БЕРЛИН – Душанба (20 апрель) куни Германия канцлери Ангела Меркель Хитой ҳукуматини коронавирус пандемияси бўйича максимал даражада шаффоф бўлишга чақирди. Хитой инқирозга қарши курашдаги хатолари сабабли халқаро босим остида қолган.
Танқидчилар Хитойни ўтган йил охирида пайдо бўлган эпидемия кўлами ва ҳажмини кичрайтириб кўрсатишда айблаганлар. Айрим назарияларда вирус эҳтиётсизлик туфайли лабораториядан чиқиб кетгани тахмин қилинади.
Меркель Хитойнинг Ухань шаҳрида бошланган эпидемиянинг илк кунлари ҳақида кўпроқ маълумотлар талаб қилган.
«Хитой вируснинг келиб чиқиши масаласида қанчалик шаффоф бўлса, бутун дунёга хулосалар чиқариш шунча осон бўлар эди», деб айтган эди Меркель душанба куни Берлинда.
Хитойлик олимларга кўра, вирус одамларга илк бор ҳайвонлар бозоридаги сотувчиларидан юққан.
АҚШ расмийлари, жумладан АҚШ давлат котиби Майк Помпео ҳам вирус Ухандаги вирусология лабораториясидан чиққан, деган назарияларни илгари сурган. Помпео «вирус дунёга қандай тарқалгани» юзасидан тергов олиб борилаётганини айтди.
Ўтган ҳафта Франция президенти Эммануэль Макрон Financial Times нашрига интервьюсида Хитой пандемияга қарши яхши чора кўрди, деб ўйлаш хато эканлигини айтаркан, «бизга номаълум нарсалар рўй берганини» қўшимча қилди.
Британия ташқи ишлар вазири Доминик Раабнинг айтишича, Хитойни коронавируснинг тарқалиши билан боғлиқ «қийин саволлар» кутиб турибди – айнан «унинг қандай пайдо бўлгани ва нима учун уни эртароқ тўхтатиш имконсиз бўлгани».
Ўз навбатида, Австралия пандемияга нисбатан глобал чоралар юзасидан мустақил текширув ўтказишга чақирди.
Мамлакат ташқи ишлар вазирлиги Хитойнинг пандемияга қарши жавоб чораларини ўрганиш юзасидан қайта текширув ўтказиш талабида туришини айтган.
Ҳаракатсизлик
Хитой ҳукуматини дастлаб эпидемия миқёсини камайтириб кўрсатишда айбладилар, ўтган ҳафтада эса Ухань маъмурлари ҳалок бўлганлар сонини ҳисоблашдаги хатоликни тан олиб, бу кўрсаткични 50% га ўзгартирдилар.
Хитой ҳукуматининг COVID-19 коронавируси борасидаги қарийб бир ҳафталик сукути бутун дунёни пандемияга илк босқичдаёқ чек қўйиш имкониятидан маҳрум қилди, деб хабар берган Ассошиэйтед Пресс (AP) агентлиги 15 апрель куни.
Хитой расмийлари ҳалокатли касаллик тарқалганини зимдан англаган бўлсалар-да, касаллик маркази бўлган Ухань шаҳрида ўн минглаб одам иштирокида оммавий зиёфат уюштиришга ва вирусни ҳар томонга ёйишга рухсат беришди.
Баёнот олти кунга (14 дан 19 январга қадар) кечикди. Ниҳоят, ХХР раиси Си Цзинпин 20 январ куни оммага огоҳлантириш билан чиқди. Бироқ, AP ихтиёрига келиб тушган ҳужжатлар ва экспертларнинг ҳисоб-китобларига кўра, бу муддат ичида камида 3000 дан ортиқ одам касалланиб улгурган эди.
Вирус Хитойдан бутун дунёга тарқалиб, одамлар ҳаётига зомин бўлди, гуманитар ва иқтисодий танглик келтириб чиқарди.
Сешанба (21 апрель) ҳолатига кўра, дунё бўйлаб коронавирусга чалиниш билан боғлиқ 2,4 миллионта ҳолат тасдиқланган, касаллик туфайли 170 мингдан кўпроқ одам ҳаётдан кўз юмди.
Ҳа, Хитой алал-оқибат МРБнинг ўта махфий лабораторияларида вирус ишлаб чиқарилгани ҳақида далил келтириши керак бўлади
Жавоб беришФикрлар 1