Карвонсарой
Хавфсизлик

Москва қўлловидаги кучлар Ливия пойтахтига қақшатқич зарба берди

Карвонсарой ва AFP

9 май куни Ливия пойтахти Триполида Халифа Ҳафтар кучлари томонидан ўққа тутилган бинолар узра тутун кўтарилмоқда. [Маҳмуд Туркия/AFP]

9 май куни Ливия пойтахти Триполида Халифа Ҳафтар кучлари томонидан ўққа тутилган бинолар узра тутун кўтарилмоқда. [Маҳмуд Туркия/AFP]

ТРИПОЛИ – Якшанба (10 май) куни Ливия Миллий келишув ҳукумати (МКҲ) пойтахт Триполи бўйлаб ёғдирилган ракеталар ишлаб турган ягона аэропортга зарар етказиши ортидан камида тўрт нафар тинч аҳоли, жумладан ёш бола ҳалок бўлганини билдирди.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) томонидан тан олинган МКҲ шанба (9 май) куни ҳарбий қўмондон Халифа Ҳафтарни мамлакат бўйлаб амалга оширилган ҳужумларда айблаб чиқди. Ҳафтар апрель ойидан бери Россия президенти Владимир Путиннинг буйруғи билан ҳаракат қиладиган «Вагнер гуруҳи» ҳарбийлаштирилган ташкилоти қўлловида пойтахтни ишғол қилишга уриниб келмоқда.

6 май куни БМТ илк марта Вагнер гуруҳи Ливияда фаолият олиб бораётгани ва Ҳафтарни қўллаб-қувватлаётганини тасдиқлади.

Ҳафтар кучлари «пойтахт марказидаги турар-жойларга қарата юздан ортиқ ракета ва снарядлар отган», дейилади МКҲнинг Facebook саҳифасидаги баёнотида.

Ливиялик генерал Халифа Ҳафтарга содиқ ҳарбий батальон жангчилари эрталабки йиғилиш чоғида, Ливиянинг Бенғози шаҳри, ўтган йилнинг 18 декабри. Кремл билан алоқадор «Вагнер» гуруҳи Ҳафтарни қўллаб-қувватловчи жанглар учун суриялик ёшларни ёлламоқда. [Абдуллоҳ Дума/AFP]

Ливиялик генерал Халифа Ҳафтарга содиқ ҳарбий батальон жангчилари эрталабки йиғилиш чоғида, Ливиянинг Бенғози шаҳри, ўтган йилнинг 18 декабри. Кремл билан алоқадор «Вагнер» гуруҳи Ҳафтарни қўллаб-қувватловчи жанглар учун суриялик ёшларни ёлламоқда. [Абдуллоҳ Дума/AFP]

МКҲ соғлиқни сақлаш вазирлиги вакили Амин ал-Ҳошимийнинг сўзларига кўра, шаҳар жанубидаги Абу Слим ва Бен Гашир ишчи туманларида камида тўрт нафар тинч аҳоли вакили, шу жумладан беш яшар қизча ҳалок бўлган ва 16 киши жароҳатланган.

Митига аэропортига қарата йўлланган ўнлаб ракеталардан бири коронавирус пандемияси туфайли чет элда қолиб кетган ливияликларни ватанига қайтаришга шайланган йўловчи самолётга бориб урилган, дейилади МКҲ баёнотида.

7-8 майга ўтар кечаси МКҲ ташқи ишлар вазирлиги ҳамда Италия ва Туркия элчихоналари жойлашган Завият ал-Даҳмани туманларига ҳам ракеталар келиб тушган.

Камида икки полициячи ва бир тинч фуқаро ҳалок бўлган, деб маълум қилган Ҳошимий.

Туркия бундай ҳужумлар давом этган тақдирда Ҳафтар кучлари «қонуний нишонларга» айланиши ҳақида огоҳлантирган.

9 май куни Митига аэропортига жиддий шикаст етган, 10 май куни тонгда у яна ракета зарбалари остида қолган.

Аэропортдаги манбанинг хабар беришича, йўловчилар зали ва иккита фуқаролик самолётига жиддий шикаст етган.

Ижтимоий тармоқларда самолётнинг титилиб кетган фюзеляжи, аэропортнинг жиддий шикастланган биноси ва учиш-қўниш йўлаги акс этган фотосуратлар жойлаштирилган.

Ливия миллий нефт корпорацияси (NOC) 9 май куни аэропортдаги ёқилғи омборига келиб тушган ракета ва снарядлар 4 та танкни вайрон қилгани ва бошқа 6 та объектга зарар етказганини айтди.

«Мудҳиш ҳужумлар»

БМТнинг Ливиядаги қўллаб-қувватлаш миссияси (UNSMIL) бомба ҳужумларини «барчага таниш, аммо мудҳиш манзара» деб атаган.

«Ушбу даҳшатли ҳужумлар мунтазам равишда тинч аҳоли пунктларига яқин жойда содир бўлмоқда», деб ёзган UNSMIL ўзининг Twitter саҳифасида.

