Карвонсарой
Саломатлик

Хитой маҳсулотларига нисбатан ишончсизлик сабабли Қозоғистон коронавирус тестларини ишлаб чиқара бошлади

Канат Алтинбаев

Хитойнинг шимолий провинцияси – Хебейдаги Хандан заводида ниқоб ишлаб чиқариш билан машғул бўлган ишчилар, 2020 йил, 22 январь. (STR / AFP)

Хитойнинг шимолий провинцияси – Хебейдаги Хандан заводида ниқоб ишлаб чиқариш билан машғул бўлган ишчилар, 2020 йил, 22 январь. (STR / AFP)

ОЛМАОТА – Қозоғистон қўшни Хитойнинг тест тўпламлари нуқсонли эканлиги аниқланиши ортидан ўзининг COVID-19 тест тўпламларини ишлаб чиқара бошлади.

Қўшма Штатлар томонидан қурилган Соғлиқни сақлаш вазирлиги қошидаги Карантин ва зооноз инфекциялар бўйича Қозоғистон илмий марказига қарашли Марказий референс лабораторияси коронавирус тестларини ишлаб чиқишда муваффақиятларга эришмоқда, деб айтган соғлиқни сақлаш вазири Елжан Биртанов.

Таълим ва фан, соғлиқни сақлаш ва қишлоқ хўжалиги вазирликларининг илмий марказларида сақланган патоген штаммлар, энг аввало жамоат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида лабораторияда тўпланган, деди у 21 апрель куни Forbes Kazakhstan нашрига берган интервьюсида.

«Лаборатория қурилаётганида жуда кўп миш-миш ва мулоҳазалар бор эди, аммо ҳозир у бизга ЖССТ (Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти) томонидан берилган қўлланма асосида генетик PCR (полимераза занжири реакцияси) тестларини қисқа муддатда ишлаб чиқиш имконини берди», деди Биртанов.

Турли касалликларни ўрганиш, диагностика қилиш ва даволаш бўйича тиббий муассаса – Олмаотадаги минтақавий диагностика маркази, 27 апрель. (Канат Алтинбаев)

Турли касалликларни ўрганиш, диагностика қилиш ва даволаш бўйича тиббий муассаса – Олмаотадаги минтақавий диагностика маркази, 27 апрель. (Канат Алтинбаев)

COVID-19 ҳолати аниқланганидан кейин карантинга олинган Олмаотадаги турар жой мажмуаси яқинига қўйилган белги, 24 март. (Канат Алтинбаев)

COVID-19 ҳолати аниқланганидан кейин карантинга олинган Олмаотадаги турар жой мажмуаси яқинига қўйилган белги, 24 март. (Канат Алтинбаев)

Тестнинг сезувчанлиги жуда юқори. Қозоғистон уларни саноат даражасида ишлаб чиқармоқчи, деди у.

«Бу лаборатория қурилиши ўзини мутлақо оқлади», деди Биртанов. «АҚШ ҳукумати уч йил давомида бизга ёрдам бериб келди, аммо 2020 йилнинг бошидан бери лабораторияни Қозоғистоннинг ўзи тўлиқ молиялаштирмоқда.»

Қозоғистон санитария хизмати референс лабораториядан фавқулодда хабарларни юбориш, вирус штаммларини қайта ишлаш ва дезинфекция мақсадида фойдаланмоқда, деди Биртанов.

«Ўтган йиллар давомида биз доимий равишда куйдирги ва вабо касалликларини кузатиб бормоқдамиз, бу вируслар гриппнинг ўта оғир ва мураккаб тури бўлган коронавирусдан ҳам юқумлироқ», деди у.

Ўтган йил июль ойида давлатга қарашли Россия-1 каналининг рус телебошловчиси Владимир Соловьев лабораторияни йўқ қилишни таклиф қилар экан, уни биологик қуролларни ишлаб чиқариш платформаси ва Россиянинг миллий хавфсизлигига таҳдид деб атаган эди.

«Портлатиб юборсак-чи? Лаборатория қаердалигини биламиз. Оламизда, портлатиб юборамиз», деган эди у превентив ҳужумни назарда тутиб.

Кремль ташвиқотчиси ўлароқ танилган Соловьев бу тажовузкор баёноти ўшанда қозоғистонликларнинг ғазабига дучор бўлган эди.

