Карвонсарой
Инсон ҳуқуқлари

Россиядаги мигрантлар таъқиб ва фирибгарликлар туфайли пандемия вақтида қийин аҳволда қолишди

Канат Алтинбаев

Ниқоб таққан мигрантлар, Санкт-Петербургдаги миграция маркази, 3 апрель. Коронавирус пандемияси туфайли чегаралар ёпилгани сабабли Россиядаги минглаб меҳнат мигрантлари уйларига қайтиб кета олишмаган. [Ольга Мальцева/AFP]

Ниқоб таққан мигрантлар, Санкт-Петербургдаги миграция маркази, 3 апрель. Коронавирус пандемияси туфайли чегаралар ёпилгани сабабли Россиядаги минглаб меҳнат мигрантлари уйларига қайтиб кета олишмаган. [Ольга Мальцева/AFP]

ОЛМАОТА – Коронавирус авж олгани сабабли Россияда ишсиз қолган ва захиралари тугаб бораётган Марказий Осиёлик мигрантлар полициянинг ноқонуний таъқиблари ва кенг кўламли фирибгарликлардан азият чекмоқда.

Россияда COVID-19 тарқалиши кучайгани сабабли чегараларнинг ёпилиши ва Марказий Осиёга парвозларнинг бекор қилиниши ортидан минглаб меҳнат мигрантлари ўз ватанларига қайтиб кела олмаганлар.

Россия авиакомпаниялари бекор қилинган рейслар учун чипта пулларини қайтармай, мигрантларни иқтисодий қийин аҳволда қолдирди.

Корхоналарнинг ёпилиши ва ишларнинг тўхтаб қолиши кўпчилик мигрантларни бошпанасиз ва пулсиз қолдирган. Пандемия аввалида кўплаб мигрантлар аэропортларда тунашга мажбур бўлишди, кейинчалик улар аэропортдан ҳам ҳайдалди.

Янги коронавирус (COVID-19) пандемияси вақтида Санкт-Петербургдаги миграция марказида ниқоб таққан мигрантлар Россияда иш ва яшаш рухсатномаларни янгилашга шошилмоқдалар, 3 апрель. [Ольга Мальцева/AFP]

Янги коронавирус (COVID-19) пандемияси вақтида Санкт-Петербургдаги миграция марказида ниқоб таққан мигрантлар Россияда иш ва яшаш рухсатномаларни янгилашга шошилмоқдалар, 3 апрель. [Ольга Мальцева/AFP]

Бундан ташқари, меҳнат мигрантларининг айтишича, полиция ва иш берувчилар уларнинг бор-будини шилиб олган.

Россиядаги тожикистонлик меҳнат мигрантларининг шикоят қилишича, полициячилар ва иш берувчилар ишлаш рухсатномаси учун пул тўлашни талаб қилмоқдалар, деб хабар беради Озод Европа/Озодлик радиоси тожик хизмати (RFE/RL) 28 апрел куни. Бу ҳужжат мигрантлар учун ишлаш ва солиқларни тўлаш ҳуқуқини беради.

18 апрел куни Россия Президенти Владимир Путин мигрантларга 15 июнга қадар патент тўламасдан, рўйхатни узайтирмасдан ва изн ҳужжатларисиз ишлашга рухсат берувчи фармонни имзолаган эди.

Бу воқеадан бир кун аввал Екатеринбургдаги тожик мигрантлари Озодлик билан суҳбатда полиция рўйхатга олиш муддатини узайтирмаган ёки рухсатнома пулини тўламаган Марказий Осиёлик мигрантларни учун ҳибсга олганини айтган.

Рухсатнома учун пора

Бундай ҳолатлар Челябинск, Тверь, Санкт-Петербург ва Москвада ҳам қайд этилган. Айрим мигрантлар ишни йўқотишдан қўрқиб патент учун пул тўлашга мажбур бўлганликларини айтганлар.

Яна бир гуруҳ – рухсатномаларни чўздириш эвазига мигрантлардан пора талаб қилаётган порахўр полициячилардир.

Пора беришдан бош тортган мигрантларни қамоққа олаётган Россия полицияси қонунни бузмоқда, дейди ҳуқуқ фаоллари.

Рухсатномалар мигрантлардан олинадиган ноқонуний даромаднинг барқарор манбаси, дейди Москвадаги «Утро Мира» инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи нодавлат ташкилоти раҳбари Валентина Чупик.

Маблағлар коррупцион ҳукумат мулозимлари ва улар билан боғлиқ компанияларга бориб тушади.

«Россияда мигрантларни рўйхатга олиш амалиёти пора учунгина ўйлаб топилган ва фақат мигрантларга қаратилган», деди Чупик.

Шундоқ ҳам қалтис бўлган ҳолатдан фойдаланаётган маҳаллий жиноятчилар ҳам Марказий Осиёлик мигрантлар учун вазиятни янада оғирлаштирмоқда.

19 апрель куни Москвадаги Қирғизистон элчихонаси ўз фуқароларини Россияда асосан Марказий осиёлик меҳнат мигрантлардан иборат қийин аҳволдаги хорижликларни нишонга олган янги фирибгарликлар тўлқини ҳақида огоҳлантирди.

«Маълум миқдордаги пул эвазига одамларни ўз ватанига (Қирғизистонга) қайтувчилар рўйхатига киритишни, сохта рўйхатга олиш ҳужжатлари ва қалбаки паспортлар таклиф қилаётган фирибгарлар пайдо бўлган», деб хабар беради элчихона.

