НУР-СУЛТОН – Cешанба (14 апрел) куни расмий Остона Хитой сайтларининг бирида чоп этилган «Қозоғистон тарихан Хитойнинг бир қисми бўлгани ва ўз қўшниси томон интилаётгани» ҳақидаги мақола юзасидан Пекинга норозилик нотаси йўллади.
Хитойнинг Sohu.com веб-сайтида «Нима учун Қозоғистон Хитойга интилмоқда» сарлавҳали мақола чоп этилиши ортидан Хитой элчиси Қозоғистон ташқи ишлар вазирлигига чақиртирилган, деб хабар беради 14 апрел куни Озод Европа/Озодлик радиоси (RFE/RL).
Мақола муаллифи Қозоғистоннинг ўз ҳудудига нисбатан суверенитетини шубҳа остига олиб, бу ерлар тарихда Хитойга қарашли бўлгани ва «Қозоғистон Цин сулоласининг вассали бўлганини» таъкидлаган.
«Қозоғистоннинг кичикроқ шаҳарларида яшовчилар ўзларини Ли Бо (саккизинчи асрда яшаган хитойлик шоир) авлодлари деб билади, улардан айримлари эса ўзини Хан (Хитойнинг энг йирик этник гуруҳи) деб атайди», дейилади мақолада. Мақолада айнан қайси шаҳарлар назарда тутилгани ҳақида маълумот йўқ.
14 апрел куни Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Шахрат Нуришев ва Хитойнинг Қозоғистондаги элчиси Чжан Сяо ўртасида бўлиб ўтган учрашувда Нуришев мазкур мақолага норозилик изҳор қилган, дейилади Қозоғистон ТИВ баёнотида.
Хитойнинг сассиз муносабати
Учрашув ҳақида ўзининг Facebook саҳифасида хабар қолдирган Хитой элчиси муҳокаманинг асосий мавзуи ҳақида лом-мим демаган. «Икки мамлакат ўртасидаги муносабатларни чуқурлаштириш учун қулай шарт-шароит яратиш мақсадида ахборот майдонини сохта хабарлардан тозалаш муҳимлигига эътибор қаратилди», деб ёзади элчи.
Бир қанча обуначилар хабарга «Ғазаб» тугмасини босиб муносабат билдиришган.
Охирги йиллар давомида Шинжон (Хитой) маъмурларининг юз минглаб мусулмонлар, жумладан этник қозоқларни қайта тарбиялаш лагерларига жойлаштириши ортидан икки мамлакат ўртасидаги муносабатлар таранглашган.
Ушбу ҳудудда камида 1,5 миллион этник қозоқ яшайди, улар ўз сонига кўра уйғурлардан кейин иккинчи ўринда турувчи туркий гуруҳдир.
«Баъзан (мақоланинг асл манбаи) шахсий фикрни билдириш орқали аудиториянинг реакцияси ўрганилади», деб ёзади олмаоталик сиёсатшунос, ТИВ ва Европадаги дипломатик ваколатхоналарида 18 йиллик иш тажрибасига эга Казбек Бейсебаев ўзининг Facebook саҳифасида.
«Албатта, Хитой сайтида чиққан бу мақолани кимнингдир шахсий фикри, дейиш ҳам мумкин, лекин давлат тузилмалари ва Коммунистик партиянинг Хитой оммавий ахборот воситаларидаги ўрни ва мавқеини инобатга оладиган бўлсак, бу гапга ишониш қийин», деди Бейсебаев.
«Элчини чақириш ва унга норозилик нотаси тақдим этиш – сўнгги чора. Бу, одатда, давлатлар ўртасидаги танглик юзага келганида содир бўлади», деб қўшимча қилди у.
Бейсебаевнинг таъкидлашича, 2014 йил феврал ойида Россия билан ҳам шундай вазият юзага келган эди. Россия парламенти аъзоси Владимир Жириновский Марказий Осиё давлатлари, шу жумладан Қозоғистонни Россия таркибига қўшиб олишга чақиргач, Қозоғистон ТИВ норозилик нотаси юборган.
Қозоғистон дипломатлари воқеага расман норозилик билдириб тўғри қилдилар, дейди Нур-Султонлик сиёсий шарҳловчи Бауржан Толегенов.
«Хитой тарафга интилмаётганимизни унга билдириш, қолаверса, буни қозоқларга ҳам англатишнинг энг яхши усули шу эди», деди у.
«Пекиннинг Қозоғистонга оид сиёсати жамиятимиз учун жуда оғриқли мавзу, бизда ҳатто бу борадаги шахсий фикрларга ҳам муносабат асабий», деди Толегенов.
Юз берган воқеа шуни кўрсатмоқдаки, сўнгги йилларда мамлакатдаги аксилхитой кайфияти Қозоғистон ҳукуматини ташаббусни қўлга олишга ва мамлакат миллий манфаатларини ҳимоя қилиш учун чора кўришга ундамоқда, деди у.