Хитойда ишлаб чиқарилган тестлар

Коронавирусни аниқлайдиган Хитой тестларининг сифати кўплаб мамлакатларда саволлар келтириб чиқарган.

Хитой режими март ойидан бери хорижий мамлакатларга ниқоблар ва бошқа ҳимоя воситаларини сотишдан миллиардлаб доллар даромад қилаётган бир пайтда, унинг сифатсиз ёки носоз тиббий маҳсулотларидан шикоят қилаётган мамлакатлар кўпайган.

1 мартдан бери Хитой 50 дан ортиқ давлатга 3,86 миллиард дона ниқоб, 37,5 миллион дона ҳимоя комбинезони, 16000 та сунъий нафас олдириш мосламаси ва 2,84 миллион дона COVID-19 тестларини экспорт қилди, деган эди апрел ойи бошида Хитой божхона хизмати расмийси Жин Хай.

Шундай бўлса-да, бир қатор давлатлар, жумладан Испания, Чехия, Голландия, Словакия,Туркия ва Бирлашган қироллик пандемияга қарши Хитойда ишлаб чиқарилган воситаларни қабул қилишдан бош тортганлар.

Покистон соғлиқни сақлаш мутасаддилари Хитойнинг «сифатсиз» тест тўпламларидан шикоят қилиб, уларнинг аксари атиги 30% аниқликка эга эканлигини айтганлар.

27 март куни Испания ҳукумати Хитойда ишлаб чиқарилган 58 мингта коронавирус тести тўпламларини фойдаланишга яроқсиз деб топди, уларнинг аниқлик даражаси 30 фоиз бўлиб чиққан, деб хабар беради Испания ОАВ.

Daily Prague Morning нашрининг 26 март кунги сонида хабар қилинишича, Чехия Хитойдан сотиб олган 54 миллион крона (2,1 миллион доллар) қийматидаги 300 минг дона тезкор коронавирус тест тўпламларининг 80 фоизга яқини сифатсиз эканлиги маълум бўлди.

Одамларнинг мусибатидан фойдаланиш

Бундай хабарлар Хитойда ишлаб чиқарилган ниқобларни сотиб олган Марказий Осиё мамлакатларида жиддий хавотирга сабаб бўлди.

Inbusiness.kz онлайн-нашрининг Қозоғистон соғлиқни сақлаш вазирлигига асосланиб хабар қилишича, мамлакат Хитойнинг икки ишлаб чиқарувчиси – Zybio Inc ва Shanghai Eugene Biotech Co. Ltd компанияларидан тест тўпламлари сотиб олган.

Вазирлик Хитойнинг BioEasy компаниясига буюртма берилмаганини, унинг маҳсулотлари нуқсонли бўлиб чиққанини маълум қилди.

Қозоғистонда кўпчилик Пекиннинг сиёсатидан ҳафсаласи пир бўлган.

«Хитой дунё бўйлаб коронавирус инфекциясининг манбаи бўлибгина қолмай, балки пандемия ва одамлар бошига тушган кулфатдан осон пул ишлашга ҳаракат қилмоқда», дейди Олмаота вилоятининг Талгар шаҳрида яшовчи Иззат Койшибаев. У Олмаотада официант бўлиб ишлаган ва карантин сабабли ишидан айрилган.

Маҳаллий шифокорлар Хитой тестлари ва маҳсулотларига унча ишонмайдилар, айниқса интернетда хитойлик «ишлаб чиқарувчилар»нинг антисанитария шароитларида тиббий ниқоблар тикаётгани акс этган видеолар тарқалганидан кейин, дейди Олмаотадаги 32-сонли поликлиника шифокори Айгерим Жакашева.

«Қирқиш ва сотишга юбориш олдидан ифлос полда ётган, тахланмаган, катта-катта ниқоблар уюмлари... Буни кўргандан кейин қандай қилиб Хитой маҳсулотларини сотиб олиш мумкин?», дейди Жакашева.

«Бундан маҳсулотларга ишониш ва уларнинг қулай нархда эканлигига умид қилиш нотўғри», деб қўшимча қилди у.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 1

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Албатта ҳаракат қилади, америкаликлар унга ёрдам берар эдими?

Жавоб бериш