Карвонсарой
Таълим

Масофавий таълим ва COVID-19 шароитида ўқувчилар ўз устида ишлашга даъват қилинмоқда

Сора Эшонова

Ўзбекистондаги учта телеканал ва Халқ таълими вазирлигининг расмий сайти, Telegram канали ва Facebook саҳифасида, шунингдек kundalik.com ва xanakademiyasi.uz сайтларида ўқувчилар учун видеодарслар тақдим этилмоқда. (Ўзбекистон халқ таълим вазирлиги)

Ўзбекистондаги учта телеканал ва Халқ таълими вазирлигининг расмий сайти, Telegram канали ва Facebook саҳифасида, шунингдек kundalik.com ва xanakademiyasi.uz сайтларида ўқувчилар учун видеодарслар тақдим этилмоқда. (Ўзбекистон халқ таълим вазирлиги)

ТОШКЕНТ – Марказий Осиё мамлакатларидаги мактаб, университет ва ўрта таълим муассалалари COVID-19 тарқалишига қарши кураш чоралари доирасида масофавий таълимга ўтмоқда.

Ўзбекистон ҳукумати 15 март – коронавирусга чалиниш билан боғлиқ илк ҳолат қайд этилган куннинг эртасига, 16 мартдан бошлаб барча таълим муассасаларини ёпишга буйруқ берган.

Орадан кўп ўтмай, таълим вазирлиги карантин вақтида 6,1 миллион мактаб ўқувчилари учун масофавий таълим бўйича мисли кўрилмаган режани эълон қилди.

Таълим соҳасидаги етакчи мутахассислар ва Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси ҳамкорлигида ҳар куни учта телеканал орқали эфирга узатилаётган видеодарслар ишлаб чиқилди ва тайёрланди. Улар NatGeoWild, EuroSport ва «Охота и рыбалка» каналларининг дастурлари ўрнида эфирга узатилмоқда.

Қирғизистонда эса видеодарслар маҳаллий ElTR телеканали орқали эфирга узатилмоқда. (Қирғизистон таълим вазирлиги)

Қирғизистонда эса видеодарслар маҳаллий ElTR телеканали орқали эфирга узатилмоқда. (Қирғизистон таълим вазирлиги)

Онлайн дарслар Халқ таълими вазирлигининг расмий веб-сайти, Telegram канали ва Facebook саҳифасида, шунингдек, kundalik.com ва xanakademiyasi.uz сайтларида тақдим этилмоқда.

«Азиз фарзандларим, уйда вақтингизни бекор ўтказманг! Онлайн дарсларни қунт билан ўзлаштиринг. Китоб ўқинг, билимингизни оширинг, бадантарбия ва жисмоний машқларни бир кун ҳам қолдирманг», деб айтган Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 3 апрел кунги мурожаатида.

Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетининг тўртинчи курс талабаси Отабек Каримов таълим платформаси орқали таҳсил олмоқда, у ерда ҳар бир талабанинг ўз шахсий кабинети бўлиб, барча ўқув материалларидан фойдаланиш имконияти мавжуд.

Шунингдек, университетнинг ўз студияси ҳам бор, унда ўқитувчилар онлайн маърузалар ўқийдилар, дейди имтиҳонларга тайёрланаётган Каримов.

«Ҳаммаси жуда қулай ишланган. Биргина муаммо – ҳамма талабаларда ҳам шахсий компьютер ва Wi-Fi тармоғига уланиш имкониятининг йўқлиги, шу сабабли улар мобил телефонлари орқали ишлашга мажбур бўлмоқда», деди у.

«Ҳамёнбоп, юқори сифатли интернетга эҳтиёж ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ», деб таъкидлади у.

Қирғизистон ва Қозоғистондаги масофавий таълим

Қирғизистон ҳам Таълим вазирлиги, маҳаллий компаниялар ва халқаро ташкилотлар ҳамкорлигида ишлаб чиқилган режа асосида 8 апрелдан бошлаб масофавий таълимга ўтган, деб хабар беради Times of Central Asia (TCA) нашри.

Маҳаллий ElTR телеканали видеодарсларни эфирга узатмоқда. Улар, шунингдек YouTube тармоғи ва махсус веб-сайтда ҳам тақдим этилмоқда. Турли мавзулардаги қирғиз, рус, тожик ва ўзбек тилидаги бепул материаллар онлайн кутубхона орқали улашилмоқда.

