Карвонсарой
Саломатлик

ЕХҲТ Тожикистонга дезинфекциялаш воситалари ва тиббий жиҳозлар тақдим этди

Карвонсарой

Тожикистон Фавқулодда вазиятлар ва фуқаровий мудофаа қўмитаси ходимлари 24 апрел куни Душанбеда ЕХҲТ томонидан ҳадя қилинган дезинфекциялаш ускуналарини қабул қилиб олмоқдалар. [ЕХҲТ]

Тожикистон Фавқулодда вазиятлар ва фуқаровий мудофаа қўмитаси ходимлари 24 апрел куни Душанбеда ЕХҲТ томонидан ҳадя қилинган дезинфекциялаш ускуналарини қабул қилиб олмоқдалар. [ЕХҲТ]

ДУШАНБЕ – Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг (ЕХҲТ) Душанбедаги идораси COVID-19 вируси тарқалишининг олдини олиш мақсадида Тожикистон ҳукуматига тиббий ва дезинфекциялаш воситаларини тақдим этди.

Тожикистон ҳукумати шу кунгача коронавирусга чалиниш билан боғлиқ бирорта ҳолат ҳақида хабар бермаган.

Ёрдам Душанбеда 21 ва 24 апрел кунлари мос равишда Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ҳимоя вазирлиги ҳамда Фавқулодда вазиятлар ва фуқаровий мудофааси қўмитаси вакилларига топширилди, дейилади ЕХҲТнинг душанба (27 апрель) кунги баёнотида.

Ёрдам сунъий нафас олдириш жиҳозлари, буғли автоклавлар, лаборатория термостатлари ва турли ҳимоя мосламаларидан иборат.

Тиббиёт ходимлари ва кўнгиллилар ҳимояси

Тақдим этилган ёрдам мамлакатнинг COVID-19 вирусига қарши кураш чораларини кучайтиришга хизмат қилади. Улар ўз вазифасини бажариш учун ҳимояга муҳтож бўлган тиббий ходимлар, тез ёрдам гуруҳлари ва кўнгиллиларга тарқатилади.

«Мазкур кўмак ЕХҲТ идорасининг COVID-19 инқирози даврида Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ҳимоя вазирлиги ҳамда Фавқулодда вазиятлар қўмитасининг тезкор чора кўриш қобилиятини мустаҳкамлашга ҳисса қўшади. Хайрия ёрдами биз шерикларимизга тақдим этаётган кенг кўламли ёрдамнинг бир қисмидир», деди Душанбедаги ЕХҲТ дастурлари идораси раҳбари Валериу Чивери.

«Бу COVID-19 тарқалишининг олдини олиш ва у билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилишда ҳукуматнинг салоҳиятини ошириш ва барча зарур чораларни кўришга имкон беради. Бу билан ҳамкорликдаги фаолиятимизни давом эттириш учун шарт-шароитлар яратилади», деди у.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500