https://central.asia-news.com/uz-Cyrl/articles/cnmi_ca/features/2020/05/11/feature-01
| Оммавий ахборот воситалари

Хитой ва Россия коронавирусга оид дезинформация тарқатиш бўйича ҳамкорликни кучайтирди

Карвонсарой ва AFP

image

Пекиндаги лабораторияда COVID-19 коронавируси учун экспериментал вакцина тестини кузатаётган муҳандис, 29 апрель. Хитой бу пандемияда ўзини хайрихох томон қилиб кўрсатишга уринмоқда. (Николас Асфури/AFP)

Хитой ва Россия ҳукуматлари коронавирус пандемиясига оид уйдирма гап-сўзларни тарқатишдаги ҳамкорликни кучайтириб борар экан, Пекин Москва қўллаётган усулларни ўзлаштирмоқда, дейди ижтимоий тармоқлардаги кузатувчилар.

«COVID-19 инқирозигача ҳамРоссия ва Хитой халқ республикаси ўртасида ташвиқот масаласида маълум даражадаги ҳамкорлик кузатилган», дейди хорижий пропагандани кузатувчи АҚШ давлат департаментининг глобал муносабатлар маркази координатори Лея Габриель.

«Аммо, пандемия туфайли ҳамкорлик жадаллашди», деб айтган у AFP мухбирларга жума (8 май) куни.

«Бу яқинлашувни жамоатчиликнинг COVID пандемиясига оид тушунчаларини ўз мақсадларига мослаб шакллантиришни истаган икки томоннинг прагматизми натижаси деб кўрмоқдамиз», деди у.

Аввалроқ, Глобал муносабатлар маркази Россияга алоқадор минглаб ижтимоий тармоқ аккаунтлари пандемия ҳақида фитна назарияларини, жумладан ўтган йил Хитойнинг Ухань шаҳрида аниқланган вирус америкаликлар томонидан яратилгани ҳақидаги хабарларни тарқатаётгани маълум қилганди.

Март ойида Европа Иттифоқи (ЕИ) Москвани ҳалокатли вирус ҳақида ёлғон ёки янглиш маълумот тарқатиш бўйича «йирик кампания» олиб бориш ва бу билан одамлар ҳаётини хавф остига қўйишда айблаб чиққан.

Москвага тақлид

Ўз навбатида Хитой турли фитна назарияларини илгари суриш билан, коронавирус пандемиясининг дунё бўйлаб тарқалишидаги ролига нисбатан танқидларга қарши курашмоқда.

Бу фитна назариялари Хитой ҳукуматидаги юқори мансабдор шахслар томонидан ёйинланмоқда.

Ташқи ишлар вазирлиги вакилининг вирус Уханга АҚШ ҳарбийлари томонидан олиб келингани ҳақидаги твити билан Хитой Қўшма Штатларни ғазаблантирди.

Глобал муносабатлар марказига кўра, Хитой режими 270 мингта одамнинг ўлимига сабаб бўлган пандемияга қарши кураш чораларини оқлаш ва Қўшма Штатларни танқид қилиш бўйича онлайн кампанияни авж олдирмоқда.

«Пекин Москва анчадан бери қўллаб келган техникаларни ўзлаштириб, уларга реал вақт режимида мослашмоқда», деди Габриель.

Пекин ўз хабарларини етказишда бот тармоқларидан тобора кўпроқ фойдаланмоқда, деди Габриель.

Унинг айтишича, Хитойнинг расмий дипломатик ҳисоблари март ойи охирида кескин фаоллашган – уларга бир кунда аксари янги очилган аккаунтлардан иборат 30 тадан 720 тагача янги обуначилар қўшилган.

Пекин илк марта шу каби онлайн усуллардан фойдаланган ҳолда демократия тарафдорларининг йирик намойишларига гувоҳ бўлган автоном ҳудуд – Гонгконгда «сиёсий низоларни келтириб чиқаргани» ойдинлашган, деди Габриэл.

Ҳозирда Пекин коронавирус пандемияси авж олган пайтда йўл қўйган хатоларини яширишга уринмоқда, айрим далиллар қасддан йўқ қилинаётганига оид фактлар ҳам бор.

Сизга мақола ёқдими?

5
Фикрлар 3
Сиёсат
Каптча *

Россияда коронавирус ҳалокати юз бермоқда

Жавоб бериш

Эпидемия АҚШ ўзининг американча дунёси билан иштонини булғаб қўйганини кўрсатди... Ёлғон гапириш керак эмаслигининг яхши мисоли.

Жавоб бериш

Россия ҳам Хитой ҳам иккови бир гўр

Жавоб бериш