ТОШКЕНТ – Сирдарё вилоятидаги фожиали сув тошқини шу каби офат таҳдиди мавжуд бошқа туманда қурилиши режалаштирилган Россия атом электр станцияси билан боғлиқ хавотирларни янада кучайтирган.
1 май куни Ўзбекистоннинг Сардоба сув омборидаги тўғоннинг ўпирилиши ортидан 70 мингдан ортиқ одам эвакуация қилинди. 2 май куни сув Туркистон вилоятининг (Қозоғистон) Мақтаорол туманига етиб борган ва у ердаги бир нечта аҳоли пунктларини ҳам сув босган. Қутқарувчилар 30000 дан ортиқ одамни эвакуация қилганлар.
Тошкентдаги АҚШ элчихонаси маълумотларига кўра, офат ва қутқарув ишлари чоғида камида тўрт киши ҳалок бўлган.
«Расмий тергов жараёни бошланди. Табиий офат эҳтимоли истисно қилинди. Шахсий фикримни айтадиган бўлсам, бу фалокатга қурилишнинг сифатсиз бўлгани ва қурилиш меъёрларининг бузилгани сабаб бўлган», дейди тошкентлик муҳандис-гидротехник Анвар Рўзиқулов.
Сув омбори ўзбекистонлик қурувчилар томонидан барпо этилган бўлса-да, унинг лойиҳасини ишлаб чиқишда Россия компаниялари ҳам иштирок этган.
Россиянинг «Силовые машины» компанияси сум омбори базасида кичик гидроэлектростанция қурилишида қатнашиши керак эди, дейилади 29 январ куни эълон қилинган хабарда.
Россиянинг «Росэксимбанк» банки қурилишни молиялаштириш учун 21,3 миллион евро (234 миллиард сўм) миқдорида кредит ажратган.
Америка Қўшма Штатлари офатдан омон қолганларни қўллаб-қувватлаш ишларига қўшилди. «USAID (АҚШ халқаро тараққиёт агентлиги) табиий офатдан жабрланган оилаларга фавқулодда ёрдам етказиш учун маҳаллий ташкилотлардан бирига 100 минг АҚШ доллари (1 миллиард сўм) миқдорида маблағ ажратди», дейилади АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси баёнотида.
Хавфсизлик билан боғлиқ хавотирлар
Ушбу фалокат Сардоба сув омборидан 100 км узоқликдаги Жиззах вилоятида «Росатом» кўмагида қурилаётган Ўзбекистондаги биринчи атом электр станциясининг хавфсизлиги билан боғлиқ хавотирларни кучайтирган. «Росатом» – атом иншоотларини қуриш билан шуғулланадиган Россия давлат корпорациясидир.
2018 йил октябр ойида Тошкентда Россия президенти Владимир Путин ва унинг ўзбекистонлик ҳамкасби Шавкат Мирзиёев ушбу лойиҳанинг бошланишига расман старт берган эдилар.
Ўтган йилнинг сентябр ойида АЭСни Айдаркўл яқинида барпо этиш ҳақида қарор қабул қилинган.
«Сардобадаги тўғоннинг ўпирилиши ҳеч кимнинг хаёлига келмаган эди... Бундай ҳолат исталган жойда юз бериши мумкин», дейди Рўзиқулов.
«Соҳилида АЭС қуриш режалаштирилаётган Айдаркўлнинг ўзи техноген офат натижасида пайдо бўлган. 1969 йилнинг баҳорида қорларнинг эриши натижасида сув тошқини юз берган. Қозоғистондаги Шардара сув омбори бунга бардош бера олмаган ва тошган сув пасттекислик тарафга чиқариб юборилган», деди у.
Келишувга биноан «Росатом» 2028 йилга қадар ҳар бирининг қуввати 1200 МВт бўлган иккита энергоблок барпо этади. Лойиҳанинг аниқ қиймати маълум эмас, аммо Кремль манбаларига кўра, у тахминан 11 миллиард долларни (90,6 триллион сўм) ташкил этади.
Кузатувчиларга кўра, якуний шартнома июнь ойида тасдиқланади, иншоотнинг қурилиши эса 2022 йилда бошланиши кутилмоқда, деб хабар беради ТАСС. Қурилиш ишларини Россия кредитлари ҳисобидан молиялаштириш кўзда тутилган.
Бугунги кунда Айдаркўл яқинидаги участкада муҳандислик ишлари олиб борилмоқда.
Феврал ойида Ўзбекистон энергетика вазирлиги яқин орада Қозоғистон ва Ўзбекистонда АЭСлар қурилиши бўйича жамоатчилик муҳокамаси бўлиб ўтишини эълон қилди.
