Карвонсарой
Сиёсат

Тожикистон русча фамилиялардан воз кечади

Канат Алтинбаев

Иш топиш умидида кўча бўйида тўпланиб турган эркаклар, 10 апрель, Душанбе. Кўпчилик тожикистонликлар миллийликни сақлаб қолиш мақсадида фамилия ва ота исмидаги руслашган қўшимчалардан воз кечиш тарафдори. (Нозим Қаландаров/AFP)

Иш топиш умидида кўча бўйида тўпланиб турган эркаклар, 10 апрель, Душанбе. Кўпчилик тожикистонликлар миллийликни сақлаб қолиш мақсадида фамилия ва ота исмидаги руслашган қўшимчалардан воз кечиш тарафдори. (Нозим Қаландаров/AFP)

ДУШАНБЕ – Тожикистон ҳукумати миллийликни ҳимоя қолиш чора-тадбирлари доирасида фамилиялардаги руслашган қўшимчаларни тақиқлади.

28 апрел куни Тожикистон парламентининг қуйи палатаси фамилия ва ота исмидаги руслаштирилган қўшимчаларни тақиқлаш бўйича қонунга киритилган ўзгартишларни тасдиқлади, деб хабар беради Озод Европа/Озодлик радиоси тожик хизмати.

Янги қоидалар юқори палата ва президент томонидан маъқулланганидан кейин кучга киради.

Эндиликда фуқароларнинг фамилияларига «-ов» ёки «-ова» русча қўшимчалари ўрнига «-зода», «-иён», «узоқ», «пурдухт» каби тожикча суффикслар қўшилади, деди ушбу қонун лойиҳасини парламентга киритган Тожикистон адлия вазири Музаффар Ашуриён.

Тожикча бўлмаган қўшимчалардан республикада истиқомат қиладиган руслар ва миллий этник озчиликлар вакиллари фойдаланиши мумкин.

Янги қоидалар фақат қонун кучга киргандан кейин рўйхатга олинадиганлар, айниқса болалар ва ўсмирларга, шунингдек, келажакда фамилиясини ўзгартирмоқчи бўлганларга нисбатан амалда бўлади. Шахсини тасдиқловчи ҳужжати бўлган фуқаролар уларни ўзгартиришга мажбур эмас.

Қонун муаллифларига кўра, янги тартиб «фуқароларнинг ўзликни англаш даражасини ошириш ва миллийликни ҳимоя қилишга» қаратилган.

Аксар тожикларнинг фикрича, славянча фамилиялар Чор Россияси ва советлар даврида руслар миллат устидан ҳукмрон бўлганини эслатиб турувчи ёқимсиз омилдир.

2007 йилда Тожикистон президенти Имомали Раҳмон ўз фамилиясидан «-ов» қўшимчасини олиб ташлаши ортидан мамлакатда русча қўшимчаларни тожикчага ўзгартириш тенденцияси фаоллашган, деб хабар беради Озодлик радиоси.

Кўпгина тожик расмийлари ва оддий фуқаролар бу борада унинг йўлидан бордилар.

Масалан, 2014 йил январ ойида қишлоқ хўжалиги вазири Қосим Қосимов фамилиясини Роҳбарга ўзгартирди. Шунингдек, ташқи ишлар вазири Сирожидин Аслов 2018 йилда Муҳриддин фамилиясини олиб, шахсини тасдиқловчи ҳужжатларини янгилади.

Ташаббус қўллаб-қувватланмоқда

Тожикистонликлар ушбу қонуннинг қабул қилинишига шубҳа қилмаяптилар.

«Фамилияларда миллий ўзликнинг акс этиши нормал ҳолат», дейди душанбелик тарих ўқитувчиси Дилангез Аминзода.

«Грузия ёки Литва сингари постсовет мамлакатларида русча қўшимчалар одатий эмас, аксинча истиснодир. Нима учун энди Тожикистонда бошқача бўлиши керак?» дейди у.

Бироқ, бу каби хабарлар остида фикр-мулоҳаза қолдирган россияпараст муштарийлар қонунни кескин танқид қилиб, у Тожикистондаги ҳаётни яхшилай олмаслигини таъкидлаган.

«Русча ҳарфларни ҳам олиб ташлашсин, кўрамиз нима бўлишини, масхарабозлар», деб ёзган номаълум фойдаланувчи Тожикистонда ҳали ҳам амалда бўлган кирилл алифбосини назарда тутиб.

«Пул керак бўлиб қолса, Россияга келиб, яна «ов» деб номланамиз ... Бизга пул берсангиз бўлгани, дейишади», деб ёзади киноя билан Иван номи остидаги бошқа бир фойдаланувчи.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 3

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Кирилл алифбоси россияда эмас, Болгарияда ўйлаб топилган, билсангиз агар ........

Жавоб бериш

Барибир яқинда ҳаммангиз худди Шинжонда бўлгани каби хитойча исмларга эга бўласиз ва хитой тилида қўшиқ айтасиз. Улар ҳам ўзлари ёқтиргандек яшашни истаган эдилар, лекин энди хитой тилида вайсаяптилар.

Жавоб бериш

«Пурдхут» қўшимчаси йўқ. Тўғрилаб қўйинг.

Жавоб бериш