Карвонсарой
Хавфсизлик

БМТ: Путиннинг ёлланма жангчилари ливиялик қўмондонни қўллаб-қувватламоқда

Карвонсарой ва AFP

Бенғозидаги Хафтарга содиқ полиция зобитлари мамлакат ғарбидаги операция чоғида қўлга олинган маҳбусларни олиб кетмоқда. (Абдуллоҳ Дума/AFP)

Бенғозидаги Хафтарга содиқ полиция зобитлари мамлакат ғарбидаги операция чоғида қўлга олинган маҳбусларни олиб кетмоқда. (Абдуллоҳ Дума/AFP)

Россия президенти Владимир Путиннинг режалари учун хизмат қилувчи «Вагнер гуруҳи» кўнгилли аскарлари Ливияда жанг қилмоқдалар, деб хабар берган Бирлашган Миллатлар Ташкилоти дипломатлари чоршанба (6 май) куни.

Гуруҳ ҳарбий қўмондон Халифа Ҳафтарни қўллаб-қувватлаётганини БМТ илк бор тасдиқлаган.

Ўтган ҳафта Ливиянинг БМТ томонидан тан олинган ҳукумати Москва қўлловидан руҳланган Халифа Ҳафтарни «халқ мандатига» эгалик даъвоси билан янги тўнтариш режалаштираётганликда айблаган эди.

Суриялик жангчилар ҳам Ҳафтарни қўллаб-қувватламоқда, деб қўшимча қилинади дипломатлар учун асос бўлган БМТ Хавфсизлик кенгаши ҳисоботида. Таҳлилчилар 24 апрел куни кенгашга ўз тадқиқотларини тақдим этганлар.

«Вагнер гуруҳи» хавфсизлик соҳасидаги махфий хусусий компания бўлиб, унинг минглаб пудратчилари Сурия ва Украинадан тортиб, Марказий Африка Республикасидаги хорижий низоларда қатнашгани айтилади.

Гуруҳ Ливиядаги «Кремль сиёсатининг қуролидир», деб айтган АҚШ давлат департаменти расмийси AFP нашрига.

«Вагнер» ходимлари Ливияда 2018 йилдан бери фаолият олиб боради, дейилади ҳисоботда.

Ҳисоботга кўра, «Вагнер ҳарбий техникани таъмирлаш бўйича техник кўмак бериб келган, жанговар операциялар ва таъсир чораларида иштирок этган».

Шу билан бирга, улар «илғор кузатув артиллерияси зобитлари ва етакчи авиадиспечер каби ихтисослашган ҳарбий вазифаларни бажарадилар, радиоэлектрон қаршилик чоралари бўйича экспертлик билимларини тақдим этадилар ва снайпер гуруҳлари сифатида хизмат қиладилар», дейилади ҳужжатда.

Ёлланма аскарлар – «кучайтириш» воситаси

«Уларнинг жалб этилиши Ҳафтар учун самарали кучайтиргич вазифасини ўтайди», дейилган ҳисоботда.

Таҳлилчилар Ливияда «Вагнер» гуруҳининг ёлланма жангчилари сонини мустақил равишда аниқлай олмаган бўлса-да, 800 тадан 1200 тагача аскар ёллангани тахмин қилинмоқда.

Шунингдек, ҳисоботда «Вагнер» ва Ҳафтар ўртасида ҳам зиддият мавжудлиги айтилади.

Ҳафтарга суриялик аскарлар ҳам ёрдам бермоқда, бу низони янада мураккаблаштиради, дейилади ҳужжатда.

Суриядаги Башар ал-Асад режими томонидан қўллаб-қувватланган сиёсий партия ёрдамида «Вагнер гуруҳи» суриялик ёшларни Ливиядаги жангарилик фаолиятига жалб қилиш бўйича кенг қамровли чоралар олиб бормоқда.

Ҳафтар Сурия президенти Башар ал-Асад режими Кремль томонидан қўллаб-қувватланадиган Дамашқ шаҳрида консуллик очган.

Суриялик ёлланма жангчилар Ҳафтар кучлари сафида жанг қилмоқда, дейилади БМТ тадқиқотида.

Ҳисоботга кўра, жангчилар Дамашқдаги хусусий Cham Wings Сурия авиакомпанияси томонидан йил бошидан бери амалга оширилган камида 33 та рейс билан Ливияга олиб келинган. Уларнинг умумий сони 2000 га яқин.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 2

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Олға, Россия! Ғарбга ва Россиянинг барча душманлари тарафга: яхшиси ўзларингизда нималар бўлаётганига қаранг, бир тийинга қиммат сиёсатчиларингиз қандай расвогарчиликка тушиб қолаётганини кўринг!

Жавоб бериш

Мен мустакил Узбекистонни на Россия на АКШ ёки бошка бирон давлатга карам булишини асло хохламайман. Улар уз манфаатлари учун фойдаланишади халос...

Жавоб бериш