Карвонсарой
Оммавий ахборот воситалари

Россиянинг COVID-19га оид дезинформацияси соғлиқни сақлаш ва фан соҳасига ҳужум ўлароқ баҳоланмоқда

Карвонсарой

Олмаотага кираверишдаги назорат-ўтказиш пунктида қўриқчилик қилаётган ниқобдаги ҳуқуқ-тартибот ходими, 2020 йил, 19 март. COVID-19 коронавируси тарқалишининг олдини олиш мақсадида шаҳарга кириш ёпилган. [Руслан Пряников/AFP]

Олмаотага кираверишдаги назорат-ўтказиш пунктида қўриқчилик қилаётган ниқобдаги ҳуқуқ-тартибот ходими, 2020 йил, 19 март. COVID-19 коронавируси тарқалишининг олдини олиш мақсадида шаҳарга кириш ёпилган. [Руслан Пряников/AFP]

Россия режимининг янги коронавирус пандемияси борасидаги дезинформацияси – президент Владимир Путиннинг Ғарб мамлакатлари соғлиқни сақлаш тизими ва АҚШ олимларини обрўъсизлантиришга қаратилган узоқ муддатли кампаниясига бир мисолдир, дейди кузатувчилар.

Дунё COVID-19 пандемияси билан курашаётган бир пайтда, Кремль ҳалокатли вирус ҳақида зарарли дезинформация тарқатишни давом эттириб, бутун дунёдаги одамлар ҳаётини хавф остида қолдирмоқда, дейилади Европа Иттифоқининг (ЕИ) яқинда эълон қилинган тадқиқотида.

Европа соғлиқни сақлаш тизимини обрўсизлантириш орқали Ғарбдаги инқирозни кучайтиришни кўзлаган Кремлпараст оммавий ахборот воситалари COVID-19 ҳақида ёлғон маълумотлар тарқатмоқда, дейилади март ойида AFP ихтиёрига келиб тушган ЕИ ички ҳужжатида.

Кузатувчилар 22 январдан ва 1 апрелга қадар кремлпараст оммавий ахборот воситаларининг COVID-19 борасидаги 150 дан ортиқ дезинформация ҳолатларини қайд этганлар, деб хабар беради Европа ташқи алоқалар хизмати (EEAS).

Russia Today (RT) телекомпанияси бошловчиси эфирга чиқишга тайёрланмоқда, Москва. Бу телекомпания Россия президенти Владимир Путиннинг дезинформациясини ёйинлашда фойдаланилади. [Юрий Кадобнов/AFP]

Russia Today (RT) телекомпанияси бошловчиси эфирга чиқишга тайёрланмоқда, Москва. Бу телекомпания Россия президенти Владимир Путиннинг дезинформациясини ёйинлашда фойдаланилади. [Юрий Кадобнов/AFP]

Масалан, Sputnik Deutschland сайти Facebook ва Twitter ижтимоий тармоқларида вирусга қарши «қўлларни ювиш фойдасиз» эканлиги ҳақидаги иддаоларни тарғиб қилган, дейилади ЕИ ҳисоботида.

Дезинформация ҳаракатларининг давом этаётганини НАТОга аъзо мамлакатлар ҳам очиқ эътироф этганлар.

Кремльнинг ваҳима келтириб чиқаришга қаратилган ҳатти-ҳаракатлари

Бу огоҳлантиришлар АҚШ расмийлари ижтимоий тармоқлардаги Россияга тегишли минглаб аккаунтлар вирус борасида ваҳима тарқатиш учун келишилган ҳаракатларни бошлагани ҳақида хабар берганидан бир ой ўтмай пайдо бўлган.

Дезинформациядан мақсад – ўнлаб турли хил, айрим ҳолларда бир-бирига зид хабарлар тарқатиб, тартибсизлик ва ваҳима келтириб чиқариш.

Бунга «коронавирус Хитой, АҚШ ёки Буюк Британия томонидан ишлаб чиқилган биологик қурол бўлиб, у дастлаб Хитойда эмас, балки АҚШда пайдо бўлган ёки вирус тоталитар ҳукмронлик ўрнатиш воситасидир» деган иддаоларни мисол ўлароқ келтириш мумкин.

