибор марказида бўлган эди.

ИИПКнинг «Ал-Қудс» кучларини қўллаб-қувватлагани учун 2011 йилдан бери АҚШ Молия вазирлигининг санкцияларига учраб келаётган «Mahan Air» кўпчилик орасида «ҳарбийлашган авиакомпанияси» сифатида танилган.

ИИПК Афғонистон, Покистон, Ироқ, Яман, Ливан ва бошқа жойлардан келган жангариларни Эрон режимининг билвосита урушлари олиб борилаётган Сурия каби нуқталарга ташиш учун анча йиллардан бери «Mahan Air»дан фойдаланиб келади.

Бу хизматчилар орасида афғонлар ва покистонликлардан ташкил топган Фотимиюн дивизияси ва Зайнабиюн бригадаси жангчилари ҳам бўлган.

Яқиндагина Фотимиюн жангчиларининг глобал пандемияга нақадар бепарволик билан муносабатда бўлгани ойдинлашган эди.

29 март куни дивизия спорт мусобақаларида иштирок этувчи аъзоларининг бир нечта фотосуратларини эълон қилди. Уларда жангчилар инқироз чоғида ўз саломатлигини хавф остида қолдириб, бир-бирига жуда яқин тургани ва ҳатто кураш тушгани акс этган.

Шу билан бир вақтда, Теҳрон вируснинг келиб чиқиши ҳақида турли фитна назарияларини тарқатиб, Эрон режимининг COVID-19 вирусига қарши курашишни уддалай олмаганидан эътиборни чалғитишга уринмоқда.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500