Хавфсизлик

Москванинг «махфий армияси» суриялик ёшларни Ливия можаросида жанг қилишга ёлламоқда

Карвонсарой

image

Ливиялик генерал Халифа Ҳафтарга содиқ ҳарбий батальон эрталабки йиғилишга тўпланган, Бенгази шаҳри, 2019 йил 18 декабр. Кремлга алоқадор деб топилган ёлланма жангчилар ташкилоти – «Вагнер гуруҳи» Ҳафтар учун жанг қилиш мақсадида суриялик ёшларни ёлламоқда. (Абдулла Дома/AFP)

Россия президенти Владимир Путиннинг топшириғи билан ҳаракат қилувчи ёлланма жангчилар – «Вагнер гуруҳи» суриялик ёшларни Ливиядаги жангарилик фаолиятига жалб қилиш бўйича кенг қамровли чораларни мувофиқлаштирмоқда. Бу ҳақда бир қатор Араб давлатлари оммавий ахборот воситалари хабар берган.

Башар ал-Асад бошчилигидаги Сурия режими қўлловидаги сиёсий партия «Вагнер гуруҳи» ёрдами билан Сурия ёшларини жангариликка ёллаб, уларни Ливияга жанг қилишга юбормоқда, деб хабар берган ўтган ой «Al-Suwayda 24» янгиликлар сайти.

Нашр Суриянинг ал-Сувайда вилоятидаги Сурия миллий ёшлар партияси расмийси иштирокидаги аудиоёзувлар ва матнларга эга эканлиги ҳақида хабар берган.

Бу аудиоёзувларда мансабдор шахс ёшларни «Вагнер гуруҳи» назоратидаги ҳарбий хизматга ёзилишга чақирар экан, Ливиядаги объектларни қўриқлаш учун ёлланганларга 1000 АҚШ доллари, гуруҳда сафида жанг қилганларга эса 1500 АҚШ доллари ойлик маоши таклиф қилиб, тўқнашувларда ҳалок бўлган ёки бедарак йўқолганларнинг оила аъзоларига қўшимча товон пули тўланиши айтган.

image

Перевальноедаги (Украина) ҳарбий базасини қўриқлаётган номаълум эркаклар, Қрим, 2014 йил, 16 март. Ёлланма жангчиларнинг «Вагнер гуруҳи» Украинада пайдо бўлган ва Россия президенти Владимир Путиннинг кўрсатмаси билан ҳаракат қилади. (Димитар Дилкофф/AFP)

Суриялик оддий аскарларнинг ойлик маоши 30 АҚШ долларини ташкил этади. Эрон Ислом инқилоби посбонлари корпуси томонидан қўллаб-қувватланган режимга алоқадор айрим гуруҳлар таркибидаги ёлланма аскарларнинг ойлик маоши эса 50-100 АҚШ доллари оралиғида.

Жангарилар Москва дастаклайдиган маршал Халифа Ҳафтарни қўллаб-қувватлашга юборилмоқда, дейилади хабарда.

Сурия миллий ёшлар партияси 2014 йилдан бери сурияликларни ҳарбий гуруҳлар сафига ёллаш билан шуғулланиб келган.

Кремль «Вагнер гуруҳини» бир нечта низоли ҳудудларда Путиннинг ифлос юмушларини бажариш учун ёллаган.

Жангарилар гуруҳи ниқобланган ёлланма аскарлар ёрдамида беқарорлик келтириб чиқариб, Украина сиёсатига аралашган ва Қримни ноқонуний аннексия қилишга кўмаклашган, шунингдек Сурия режимининг ҳарбий жиноятларини дастаклаган.

«Россиянинг дўстлари»

Россия армияси Дамашқ яқинидаги Дума шаҳрида ёшларни ёллай бошлаган. Бу ҳақида Лондонда чоп этиладиган араб тилидаги машҳур «Al-Sharq al-Awsat» нашри 14 февраль куни хабар берган.

Россия ва Суриянинг разведка идораларига алоқадор ходимлар «Россиянинг дўстлари» ташкилоти орқали бу ёшларни Ҳафтар учун жанг қилишга ёлламоқда, уларга катта пул маблағлари билан ўзига жалб қилмоқда.

«Россиянинг дўстлари» гуруҳи аъзолари Суриядаги Россиянинг Хмеймим ҳарбий базасидан ҳарбий идентификация карталарини олишган, дейилади хабарда.