Муаллимлар Zoom, Google classroom, Telegram ва WhatsApp иловалари орқали ўқувчилар билан алоқага чиқмоқдалар.

Таълим вазирлигининг веб-сайтида рақамли ўқув портали ишга туширилиб, унда ўқитувчиларнинг ўқув материаллари ва тестлари чоп этилади.

«Якшанбадан ташқари ҳар куни гуруҳлар учун видео-анжуманлар ўтказилмоқда», деди Бишкекдаги ЕХҲТ академияси талабаси Асель Куватова.

«Онлайн дарслар вақтида ўқитувчилар ўз презентацияларини кўрсатиб, худди доскага ёзгандек ёзишади. Биз саволларимизни берамиз. Қисқаси, тўлақонли дарслар ўтилмоқда», деди у.

Қозоғистондаги мактаб ўқитувчилари эса 6 апрелдан бошлаб масофавий таълимга ўтишган, деб хабар беради TCA.

Мамлакат телеканаллари барча ёшдаги ўқувчилар учун дарсларни ҳафтада беш кун эфирга узатмоқда. Ўқитувчилар улар учун 2000 дан ортиқ телевизион дарсларни тайёрлайдилар, деб хабар берган Қозоғистон таълим ва фан вазирлиги.

«Масофавий таълим 40 дақиқали мактаб дарсидек эмас... Энг аввало, биз ота-оналардан янги дарсларни ўзлаштиришда фарзандларига ёрдам беришларини сўраймиз», деди таълим ва фан вазири ўринбосари Шолпан Каринова.

Янги имкониятлар

Тошкентдаги Вебстер университетининг психология ўқитувчиси Феруза Татибаеванинг фикрича, онлайн таълим аввалига нотаниш ва ноқулай туюлса-да, вақт ўтиши билан ноқулайликлар йўқолиб, ҳатто айрим афзалликлар кўринишни бошлайди.

«Ортиқча ҳаракат ва бошқа нарсаларга чалғимайдиган шундай кунларимизда ўз устимизда ишлашга кўпроқ вақт бўлади», деди Татибаева.

«Чет элга ўқишни режалаштирган ва эпидемия туфайли бу режаларни амалга оширолмай қолганлар хафа бўлишмасин. Қайтанга, ҳозир илгари бўлмаган имкониятлар юзага чиқмоқда», деди у.

Бугун таълимга ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ аҳамият бериш керак, дейди Татибаева.

Карантин ва ижтимоий масофа сақлаш даврида ёшлар ва мактаб ўқувчилари учун катта имкониятлар яратилмоқда.

Қўшма Штатларда жойлашган нотижорат таълим муассаси бўлмиш Хан академияси бепул таълим, жумладан ўзбек тилидаги дастурларни таклиф қилмоқда.

Қўшма Штатларда таълим олишни истаган ёшлар учун жаҳон университетлари инглиз тилида 300 га яқин бепул онлайн курсларни тақдим этган.

Ёшлар Ўзбекистондаги Вебстер университетига ҳужжат топширишлари, биринчи курсни битиргач эса таҳсилни Вебстер университетининг бошқа филиалида, жумладан Қўшма Штатларда давом эттиришлари мумкин, деди Татибаева.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 24

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Республикамиз бундай қийин вақтларда болалар таълими ҳақида қайғуришидан хурсандман

Жавоб бериш

Нақадар ажойиб! Бунинг ортида нечоғли улкан имкониятлар ва истиқболлар борлигини тасаввур ҳам қила олмагандим. Фируза Татибаева туфайли шахсни ривожлантириш имконияти мавжуд. Шунингдек, хорижда, ҳаттоки АҚШда ўқишни давом эттириш имкони бор экан. Албатта, Вебстер талабаларимизни ҳаётларидаги бу қадар жиддий қадам олдидан фан ва таълимга тайёрлайди, чунки у ердаги таълим даражаси тамоман бошқа. Кўпчилик бунга чидай олмай, ҳою ҳавасга берилади. Лекин сизнинг Фируза Татибаевадек мураббий ва устозингиз бўлса, у доим сизни йўналтиради, қўллаб-қувватлайди, ёрдам беради ва сизга қимматли маслаҳатлар беради, сиз ҳеч қандай ҳою ҳаваслар таъсирига тушмайсиз! P.S. Мамлакатимизда таълим сифати ва даражасини ёмон демоқчи эмасман. Аммо ўзимизга нисбатан самимий бўлишимиз керак. Ҳозир у аввалгидан анча юқори. Бундан кейин фақат юқорига интиламиз! Давлатимиз ва Вебстернинг (Ф.Т.) биз учун яратган шарт-шароитлари учун ташаккур.