Кремлпараст манбалар Хитой ва Эрон каби бошқа мамлакатларда пайдо бўлган фитна назарияларини ушлаб олиб, уларни кучайтирмоқда, дейди Россия дезинформациясига оид масала билан шуғулланаётган ЕИнинг Stratcom East ишчи гуруҳи.

Кремлнинг бошқа ташвиқотларида Москванинг COVID-19га қарши курашдаги муваффақиятлари мадҳ қилинади, аслида эса Россия ҳукумати мамлакатни ўзи кечикиб тан олган пандемиядан ҳимоялашга жон-жаҳди билан ҳаракат қилди.

Дезинформация кампанияси 1 апрел куни Путин Россияда коронавирус ҳақида ёлғон маълумот тарқатганлик учун жазони қатъийлаштирувчи қонунни имзолаганидан кейин ҳам давом этган.

Путин: дезинформациянинг узун тарихи

Россиядан келаётган сохта ахборот хуружи Путиннинг Ғарбни обрўсизлантириш ва душманларни ич-ичидан йўқ қилиш бўйича узоқ муддатли кампаниясининг бир қисмидир, дейилади 13 апрел куни New York Times нашрида эълон қилинган тадқиқотда.

«Унинг агентлари вирусли эпидемиялар, жумладан (2014 йилги) Эбола грипп эпидемияси ва ҳозирги коронавирус – америкалик олимлар томонидан чиқарилган, деган гап-сўзларни тарқатганлар».

Путиннинг бундай кампанияларга аралашуви 1975 йилда, собиқ Совет КГБсида хизмат қилган пайтларига бориб тақалиши мумкин.

Газета хабарига кўра, КГБнинг ташқи разведка бўлимида Путин «ўз вақтининг тўртдан бир қисмини дезинформация чораларини ишлаб чиқиш ва уларни амалга ошириш учун сарфлаши» кўзда тутилган эди.

Путин даврида КГБ инсон иммунитети танқислиги вирусини (ОИВ/ОИТС) «Америка ҳарбийлари томонидан қора танли фуқароларни ўлдириш учун ишлаб чиқилган ирқий қурол» сифатида талқин қилувчи кампанияни бошлаган эди.

«1987 йилга қадар бундай сохта хабарлар 25 тилда, дунёнинг 80 мамлакатида тарқатилган», деб ёзади The New York Times.

Президент ва бош вазир бўлган Путин дезинформация тарқатишда (ҳозирда RT деб аталувчи) Russia Today телеканали ва Sputnik нашридан фойдаланиб келган.

Иккиюзламачилик ва ёлғонларга тўла ўн йилликлар

Ҳар қандай пандемияни америкача иккиюзламачиликка боғлаш Путин режимининг ўзига хос аломатларидан бирига айланган, деб ёзади нашр.

2009 йилда дунёда минглаб одамлар ҳаётига зомин бўлган H1N1 «чўчқа гриппи» тарқаганида ҳам шундай ҳолат юз берганди.

«RT» телеканалининг Уэйн Мадсен номли конспирологик «терговчи журналист» иштирокидаги камида тўққизта кўрсатуви ва мақолаларида у вирусни «биомуҳандислик» иши деб атаган.

2014 йилда 10 минг одамнинг ҳаётига зомин бўлган Эбола пандемияси вақтида ҳам худди шундай ишга қўл урилган эди.

«RT» Сирил Бродерикнинг Либериядаги йирик нашрлардан бири бўлган «Daily Observer» газетасига юборган «очиқ хатини» чоп этган. Мактубда у АҚШ ҳарбийлари ва трансмиллик фармацевтик компанияларни Эбола ёрдамида амалга оширилган биотеррорчиликда айблаган.

Собиқ ўсимликлар патологи бўлган Бродерик тасдиқловчи далил сифатида ОИТСга оид сохта маълумотларни келтирган.

