Карвонсарой
Терроризм

Польшада жангариликка ёллашда гумонланган 4 тожик фуқароси қўлга олинди

Карвонсарой

Польшада исломни янги қабул қилганларни терактлар содир этиш учун ёллашга уринганликда айбланган 4 нафар Тожикистон фуқароси ҳибсга олинган. [Twitter/Польша чегара қўшинлари]

Польшада исломни янги қабул қилганларни терактлар содир этиш учун ёллашга уринганликда айбланган 4 нафар Тожикистон фуқароси ҳибсга олинган. [Twitter/Польша чегара қўшинлари]

ВАРШАВА – 7 май куни Польша ҳуқуқ-тартибот органлари исломни янги қабул қилганларни терактлар содир этиш учун ёллашга уринганликда айбланаётган 4 нафар тожикистонлик эркак қўлга олди. Бу ҳақда душанба (11 май) куни Озод Европа/Озодлик радиоси Польша махсус кучлари ишини мувофиқлаштирувчи вазирлик матбуот котиби Станислав Заринга таяниб хабар берган.

Гумондонлар қаерда қўлга олингани ҳақида маълумот берилмаган.

Тўртала эркак Польшадан чиқариб юборилади ва уларнинг бу мамлакат ёки Европа Иттифоқининг шенген ҳудудига кириши тақиқланади, деди Зарин гумондорларнинг қаерга юборилишини очиқламай.

«Ислом давлати»га хайрихоҳ гумондорлар

Тўртовлон ҳам «Ислом давлати»га хайрихоҳ бўлса-да, унинг аъзолари бўлишмаган, деб қўшимча қилди Зарин.

Гумондорлар исломни қабул қилган полякларни ёллашга уринганлар, деб ёзади Total.kz нашри.

Тожик фуқаролари Польша ички хавфсизлик идораси тақдим этган далиллар асосида ҳибсга олинди.

Сўнгги ҳафталарда Европанинг бошқа давлатларида ҳам экстремизмда айбланган тожик фуқаролари ҳибсга олинган.

15 апрел куни немис ҳукумати Германиядаги АҚШ кучларига ҳужум қилиш мақсадида ИД ячейкасини тузишда гумон қилинган беш тожикистонлик ҳибсга олинганини эълон қилган эди.

Орадан икки ҳафтача ўтиб, Албания куч тузилмалари немис ҳамкасбларининг иддаосига кўра ИДнинг айни ячейкасига мансуб Тожикистон фуқароси ушланганини маълум қилган.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500