У мазкур ҳужумларни «1 майдан бери Ливия миллий армиясига (Ҳафтарга) содиқ кучлар тарафидан 15 кишининг ҳаётига зомин бўлган ва 50 нафар тинч аҳоли вакилини тан жароҳатлаган қатор тартибсиз ҳужумлардан бири» деб атаган.

6 майдан бери пойтахтнинг бир неча туманларини нишонга олган ракета зарбалари туфайли 17 нафар тинч фуқаро ва икки полициячи ҳалок бўлди, 66 дан ортиқ одам жароҳатланди, деб хабар беради МКҲ.

UNSMIL тинч аҳоли ва фуқаролик инфратузилмасига қарши ҳужумларни кескин қоралаб, «ушбу жиноятлар айбдорларини халқаро қонунлар асосида жавобгарликка тортишга» чақирди.

«Сўнгги кунлардаги бемаъни хатти-ҳаракатлар ... унинг кўнгилли армияси ва ёлланма жангарилари кетма-кет мағлубиятлардан сўнг тушкун ва заиф ҳолатда қолаётганидан дарак бермоқда», дейилади МКҲ баёнотида.

Сўнгги ҳафталарда Ҳафтар кучлари бир неча бор муваффақиятсизликка учради, апрель ойида МКҲ жангчилари уларни Триполининг ғарбий соҳилидаги иккита муҳим шаҳардан қувиб чиқарган.

Ҳозирда Туркия қўлловидаги МКҲ қўшинлари Ҳафтарнинг пойтахт жануби-шарқидаги Тархунада жойлашган асосий орқа базасини қуршовга олган.

Туркия ташқи ишлар вазирлиги халқаро ҳамжамият «путчист Ҳафтар»ни тўхтатишга жамоавий тарзда масъул эканлигини айтган.

28 апрель куни МКҲ Москва қўлловидан руҳланган Ҳафтарни мамлакатни бошқариш учун «халқ мандатига» эгалик даъвоси билан янги тўнтариш режалаштираётганликда айблаган эди.

Путиннинг режалари

«Вагнер гуруҳи» хавфсизлик соҳасидаги махфий хусусий компания бўлиб, унинг минглаб пудратчилари Сурия ва Украинадан тортиб, Марказий Африка Республикасидаги хорижий низоларда қатнашгани айтилади.

Гуруҳ Ливиядаги «Кремль сиёсатининг қуролидир», деб айтган АҚШ давлат департаменти расмийси AFP нашрига.

Суриядаги Башар ал-Асад режими томонидан қўллаб-қувватланган сиёсий партия ёрдамида «Вагнер гуруҳи» суриялик ёшларни Ливиядаги жангарилик фаолиятига жалб қилиш бўйича кенг қамровли чоралар олиб бормоқда.

МКҲ ўтган ой Вагнер гуруҳини сарин газини қўллаган ҳолда кичик миқёсли операцияни амалга оширишда айблаб чиққан. Шунингдек, гуруҳнинг Суриядаги ёллаш ишлари ва унинг Эрон Ислом инқилоби посбонлари корпуси (ИИПК) билан алоқаси Ливияда COVID- 19 коронавируси тарқалишига сабаб бўлаётганини тасдиқловчи далиллар ҳам кўпайиб боряпти.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 5

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Буни қара-я! Ҳатто пандемия ҳам тажрибали аскарларни тўхтата олмади! Ҳамма яқинлашиб келаётган ҳайвоний эмлашдан қўрқиб тезда ўлим топишни хоҳлайди. Мусулмонлар чўчқа гўшти емайдилар. Аммо Билл Гейтс барча эмдориларни ҳайвон зардобидан тайёрлаган. Энди бу жирканч нарсани қонга юбориш керакми?! Қон – бу жон демакдир; у шайтонники эмас, Аллоҳникидир.

Жавоб бериш

АҚШлик пиджак айтган эмиш ... Америкалик галварсларнинг сўзларига ишониб, ўз мамлакатингизни айблашдан уялмайсизми? Дарвоқе, бу галварслар сени фитначи деб атайдилар.

Жавоб бериш

«Би-Би-Сининг Суриядаги продюсери Риам Далати кутилмаганда Ғарб учун шов-шувли баёнот билан чиқди: 2018 йил баҳорда Шарқий Ғутада жойлашган Дума шаҳридаги касалхонага «Асаднинг кимёвий ҳужуми»дан сўнг бутун дунёга тарқалиб кетган «мудҳиш» тасвирлар саҳналаштирилган бўлиб чиқди. Ёлғон спектакль ҳақида Би-Би-Си вакили ўзининг Твиттердаги расмий блогида очиқдан-очиқ ёзиб чиқиб, ОАВ ва ижтимоий тармоқларда резонансга сабаб бўлди.» Уларнинг ўзи буткул ёлғон гапиришини тан олиб турибди.

Жавоб бериш

Россия – террорчи мамлакат

Жавоб бериш

ЙЎҚ. Унинг сиёсати реактив.

Жавоб бериш