Ўша йили «RT» бошловчиси Эбола вирусини Американинг Россияга ҳужум қилишга уриниши ўлароқ баҳолаганди.

Бошловчи Бродерикнинг мақоласидан келиб чиқиб, «кимнидир АҚШнинг тиббий мақсадларига ишонмасликда айблай оласизми?» деб савол берган.

Кремль троллари ҳаракатда

Санкт-Петербургда жойлашган шубҳали интернет «троллари» гуруҳи Twitter тармоғида бу сохта даъволарни илгари сура бошлади, деб хабар берган «New York Times» нашри.

Яна бир твитда «Эбола ҳукумат тарафидан уюштирилгани» айтилган.

2012 йилда Путиннинг ташаббуси билан Facebook, Twitter ва Instagram тармоқларида фаолият юритадиган троллар гуруҳи ташкил этилган эди.

Айни гуруҳ COVID-19 вируси ҳақида ҳам шунга ўхшаш иддаоларни ёйинлаган, жумладан, февраль ойида у ўз блогида «коронавирус олимлар томонидан яратилганига рад этиб бўлмайдиган» далиллар борлиги ва у «биоқурол» эканлигини иддао қилган эди.

Ушбу хабар Россиянинг «Русофил» янгиликлар нашрига қарашли сайтда чоп этилган.

Кремлнинг дезинформация компаниясида давлат арбоблари, разведка хизмати зобитлари, собиқ «RT» ходимлари ҳамда Санкт-Петербургда троллар фабрикасини молиялаштирган соядаги олигарх ва Путиннинг ишончли вакили Евгений Пригожиннинг рақамли гуруҳлари иштирок этади, дейилади ҳужжатда.

«Россиянинг дезинформация экотизими тўлалигича ишга жалб қилинган», деди дезинформацияни аниқлаш ва унга қарши курашиш бўйича АҚШ Давлат департаментининг глобал ҳамжиҳатлик маркази координатори Лия Габриель 5 март куни АҚШ сенатидаги эшитувлар чоғида.

Москва коронавирус пандемиясини «одамлар қўрқувда қолган вақтда соғлиқни сақлаш тизимидаги инқироздан фойдаланиб қолиш» имкони сифатида кўрмоқда, деди у.

Хитой ва Эрон Россиядан ўрнак олмоқда

Вируснинг ватани бўлмиш Хитой ва ва ундан энг катта талафот кўрган Эрон режимлари ҳам Россиянинг йўлини тутди.

Бу уччала ҳукумат ҳам COVID-19 вирусининг келиб чиқишига оид муқобил иддаоларни фаол ёйинламоқда.

Пекин фитна назарияларини илгари суриш билан танқидларни рад этишга уринмоқда.

Расмийлар Хитойда пайдо бўлган вирус дунё бўйлаб мислсиз тартибсизликларни келтириб чиқараётганини англаб етганларидан сўнг, Хитойда дезинформация машинаси ишлай бошлаган эди.

Инқироз шароитида ўзини олижаноб қудратли давлат деб кўрсатишга уринаётган Хитой бутун дунёга ҳимоя воситаларини экспорт қилди, Афғонистон, Покистон, Марказий Осиё, Яқин Шарқ ва Европа давлатларига тиббий воситалар сотиш ортидан миллиардлаб доллар фойда кўрди.

Ҳимоя воситаларининг кўпчилиги яроқсиз эканлиги вазиятни янада оғирлаштирган.

Бу орада Теҳрон ҳам фитна назарияларини тарқатишга уринмоқда. Улардан энг оммалашгани – вирус Қўшма Штатлар томонидан яратилгани ҳақидаги иддао бўлиб, бу билан Эрон режими вирус тарқалишини назорат қила олмаганидан эътиборни чалғитишга уринмоқда.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 1

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Россия коронавирус қаердан келиб чиққанига оид ҳақиқатни яширишга уринаётган кўринади. У Новосибирскдаги «Вектор» биологик лабораториясида пайдо бўлган. Россияга қарши триллионлаб долларлик даъво аризаси берилиши лозим.

Жавоб бериш