Карвонсарой
Саломатлик

Пекин коронавирус эпидемиясига оид далилларни қасддан йўқ қилган бўлиши мумкин

Карвонсарой

Ҳарбийлашган полициячилар Пекиндаги Тяньаньмэн майдонида патруль назорати олиб бормоқда, 3 май. (Николас/Асфури/AFP)

Ҳарбийлашган полициячилар Пекиндаги Тяньаньмэн майдонида патруль назорати олиб бормоқда, 3 май. (Николас/Асфури/AFP)

Хитой ҳукумати коронавирус эпидемиясига оид далилларни қасддан яширган ва йўқ қилган, деб ёзади Австралия нашрларидан бири COVID-19 эпидемиясининг келиб чиқишини ўрганган разведка маълумотларига таяниб.

«The Saturday Telegraph» нашри қўлган киритган 15 саҳифалик ҳисоботда Хитой ҳукумати «бошқа давлатларни хавф остига қўйган ҳолда» вирус ҳақида гап очган шифокорларнинг овозини ўчириш ва уларни «йўқ қилиш», лабораторияларда COVID-19 вирусига оид далилларни йўқотиш ва вакцина устида ишлаётган олимларга вирус намуналарини тақдим этишдан бош тортиш билан маълумотларни яширган.

Ҳисобот АҚШ, Австралия, Янги Зеландия, Канада ва Буюк Британиянинг Five Eyes («Беш кўз») разведка идоралари томонидан тузилган.

Хитой ҳукуматининг COVID-19 вируси ҳақида деярли бир ҳафта давом этган оммавий сукунати дунёни пандемияга бошланғич босқичдаёқ барҳам бериш имкониятидан маҳрум қилди, деб хабар берган эди Associated Press (AP) 15 апрель куни.

Хитой расмийлари ҳалокатли эпидемия тарқаганини зимдан англаган бўлсалар-да, Уханда бир неча ўн минглаб одамлар иштирокида катта зиёфат ўтказишга рухсат бериб, вируснинг ҳар томонга тарқалишига йўл қўйганлар.

Душанба (4 май) кунига келиб, COVID-19 вирусидан дунёда деярли чорак миллион одам ҳалок бўлган ва 3,5 миллиондан ортиқ одам касалланган. Бу ҳақида Johns Hopkins университети хабар берган.

Шаффофликка тажовуз

Хитой ҳукуматининг хатти-ҳаракатлари «халқаро шаффофликка тажовуз» бўлиб, бир неча ўн минг одамлар ўлимига сабаб бўлди, дейилади ҳужжатда.

Ҳужжатда ўз ҳаракатлари ва дастлабки баёнотларини тушунтириши учун Хитой ҳукуматига босимни кучайтириш кўзда тутилган.

Инқирозга қарши чоралар масаласида Пекинга нисбатан босим ортиб бораётган бир вақтда, дунё етакчилари Хитой ҳукуматини коронавирус пандемияси бўйича имкон қадар шаффоф бўлишга чақириб келаётган эдилар.

Танқидчилар Хитойни ўтган йил охирида пайдо бўлган эпидемия кўлами ва ҳажмига аҳамият бермаганликда айбламоқдалар. Айрим назарияларга кўра вирус лабораториядан чиққани гумон қилинган.

2018 йилда АҚШ расмийлари Хитойнинг Ухань шаҳридаги тадқиқот лабораторияси юзасидан бир неча бор огоҳлантириш билан чиққан эди. Унда 2020 йилда бутун дунёни босиб олган вирус турига яқин бўлган кўршапалак коронавируси устида тадқиқот ўтказишда етарлича хавфсизлик чоралари кўрилмагани айтилган.

Бу эса янги COVID-19 коронавируси Хитой ҳукумати таъкидлаганидек, ҳайвон бозоридан эмас, балки ҳукумат молиялаштирган лабораториядан тарқагани ҳақидаги гумонларни кучайтиради.

Хитой расмийлари аввал-бошдан янги коронавирус ҳақида очиқ маълумот беришганида, дунё ҳозирда COVID-19 вирусига курашда анча илгарилаган бўлар эди, дейди етакчи шифокор-мутахассислар.

Айниқса, дунё давлатларининг катта қисми Хитой режимининг коронавирусга оид дезинформациясига қарши бирлашган бир пайтда, хитойлик расмийлардан келаётган маълумотларнинг нақадар ишончли эканлиги халқаро ҳамжамиятни хавотирга солиб қўйган.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500