https://central.asia-news.com/uz-Cyrl/articles/cnmi_ca/features/2020/05/06/feature-02
| Инсон ҳуқуқлари

Кремль телеканалининг мигрантларни ҳақорат қилиши қирғизистонликларни ғазабга солди

Канат Алтинбаев

image

Скриншотда: «Биринчи канал» бошловчиси Иван Ургант 30 апрел куни қирғизистонлик меҳнат мигрантлари ҳақида ҳазиллашган.

ОЛМАОТА – Россия оммавий ахборот воситаларининг Москвадаги қирғиз ишчи-мигрантлари жамоасини обрўсизлантиришга қаратилган сўнгги уриниши қирғизистонликларнинг ғазабини келтириб чиқарган.

30 апрел куни Кремл назоратидаги «Биринчи канал» телеканалининг «Вечерний Ургант» кўрсатуви бошловчиси Иван Ургант Россиянинг «Союзмультфильм» киностудияси машҳур совет мультфильми қаҳрамони Чебурашка учун берилган муаллифлик ҳуқуқларини қайтариб олиш ниятида эканлигини айтган.

Япон компанияси бу ҳуқуқларни 16 йил олдин сотиб олган ва уларга 2023 йилга қадар эгалик қилади, деб хабар берган ТАСС апрел ойида.

Агар японлар муддатидан аввал бу ҳуқуқлардан воз кечишса, Токио бунинг эвазига «Курил оролларини талаб қилиши мумкин», деб ҳазилини давом эттирган Ургант.

Курил ороллари – Россия ҳам, Япония ҳам даъвогарлик қилаётган баҳсли ҳудудлардир.

Қизил армия урушнинг сўнгги кунларида ороллар занжирини истило қилгани сабабли, Япония Иккинчи жаҳон урушидан кейин Совет Иттифоқи билан тинчлик шартномасини имзоламаган эди. Барча ороллар ҳанузгача Россия назорати остида қолмоқда.

Ургант битим учун бошқа шартларни таклиф қилган.

«Сиз бизга Чебурашкани берасиз, биз эса сизга Москвадаги япон ресторанларининг официантларини қайтарамиз», деди у қирғизистонлик меҳнат муҳожирларини назарда тутиб.

«Шу тариқа биз иккита хайрли иш қилган бўламиз – Чебурашкани ўз ватанига қайтарамиз ва Қирғизистон аҳолисининг ярми ниҳоят Токиони кўришади», деди Ургант киноя билан.

Бу гаплар уйларига қайтган қирғизистонликлар учун кулгили бўлмади.

«Камситиш»

Ургант ноўрин ҳазил қилди, дейди Миллий тасвирий санъат музейининг собиқ директори, бишкеклик Мира Жангарачева.

«Қирғизлар ўз оиласини боқиш учун ҳалол меҳнат қилмоқда, буям етмагандек шу каби одамларнинг ҳақоратига чидаши керак», деди 15 йил давомида БМТ Тараққиёт дастурида ишлаган Жангарачева.

«Бундай ҳазилларни ўйлаб топадиганлар крепостнойлик ҳуқуқи бекор қилинмаган деб ўйлайдилар, шекилли», деб ёзади Twitter фойдаланувчиси Умай Арикова.

Россия телебошловчисининг сўзларида яққол ирқчилик аломатлари бор, деди Қора-болтада яшовчи Сағинбек Жаманбаев.

«Бундай телебошловчилар омма фикрга таъсир қила оладилар ва бизга нисбатан негатив муносабатни шакллантирадилар. Ургант ҳамкасби Малахов сингари гапирган гаплари учун узр сўраши керак», деди Жаманбаев.

Ўтган йилнинг сентябр ойида «Россия-1» давлат телеканалининг «Жонли эфир» кўрсатувчи бошловчиси Андрей Малахов ҳеч қандай далиллар келтирмай, Москвада ишлаётган қирғизистонлик такси ҳайдовчиси Исломбек Акбаров Россия фуқаросини ўлдириш учун ёлланганини айтган эди.

Ўтган июл ойида Москва марказида россиялик олигарх Владимир Маруговнинг ўғли Александр Маругов минган мотоцикл катта тезликда қирғиз фуқароси бошқарувидаги таксига бориб урилиши оқибатида россиялик ҳалок бўлган эди.

Тергов натижасида Малаховнинг айбловлари ўз тасдиғини топмаган.

Январ ойида Акбаров ҳалокатли йўл-транспорт ҳодисасидаги иштироки учун икки йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди, деб хабар берган 24.kg нашри Қирғизистоннинг Россиядаги элчихонасига таяниб.

Мамлакатингиз учун Россиянинг таъсири яхшими?
Фикрлар 4
Сиёсат
Каптча *

Бу айёр яҳудий шунчаки бир фактни тан олди: москваликлар гастарбайтерларимизни ёмон кўради ва уларни бажонидил чебурашкага алмаштириб юборишга тайёр! Рунетдаги саҳифаларни кўриб чиқинг; улар ксенофобия ва ирқчилик сўзлари билан тўлиб тошган. Масалан, рус нацистлари очиқчасига айтадилар – бу гапим учун узр – агар «қорамўндилар» «Қорамўндистон»га қайтиб кетишмаса, улар қирғин қиламиз, деб! Лекин шахсан мени ҳайратга солган нарса шуки, шунча йил давом этаётган оммавий миграция давомида гастербайтерларда ўзига хос қуллик кайфияти шаклланди. Маҳаллий қўшиқчилардан бирининг «Москва» деб аталган қўшиғини эшитиб кўринг; пул ишлаш имкониятини бергани учун у Москвани мадҳ этиб, унга раҳмат айтмоқда! Ҳамкасбларимдан бири собиқ гастербайтер аёл, расвоси чиққан манжалақи, Россиядан бир тийин пулсиз қайтиб келди, у ерда қисиқкўз алвасти деб чақирганларига қарамай, Москвани жуда қаттиқ соғинади. Яъни, гастербайтерларимиз ахлоқий деформацияга учраганлар; улар Москва геттоларида бузуқ ҳаёт кечириш имкониятига эга бўлиш учун ҳатто соқов бўлиб юришга ҳам рози! Мана бу ҳақиқий даҳшат, драма ва фожиадир!

Жавоб бериш

Аниқ!

Жавоб бериш

Ёлғон!

Жавоб бериш

Марказий Осиёлик меҳнат мигрантларини қулдан баттар қийнашади ва итдан баттар муносабатда бўлишади

Жавоб бериш