Жавоб бериш

Шундай оғир дамларда ҳам таълим беришга ҳаракат қилаётганингиз учун раҳмат. Баракалла

Жавоб бериш

Ёшлар учун зўр имкониятлар, ташкилотчиларга раҳмат, омад!

Жавоб бериш

Успехистан (успех – омад демоқчи) муваффақиятлар мамлакати, айниқса Тошкентдаги Вебстер университети ва Ўзбекистонда таълим ривожига ҳисса қўшаётган Феруза Татибаева шарофати билан.

Жавоб бериш

Феруза Суинчиевна, сиз энг зўрсиз! Раҳмат!

Жавоб бериш

Мамлакатимизда шундай имкониятлар пайдо бўлаётгани жуда яхши! Дунёнинг энг яхши университетларидан бирида ўқиш имконияти берилаётгани учун раҳмат

Жавоб бериш

Ҳар қандай бизнес яхши!

Жавоб бериш

Шаҳримизда бундай ишлар олиб борилаётганидан мамнунман

Жавоб бериш

Кечирасиз, мен республикамиз яратиб бераётган шароитлардан фойдаланиш учун солиқларни тўлайман, ўз ҳиссамни қўшаман! Афзалликлар ҳам худди сизникидек. Бунда мени айблашга ҳаққингиз йўқ. Агар яхши жойда ўқишга имконингиз бўлмаса, тилингизни тийинг!

Жавоб бериш

Хахаха :) Биродар, диван қаҳрамони ёмон эмас:) Сенга ўхшаганлар билан узоқ талашмайман! Ватанпарварлар борган сари камайиб кетяпти!

Жавоб бериш

Албатта... Ҳамма солиқ тўлайди - бу қаҳрамонлик эмас! Ўрнингдан туриб мамлакатимизда ўзгариш қилсанг яхшироқ бўлармиди!

Жавоб бериш

Вебстер университети зулмат ичидаги умид учқуни...

Жавоб бериш

Америка университетида ишлаб турганда маслаҳат бериш осон

Жавоб бериш

Кечирасиз, аммо мен у ерда ишламайман; шунчаки ўз фикримни билдирдим. Менимча, Вебстер университети бизнинг «Мишкадан» анча яхши.

Жавоб бериш

Кечирдим! Аммо мен ҳам ўзимнинг шахсий фикримни айтсам! Ўз халқига ҳар томонлама ёрдам бераётган буюк республикамизнинг барча яхшиликларидан фойдаланяпсиз. Сизга ўхшаб ғарб томонга бундай ўтиб олиш яхши эмас менимча!

Жавоб бериш

Ёдда тутинг, ҳақиқат тортишувлардан келиб чиқади, ҳеч ким вазиятга икки томондан қараши керак эмас. Мамлакатимизда таълим даражаси юқори эмас, аммо бутун дунёдаги оғир вазиятда биз онлайн таълим орқали бунга эришишга ҳаракат қиляпмиз. Бугун давлат олдида ҳам, халқ олдида ҳам таълимга кўпроқ эътибор қаратишдек муҳим вазифа турибди! Келажак фарзандларимиз қўлида!

Жавоб бериш

Ажойиб мақола! Раҳмат!

Жавоб бериш

Муаллиф ва доктор Татибаева билан мутлақо қўшиламан.

Жавоб бериш

Доктор Татибаева болаликдаги ўқитувчим бўлган, катта раҳмат!

Жавоб бериш

Вебстер университети талабаларни дунёнинг исталган бурчагидаги филиалига кўчириши мумкинлигини билмас эдим!! Фойдали мақола учун раҳмат!!

Жавоб бериш

Ота-оналар учун жуда яхши мақола. Болаларига йўлбошчилик қилиш улар қила оладиган энг муҳим иш.

Жавоб бериш

Мақолангизни қизиқиш билан ўқиб чиқдим ва онлайн курсларга ёзилдим! Магистратурага тайёрланаман! Катта раҳмат!

Жавоб бериш

Ажойиб! Сиз буни уддалайсиз.

Жавоб бериш