Жамоатчилик қарши
Ўзбекистонликлар режадаги АЭС юзасидан анчадан бери ўз хавотирини билдириб келади.
Facebook тармоғидаги «Ўзбекистонликлар АЭС қурилишига қарши!» гуруҳида 2000 дан ортиқ аъзо бор.
«Бизда атом электростанцияси қурилмаслиги керак. Тўғонни қандай қуришни билмаймиз, бу эса эса атом электростанцияси... буни ҳар бир ўзбекистонлик фуқаро тушуниб етиши ва атом электростанцияси қурилишига қаршилик қилиши керак. Чунки бу уйимизда аста-секин ҳаракатга келадиган ядровий бомбадек гап», деб ёзган Нодир Тўхтаев 1 май куни.
Сардобада юз берган фалокатдан сўнг, жамоат арбоблари, журналистлар ва депутатлар атом электростанцияси қурилишига ўз эътирозларини билдирганлар.
«Буни тушуниб етишлари учун нечта одам ўлиши керак? Қурилиш объектларидаги қонун-қоидаларда қандайдир муаммолар борлиги аниқ. Ўзбекистонда атом электростанцияси бўлишини умуман хоҳламайман», деб ёзган 4 май куни журналист Дарья Солод ўзининг Facebook саҳифасида.
«Мен атом энергиясидан эмас, у билан ишлайдиган одамлардан қўрқаман», деб ёзган у.
«Қурилишдаги бу каби ҳолатларни инобатга олиб, шуни хулоса қилиш мумкинки, биз нафақат атом электростанцияси қурмаслигимиз, балки унга яқин ҳам йўламаслигимиз керак», деб ёзган ЎзЛиДеп аъзоси Дониёр Ғаниев.
Қўшни давлатлар аҳолиси атом электростанцияси қурилишига оид масалани қайта кўриб чиқишга чақирмоқда.
«Ўзбекистон ҳукумати ўз ҳудудида атом электростанцияси қуришни ва 10 йилда ишга туширишни режалаштирмоқда. Ўтган ҳафта Ўзбекистон ва Қозоғистонда 100 мингдан ортиқ аҳолига таъсир қилган Сардоба сув омборида юз берган фожеадан кейин Марказий Осиёдаги хавфсизлик масаласи қайта кўриб чиқилиши керак», деб ёзган 4 май куни қирғизистонлик тадқиқотчи журналист Рискелди Сатке ўзининг Twitter саҳифасида.
Халойиқ, ўзбекларнинг қўшниси бунга қарши. Балки, идрокимизга қулоқ тутармиз. Ҳеч ким ҳеч нарсага кафолат бермайди. Японияни ёдга олинг.
Жавоб беришФикрлар 57
«Чироқчида чироқ йўқ» мақоласи эсингиздами? Қачонгача одамлар қишда электр қуввати мунтазам ўчиб қолишидан азият чекишлари керак? Ядро институтидаги ядровий реактор узоқ муддатдан бери ишлайди ҳеч қандай муаммон бўлмади. Келажакка қарашимиз керак. Ядровий қувватсиз имконсиз қоламиз. Шу билан бирга қуёш ва шамол энергетикасини ҳам ривожлантиришимиз керак. Амалдаги президент мана шу ишларни қилишга ҳаракат қилмоқда. У ва бизнинг ишларимиз бароридан келсин.
Жавоб беришБизда бошқа йўл йўқ, бизда 35 млн одам яшайди, яқин ўн йилликда 50 млн.га етиши бор гап. Бу жуда катта рақам, агар АЭС қурадиган бўлсак, ўз-ўзидан энергия муаммоси ҳал бўлади.
Жавоб беришФикрлар 57
Тўфондан азият чеккан одамларга ачинаман. Тўрт киши вафот этганидан афсусдаман.
Жавоб беришФикрлар 57
Нима СССРдаги одамлар ёмон яшаганми, менимча, анча яхши ва хавфсизроқ ҳаёт кечирган, эртанги кунга ишонч бор эди
Жавоб беришФикрлар 57
Атом электр станцияси ўрнига қуёш электр станциялари қуришни таклиф қиламан. Улар арзон ва бардошли; Биздаги менталитет билан эса келажакда Чернобил бизга ҳасад қилади.
Жавоб беришФикрлар 57
Ядро энергияси – энергетика соҳасининг келажагидир. Қурилиш майдончасининг жойлашувини қайта кўриб чиқиш ва хавфсизликни ҳисобга олган ҳолда бошқа жойни танлаш керак.