Қозоғистон Хитой эмас! Қозоғистон мустақил! Хитой Қозоғистон ҳудудининг бир сантиметрига ҳам даъвогарлик қилолмайди
Жавоб беришФикрлар 8
Хитойни қўллаб-қувватлайман, Марказий Осиёнинг шимолий ва шарқий қисми уларга тегишли эканини иддао қилишларини тўғри деб биламан, жанубий ва ғарбий қисми эса Эрон/Форс ерлари.
Жавоб беришҚойил
Жавоб беришИлтимос, Марказий Осиё қандай қилиб Хитойники эканлигини тушунтириб берсангиз
Қандай қилиб у Хитой ҳудуди бўлсин?
Хитой тарихда қисқа муддат давомида уларга ҳужум қилиб, босиб олгани уларнинг Хитойга тегишли эканини англатмайди.
Бу ахмоқона даъво.
Жавоб беришФикрлар 8
[Биз] Хитой билан чегарани ёпиб, улар билан имзоланган ҳамма шартномаларни бекор қилишимиз керак. Қозоғистондан барча хитойликларни чиқариб юбориш ва уларни қайта киргазмаслик (керак). [Биз] улар устидан Шарқий Туркистондаги ТУРКИЙ ХАЛҚларга (қозоқлар, уйғурлар, қирғизлар, ўзбеклар ва татарларга) қарши содир этилган геноцид учун Халқаро судга шикоят қилишимиз ва Хитойга қарши иқтисодий блокада жорий этишимиз керак. Хорижий ишлаб чиқариш корхоналарини Хитойдан Қозоғистонга кўчириш лозим. Хитойга товар ва хомашё экспортини, ХХРдан импортни тақиқлаш (керак). Шарқий Туркистон, Тибет, ички Мўғулистон, Тайван ва Гонконгни мустақил давлат сифатида тан олиш. Шарқий Туркистон, Тибет ва ички Мўғулистондаги Хитой аҳолисини ички вилоятларга кўчириш керак. Дунёнинг барча мамлакатларидан хитойликларни чиқариб юбориш. Хитой тилини Хитойдан ташқари ҳамма жойда тақиқлаш. Хитойни БМТ Хавфсизлик кенгаши таркибидан чиқариш керак.
Жавоб беришЎзинг амаллайсанми?
Жавоб беришЁрдам керакми? Шунчаки сўрадим!
Фикрлар 8
Хитойликларни Марказий Осиёдан қувиб солиш керак. Руслар эса ватандошларни кўчириш дастурига мувофиқ ўзлари Россияга кетадилар.
Жавоб беришФикрлар 8
Уларнинг табассумига қараманг; бу табассум ва молиявий ваъдалар ортида кобранинг ҳийласи бор. Шароф Рашидовнинг президентлик вақтида мамлакатга Хитой ва Ҳиндистон вакиллари келишган, лекин негадир жуда тез кетиб қолишган. Уйларнинг томларига лазер ўрнатиш, микрочиплаш амалиётлари сизга ниманидир англатмаяптими? Паспортларингизга қаранг, ҳамма кодларимиз ёзилган ёки қизил кафтларингиз ва билакларингизга боқинг. Майда қон томирларининг тиқилиб қолиши, бармоқлардаги увишиш – бу мобил телефонларингизнинг радиация кучайгани сабабли қон айланишининг бузилиши. Агар уларнинг кўрсаткичи 148 бирликдан кўп бўлса, лазер нурлари радиоактивлигини текшириб кўриш керак. Ҳа, бизни аста-секин йўқ қилишмоқда, вирусни ҳам улар тарқатган. Наҳотки, бизнинг ДХХ ва одамларнинг ўзи маҳалла нимага кераклигини тушунмаса? Нега маҳаллалар ҳузурида ёшлар назорати, ташкилотларларда эса давлат назорати жорий қилинмайди, ҳовлиларда навбатчилар тайинланмайди? Маҳаллаларда Тимур жамоалари сингари кексаларга ёрдам берадиган, уйларини супурадиган, дорихона ва озиқ-овқат дўконларига бориб харидлар қилиб берадиган 20 ва ундан катта ёшдаги йигитлар бор. Президентимиз ижтимоий марказ очганидан жуда мамнун бўлдим. Президент фармонига кўра қанча вақт давомида ёшларга билим бердим. Биз оқсоқоллар – уруш болаларимиз. Ёшлар бизга қулоқ солса, ҳаммаси яхши бўлади. Айтганча, 13 фоизлик закот қани? Беришсин халққа. Аҳолига ҳар ҳафталик зарурий озиқ-овқат маҳсулотлари билан ёрдам қилиш керак. Ҳар бир миллиардерга рўйхат бери
Жавоб беришФикрлар 8