Россия самолетлари «Вагнер гуруҳи» аъзоларини ва ҳарбий жиҳозларни Хмеймим базасидан Бенгазига олиб ўтмоқда, деб хабар берган бир қатор кузатувчилар.

Расмий маълумотларга кўра, кампания давомида 60 мингдан ортиқ россиялик ҳарбийлари Сурияда бўлишган. Бир кунда 100 дан ортиқ зарба амалга оширилган бомба ҳужумларида аскарлар, денгизчилар ва пилотлар ҳам иштирок этишган.

Сурияда юзлаб россиялик ҳарбий пудратчилар, шу жумладан «Вагнер гуруҳи» ҳам фаолият олиб борган, айрим хабарларда улар ҳукуматпараст аскарлар билан бирга фронт чизиғида хизмат қилгани айтилади.

Сиёсий аралашув тарихи

Wagner собиқ Россия ҳарбий разведкаси зобити Дмитрий Уткин томонидан ташкил этилган. У 2013 йилнинг кузида Сурияга юборилган биринчи ҳарбий карвон сафида бўлган.

Аммо, уларнинг унча яхши қуролланмаган миссиялари муваффақиятсизлик билан якунланди. Гуруҳ бир нечта жангларда қатнашиб, тезда Россияга қайтди, у ерда мазкур режани қўллаб-қувватлаган икки шахс ёлланма аскарлик қилишда айбланиб, уч йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди.

2014 йил июнь ойида Уткин «Wagner Group» асос солинган жой – шарқий Украинада Россияпараст айирмачи кучлар сафига қўшилган, дейилади Украинадан олинган расмий хабарларда.

Шу йилнинг ўзида, Россия Украинага бостириб кирди ва минглаб Россия аскарлари жойлашган Қримни ўз ҳудудига қўшиб олди.

2015 йилнинг куз ойида Россия аскарлари Кремль иттифоқчиси Башар Асад режимини қўллаб-қувватлаш мақсадида сиёсатга аралашган маҳал Уткин яна юзага чиққан.

У 2016 йил декабрда Кремлда «Ватан қаҳрамонлари» хотирасига бағишланган телемаросимда қатнашиб, Путин билан бирга суратга тушган.

2018 йилда АҚШ ҳарбийлари Суриядаги иттифоқчилари билан бирга Дайр аз-Зорда Сурия режимига содиқ юзлаб жангчилар билан тўқнаш келди. АҚШ ҳарбий кучлари «Wagner Group»нинг 200 тача аъзосини ўлдириш билан жавоб қайтарган.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 6
Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Турклар Ливиядаги «ихтамнет»ларни энасини кўрсатяпти

Жавоб бериш

Бундай маълумотлар қизиқиш уйғотмайди. Дунё бўйлаб низоларда хизмат қилаётган хусусий ҳарбий компаниялар жуда кўп, уларнинг келиб чиқиши эса (Россия, АҚШ, Франция ва хоказо) муҳим эмас. Муҳими, пул учун одам ўлдиришга ва ўлишга тайёр одамларнинг борлиги. Бу фундаментал муаммо, қолгани муҳим эмас.

Жавоб бериш

Россияга қарши кўпроқ санкциялар қўллаш керак, у ўлар ҳолатда

Жавоб бериш

Қизиқ, бир вақтлар Шимолий Африканинг энг гуллаб-яшнаган мамлакатларидан бири бўлган Муаммар Қаддофийнинг қонуний режимини ағдаришга ким ҳомийлик қилди? Вашингтон эмасми мабодо? Америкага Сурия араб республикасида пишириб қўйибдими? Уларни ҳеч ким чақиргани йўқ-ку! Россияни эса расман чақиришди, эътибор қилинг, Суриянинг қонуний ҳукумати чақирди! Шундай экан, бунақа эртаклар тўқиманг, дунёда уларга ишонадиган одамлар жуда кам. АҚШ кирганидан кейин одамлари яхшироқ яшай бошлаган биттагина мамлакатни айта оласизми?

Жавоб бериш

Жанубий Корея, Япония, Германия ва яна бошқа давлатлар... русларни нима қилиш керак? Руслар билан иттифоқ қилганларнинг иши пачоқ

Жавоб бериш

Ғарб дунёси булар билан пачакилашишда давом этар экан, бу ифлослар бузғунчилик қилаверадилар

Жавоб бериш