Жавоб беришФикрлар 57
Ядровий электростанциясини қуриш ўрнига биз Сардоба тўғонини қурганларни мартаба ва лавозимларидан қатъий назар суд қилишмиз керак... Бундан кейин Ўзбекистонга ядровий электростанция керак ёки керак эмаслиги борасида референдум ўтказилиши керак....... Бу мавзу доим оддий халқ эвазига ўзлари ва ўғиллари учун пул ишлашни хоҳловчи баъзи олигархлар, порахўрлар, сенаторлар ва вазирлар манфаатлари доирасига кирмайди... Агар фалокат юз берса Ўзбекистонда миллионлаб одамлар зарар кўради. Улар ўғри сенатор ва вазирлардан иборат ҳукумат комиссиясини тузадилар. Миллионлар одамларни ўмарган ва техноген фожеа келиб чиқишига сабабчи бўлган ўғрилар эса адлия тизими эътиборидан четда қолади. Нафақахўр сифатида бир нарса айтишим мумкин: АЭС қурилишидан миллионлаб пулларни ўзлаштиришни истаган ҳурматли сенаторлар, уларнинг ўғиллари ва вазирлар - ўзингизни босинг, пулга бўлган нафсингизни жиловлаб олинг. Аввал Сардоба фожеасини ҳал қилинг; қандай қилиб тўғон қуришни ўрганиб олинг. Кейин эса референдум ўтказинг - халқ ҲА ёки ЙЎҚ деб айтади ...
Жавоб беришФикрлар 57
Битта атом электр станциясининг пулига бир нечта шамол ва қуёш электр станциялари қуриш мумкин ва улар анча хавфсизроқ бўлади.
Жавоб беришНима, ҳар битта қишлоққа шамол ва қуёш электр станциялари қуриб чиқмоқчимисиз? Бизда ҳамма қишлоқларда ўчиришадику чироқни.
Жавоб беришҚуёш энергияси атом энергиясига нисбатан арзонроқ ва 100 фоиз хавфсизроқ.
Жавоб беришФикрлар 57
Битта атом электр станциясининг пулига бир нечта шамол ва қуёш электр станциялари қуриш мумкин ва улар анча хавфсизроқ бўлади.
Жавоб беришҚўшиламан!
Жавоб беришФикрлар 57
Ўзбекистонда АЭС керак.
Жавоб беришФикрлар 57
Ўзбекистонда камида битта атом электр станцияси бўлиши керак. Айрим республикаларда бир нечта ядровий станция бор. Бу ерда Чернобил бўлмайди.
Жавоб беришТўғри фикр
Жавоб беришФикрлар 57
Одамларнинг гапи тўғри. Бу атом электр станциясининг оқибати нима бўлишини ҳеч ким билмайди. Чернобилнинг ўзи етади бизга. Ҳали унутганимиз йўқ.
Жавоб беришФикрлар 57
Ҳозирги кунда бир кВт қуёш энергияси 1,35 цент туради. Яқинда БААда шундай электростанция ишга туширилди. Россия Марказий Осиё мамлакатлари Жанубий Корея ёки Сингапур каби ривожланган бўлишини истамайди. Россияга бошқариш осон бўлиши учун қолоқ мамлакатлар керак. Шундай экан Марказий Осиёдаги атом станциясида фавқулодда ҳодиса юз бериши АНИҚ.
Жавоб беришФикрлар 57
Ўзбекистонда АЭС керакми ахир? Бу ерда қуёш электр станциялари қуриш керак, чунки бизда йилнинг 364 куни қуёшли.
Жавоб беришФикрлар 57
Ўзбекистонга атом электр станцияси керак; яқин келажакда энергияга талаб икки баравар ортади.
Жавоб беришЯдровий электрстанцияси керак ; қишда мамлакатнинг ярмида электр қуввати йўқ
Жавоб беришФикрлар 57
Ўзбекистонда қуёш энергиясини ривожлантириш керак; у атом энергиясидан кўра тинчроқ.
Жавоб беришФикрлар 57
Уни Россия компанияси қуради; хавотирга ўрин йўқ. Нега энди ҳамма қўрқувда? Электр энергияси ҳаммага керак; Қуёш энергияси қимматга тушади. Биз бой мамлакат эмасмиз.
Жавоб беришФикрлар 57
Барча собиқ Совет республикалари етмиш йил давомида СССРнинг космик дастури, ядровий захираси ва мудофаа саноатини ривожлантириш билан кетма-кет беш йиллик режаларни амалга ошириш учун тинмай меҳнат қилишди; Россия эса ҳаммасига эга чиқди. Наҳотки бизнинг невараларимиз Россия иқтисодиёти, мудофаа саноати, космик дастури ва ядро арсенали учун қулдек меҳнат қилишса? Эслатиб ўтаман, РСФСР ва Росатом Красногорск ва совет Ўзбекистонидаги Ангрен уран конларини тугатган.
