https://central.asia-news.com/uz-Cyrl/articles/cnmi_ca/features/2020/04/23/feature-04
| Дипломатия

Эроннинг Форс кўрфазидаги АҚШ кемаларига таҳдиди кучайди, АҚШ армияси жавоб чоралари кўрмоқчи

Карвонсарой ва AFP

<p>15 апрель куни Шимолий Араб кўрфазининг халқаро сувларида Эрон Ислом инқилоби посбонлари корпусига (ИИПК) тегишли кемалар АҚШ кемаларига нисбатан хатарли ва нопрофессионал ҳаракатларни амалга оширган. (АҚШ ҳарбий денгиз кучлари)</p>

ТЕҲРОН – Ўтган ҳафта юз берган ҳолатга қарамай, пайшанба (23 апрель) куни Эрон Ислом инқилоби посбонлари корпуси (ИИПК) кўмондони Форс кўрфазидаги АҚШ кемаларига таҳдид қилишда давом этган.

«Америкаликларга шуни эълон қиламизки, биз ўз мақсадимизда қатъий ва жиддиймиз, ҳар қандай ҳаракатга тезкор ва самарали чора билан қатъиятли жавоб қайтарамиз», деб айтган генерал-майор Ҳусайн Саламий давлат телеканали орқали чиқишида.

Эрон кучлари Форс кўрфазида АҚШ кемаларига тажовуз қилганидан кейин вазият янада танглашган.

ИИПК флоти кемалари «АҚШ кемаларининг олд ва орқа томонларидан жуда яқин масофада катта тезлик билан бир неча бор сузиб ўтган», кемалардан бирининг олд томонига 10 ярдгача (тўққиз метр) яқинлашган ҳолат ҳам кузатилган, деб хабар АҚШ ҳарбий денгиз кучлари 15 апрель куни.

image

Эрон кемалари тажовузкор ҳаракатларни амалга оширган куннинг эртасига – 16 апрель куни патруль кемасида қўриқчилик қилаётган АҚШ ҳарбий денгиз кучлари офицери зобити. (CENTCOM)

image

АҚШ ҳарбий денгиз кучлари томонидан чоп этилган фотосуратда ИИПК кемаларининг Форс кўрфазидаги Америка кемалари яқинида тажовузкор маневрлар қилаётгани акс этган. (АҚШ ҳарбий денгиз кучлари)

Бу вақтда АҚШ ҳарбий денгиз кучлари ва соҳил қўриқлаш хизмати кемалари Форс кўрфазининг шимолий қисмидаги халқаро сувларда Apache жанговар вертолётлари ёрдамида амалиётлар олиб бораётган эди, дейилади баёнотда.

ИИПК флотига тегишли тезкор катерларга ўхшаш кемалар бир соат давомида АҚШ кемаларининг огоҳлантиришларини эътиборсиз қолдирган, охир-оқибат радиоалоқага жавоб қайтариб, ҳудудни тарк этган, деб қўшимча қилинади хабарда.

«ИИПК флотининг хатарли ва провокацион хатти-ҳаракатлари ҳисоблашда хатолар келиб чиқиши ва тўқнашув хавфини кучайтирган», дейилади баёнотда. Шу билан бирга, улар денгиз қонун-қоидаларини ҳам бузганлар.

АҚШ президенти Дональд Трамп чоршанба (22 апрель) куни ўз Twitter саҳифасида «АҚШ ҳарбий денгиз кучларига қарашли кемаларга таҳдид қилган тақдирда, Эроннинг ҳар қандай ва барча ҳарбий кемаларига қарата ўт очишга» буйруқ берганини айтди.

«Хавф билан юзма-юз келган ҳар қандай кема ўзини ўзи ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга», деб айтган Штаблар бошлиқлари бирлашган қўмитаси раиси, генерал Джон Хайтен чоршанба куни эълон қилинган Пентагон баёнотига кўра.

Таҳдидга учраган тақдирда АҚШ қўмондонлари «ҳалокатли куч билан жавоб қайтарадилар», деб Эронни огоҳлантирган у.

«Фожиали хато»

АҚШ ҳарбий мутасаддилари коронавирус эпидемиясига қарамай, мамлакат қўшинлари жанговар шай ҳолатда экани ҳақида бир неча бор огоҳлантирган эди.

22 апрелга келиб, АҚШ мудофаа вазирлиги тизимида COVID-19 вирусини юқтирганлар сони 5734 тага етган, жумладан 3578 ҳарбийлар, 771 оила аъзолари, 965 оддий фуқаролар ва 420 пудратчи касалланган, деб ёзади Military.com сайти.

АҚШ армиясида қарийб 2,3 миллион киши хизмат қилади.

«Биз ҳали ҳам шай ҳолатдамиз ва ҳар қандай таҳдидга тайёрмиз», деган эди 9 апрель куни штаб бошлиқлари Бирлашган қўмитаси раиси, генерал Марк Милли.

«Мен душман тарафга бир-бирига зид хабарлар етиб боришини ва улар инқироз шароитида имкониятдан фойдаланиб қолишини истамаган бўлардим», деб қўшимча қилди у.

«Агар улар шундай деб ўйласалар, бу мудҳиш ва фожиали хато бўлади.»

Сизга мақола ёқдими?

4
Фикрлар 0
Сиёсат
Каптча *