Жавоб беришФикрлар 57
Сейсмик хавфли ҳудудларда атом электр станциялари қуриб бўлмайди Тошкент зилзиласи эсингиздан чиқдими? Чернобил такрорланишини хоҳлайсизми?!!
Жавоб беришЧернобилда қўпорувчилик бўлган
Жавоб беришФикрлар 57
Аҳоли эмас. Элита сотилган, тузук фикрлай олмайдиган, сотқин сиёсатчилар!!! Текинхўр!!!! Алекс
Жавоб беришФикрлар 57
Ўзбекистон ўз ҳудудида ядровий (атом) технологик ускуналардан фойдаланмайдиган давлатлар гуруҳига қўшилди. Унда нега атом электр станцияси қуриш, иккита атом станцияси қуриш учун халқнинг 22 миллиард доллар пулини сарфлаш керак? Германия ва бошқа Ғарб мамлакатлари атом электр станцияларидан фойдаланишни тўхтатмоқда ва атом станциялари аста-секин ҳаракатга келувчи бомба эканлигини тушуниб, уларни ёпмоқда. Чернобил ва Япониядаги АЭС бунга яққол мисол. Нима учун Ўзбекистондаги амалдорлар бу воқеаларни инобатга олмаётгани тушунарсиз. Инновацион технологиялар, хорижий ва маҳаллий ишланмалардан фойдаланган ҳолда муқобил энергияни ривожлантириш керак, деб ҳисоблайман. Ўзбекистонда бундай ихтиролар бор, аммо ўзбек мансабдорлари пудратчиларнинг лойиҳа ва битимларни (откатлар) кўзлаган ҳолда бу фактни Ўзбекистон президентидан яширишади. Экологик тоза (яшил) энергия ишлаб чиқариш бу мамлакатда кўплаб муаммоларни ҳал қилади.
Жавоб беришЭкологик тоза энергия жуда қиммат туради. Бу ерда эса кредитга атом электр станциясини қуриш таклиф қилиняпти. Одамларни замонавий технологияларни ўзлаштира олмайди дейиш, ўз халқини камситишдир; биз Беруний, Улуғбек авлодларимиз ахир ...
Жавоб беришБуюк аждодларимизнинг бунга нима дахли бор? Инсон факторини эсдан чиқарманг. Самолётлар ерга қуламоқда; ракеталар ҳавога кўтарилаётган вақтда портлаяпти; сув омборлари ўпирилмоқда, ядровий реакторлар портламоқда. Инсон хатоси туфайли юз берган офатларга чексиз мисол келтирса бўлади! Ўшаларни ҳам юқори малакали мутахассислар бошқарган ва бошқармоқда. Энг мукаммал технологик ҳимояга эга бўлса ҳам, қайсидир лаҳзада улар янглишмайди деб 100 фоиз кафолат бера оласизми? Қачондир 8-10 балли зилзила бўлмайди, деб 100% кафолат бера оласизми?
Жавоб беришФикрлар 57
Россия эски ва ишончли дўст, мамлакатимизнинг чин дўсти сифатида бизга кўп марта ёрдам берган. Россия сўзда эмас, амалда ёрдам беради.
Жавоб беришБугунги Россия биз билган Россия эмас. Ҳозирги Россия ўз биродарларига қарши курашмоқда.
Жавоб беришФикрлар 57
Қуёш батареяларига пул тикиш керак. Пул ишлашни билишади, керак жойга сарфлашни эса йўқ
Жавоб беришКимдир муқобил энергия нархини ва уларни ҳатто чўл ҳудудларининг ўзида жойлаштириш қанча майдонни эгаллашини ҳисоблаб кўрганми? У ҳолда транспорт инфратузилмаси ва юзаларни чангдан тозалаш каби бошқа муаммолар келиб чиқади. Ҳурматли либераллар, атом электростанциясини қуришнинг иқтисодий самарадорлигини ҳисоблаб кўринг; ўшанда америкалик шерикларга қарамлик кескин камаяди.
Жавоб беришФикрлар 57
Мамлакатим мустақиллигини қўллаб-қувватлайман
Жавоб беришФикрлар 57
Ўзбекистонда қуёш электр станциясини барпо этиш керак! Бундай лойиҳалар бор, уларни ривожлантириш керак.
Жавоб беришФикрлар 57
СССР, бу ҳолатда Россия доим мамлакатимизнинг ишончли стратегик шериги бўлиб келган. Ёлғиз бўрилар омон қолмайдиган бундай дунёда бизга кўп маротаба ёрдам қўлини чўзган ишончли дўстдан воз кечилмаслиги керак. Боз устига, ўртамизда чуқур тарихий ва ижтимоий илдизлар бор.
Жавоб беришРоссия қурилиш стандартлари аввалгидек эмас. Улар Европа стандартларидан анча орқада. Бундан ташқари, жавобгарлик даражаси ўта паст - агар иккинчи Чернобил юз берадиган бўлса, у Россияда эмас, Ўзбекистон ҳудудида бўлади. Нима деб ўйлайсиз, руслар Ўзбекистон фуқаролари ҳақида қайғурадими? Улар ҳатто ўз аҳолиси ҳақида қайғурмайди, уларнинг 20 фоизи қашшоқликда яшаяпти.
Жавоб беришФикрлар 57
Россиялик «мутахассислар»нинг жуда паст сифатли экани инобатга олинса, бу жуда хавфли АЭС бўлади
Жавоб беришФикрлар 57
Порох солинган бочка!!!
Жавоб беришЎзбекистон қуёш нурига бой. Ўшани ишлатиш керак. Ўзбекистондаги ноодатий иссиқ об-ҳаво, коррупция, малакасиз кадрлар, бепарволик ва қурилиш компанияларининг очкўзлиги ҳамма нарсани хароб қилади
Жавоб беришФикрлар 57
Яна Америками. Американинг тиқилиши жонга тегди; ўғирламанг ва кучли малакали мутахассислар ишласа ҳаммаси яхши бўлади...
Жавоб беришФикрлар 57
Чернобил ҳамон ёдимизда
Жавоб беришФикрлар 57
21 даражали ҳимоя
Жавоб беришФикрлар 57
АЭС қурилиши мумкин эмас ва хавфли, Путин эса Худо у томон дея бу лойиҳани қўллаб-қувватламаслиги керак!
Жавоб беришФикрлар 57
Россиянинг таниқли балалайка ушлаб олган мутахассислари АЭСни қураётгани сабаб бу АЭСлар эртаси куни портлаб кетади
Жавоб беришСенга қолса қум устида дутор чалиб ўтираверасан. Ўқимаслик ва интернетга тикилиб ўтириш шунақа бўлади. Машинанг бўлса сот ва эшакка мин.
Жавоб беришЎзбекистон ўз мутахассисларини етиштириши керак, лекин пулга сотиб олинган олий маълумот ҳақиқий билим эмас, Ўзбекистондаги саноат кадрларининг кибр, коррупция ва саводсизлиги деганидир... Атом электр станциясини айнан шу маҳаллий кадрлар портлатиб юборади... Мен 34 йил кимё комбинатидаишладим. Вазирликлар раҳбариятда малакали одамлар дипломли чаласавод раҳбарлар билан алмашганини билишади. Авариялар жабрланувчилар билан ошкор этмаслик тўғрисидаги шартномаларни имзолаш орқали яширилади.
Жавоб беришФикрлар 57
Қурилиши олиб бориладиган ҳудуднинг сейсмиклигини ҳам текшириш керак.
Жавоб беришФикрлар 57
Қурсин қўйиб беринг, зулматда қолиб кетмайсин..
Жавоб беришЎзингизни Рязанда қуринг. У ерда афсусланадиган ҳеч нима йўқ.
Жавоб беришФикрлар 57
Чернобилни эсланг! СССР охиригача фалокатни рад этиб келган эди
Жавоб беришФикрлар 57
Сизларни зомбига айлантиришяпти, сизлар бўлса қулоқ солиб ўтирибсизлар. Бу сайт Америка ҳукумати пулларига яратилган
Жавоб беришФикрлар 57
Бюрократларнинг тўғон учун ажратилган пулларга қурдирган қасрлари қувватли эканми, уларнинг ҳовузлари сувга тўлганмикин?
Жавоб беришФикрлар 57
У ерда ҳеч қандай Россия АЭСлари қурилмаслиги керак.
Жавоб беришҚозоғистондан фарқли ўлароқ, бизда Росатом ёки Роскосмос бўлмаган. Росатом келса ортиқча муаммолар ҳам пайдо бўлади, постсовет ҳудудида, Болтиқбўйидан ташқари бир асрлик коррупцияга қўшимча бўлади.
Жавоб беришЎғрилар, муттаҳамлар, ношудлар – бирлашмоқда!
Жавоб беришФикрлар 57