«Шу муносабат билан, элчихона фуқароларни ишончсиз маълумотларни тарқатишдан тийилишга ва гўёки меҳнат мигрантларини қўллаб-қувватловчи фирибгарлик хайриялари ва ташвиқотчиларга, шунингдек қирғизистонликларнинг Россиядан ўз ватанига қайтарилиши ҳақидаги айрим виждонсиз сиёсатчиларнинг популистик ваъдаларига ишонмасликка чақиради», дейилади хабарда.

Ғойиб бўлаётган маошлар

Бу орада Россияни тарк эта олмаган минглаб мигрантлар тақдирга тан бериб, ўз ҳукуматларидан ёрдам сўрашга, уй-жой ва пул топиш йўлларини излашга мажбур бўлмоқдалар.

Ҳозир Москвада яшаётган, Қирғизистоннинг Тўқмоқ шаҳридан бўлган Улан Оморовнинг айтишича, унинг омади келган.

У ҳеч қандай ёрдамсиз, кўчада қолиб кетган бошқа қирғизистонликлардан фарқли ўлароқ, ўз қариндошиникида яшамоқда.

«Москвада даромадини йўқотган фуқароларга ёрдам ажратилмоқда. Аммо маҳаллий иш берувчилар расман рўйхатга олмаган мигрантларга ёрдам пуллари берилмаяпти», деди у.

«Бу каби оғир пандемия кунларида бизга ҳеч ким, ҳукумат ҳам, иш берувчилар ҳам ёрдам бераётгани йўқ. Мен ҳатто дўконга ҳам бора олмаяпман, чунки карантин шартларини бузганим учун полиция идорасига олиб кетишлари мумкин», дея қўшимча қилди Оморов.

Кузатувчиларга кўра, меҳнат рухсатномаси бўлмаган ва Россиядаги вақтинча сақлаш жойларида ушлаб турилган Марказий Осиёлик мигрантлар оғир шароитларда қолиб кетишган.

«Екатеринбург яқинидаги Кольцовода жойлашган вақтинча сақлаш марказидаги 100 га яқин тожикистонлик мигрант ўзларига нисбатан инсоний муносабатни ва ватанига қайтариб юборишларини сўраган», деб ёзади Париждаги BBC мухбири Темур Варкий 27 апрель куни ўзининг Facebook саҳифасида.

«Москва ва Санкт-Петербургдаги марказларда бўлиб турган тожикистонликларнинг ҳолати ҳам худди шундай ёки бундан ҳам оғир. Россия бўйлаб юзлаб ҳимоясиз тожикистонликлар ноқонуний шароитларда, умидсиз ва ҳеч қандай ҳуқуқсиз қолиб кетмоқдалар», деб ёзган Варкий.

Уйга қайтиш

Россияда карантин тугаб, чегаралар очилган тақдирда ҳам Марказий Осиёликларнинг уйга қайтиш имконияти аниқ эмас.

Апрель ойида Россиянинг энг йирик авиакомпанияси чипта нархларини кескин оширди. Аэрофлот, S7, Урал авиалинияси ва Utair компаниялари маҳаллий парвозлар учун нархларни 50 фоиздан 110 фоизгача оширган. Бу ҳақда « Ведомости» бизнес-нашри авиакомпания веб-сайтларига асосланган ҳолда хабар берган.

Чипталарни энди «нархларни кўтара оладиган ва нима бўлса ҳам учиши керак бўлган» одамларгина сотиб олиши мумкин, деб айтган Ведомости нашрига Москвадаги фуқаролик авиацияси илмий тадқиқот институти профессори Александр Фридлянд.

Меҳнат мигрантлари бу тоифага кирмаганликлари сабабли яқин орада Россияда бундан-да оғир вазиятга йўлиқишлари мумкин.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 33

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Қорамўндилар мазохистлар, Россияда уларга моллардек муомала қилишади, дўппослашади, мазах қилишади, ҳақоратлашади, таҳқирлашади, қийнашади.. Ҳатто қадимги Римдаги қулларнинг ҳаётига ҳам бундан яхшироқ бўлган. Қорамўндилар эса келаверади...

Жавоб бериш

«Путин айтган бўлса нима бўпти». Россиядаги мигрантлар патент пулини тўлашга мажбур 13:58 26.05.2020 «Ишланмайдиган кунлар» деб номланган даврдан деярли бир ой ўтиб, 18 апрел куни президент Владимир Путин пандемия вақтида Россияда «Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳуқуқий ҳолатини тартибга солишга оид вақтинчалик чора-тадбирлар тўғрисида» 274-сонли қарорни имзолади. Мазкур ҳужжат, жумладан Федерал миграция хизмати идоралари ёпиқлигида мамлакатдаги юзлаб меҳнат мигрантларининг Россияда қонуний бўлиш вақти тугаб бораётгани билан боғлиқ вазиятни ҳал қилиши кўзда тутилган эди. Россия президентининг фармонига қарамай, мамлакатдаги меҳнат мигрантлари патент учун пул тўлашда давом этмоқда; «Новая газета» вазиятни ўрганди. 06:25 20 апрел Россия Ички ишлар вазирлиги Путиннинг фармонига тушунтириш бермоқда 15 мартдан 15 июнга қадар Россиядаги барча чет эл фуқаролари учун вақтинчалик бўлиш, шунингдек вақтинча ва доимий яшаш муддатлари тўхтатилган, бу депортация қилиниши, маъмурий чиқариб юборилиши ёки бошқа мамлакатга топширилиши керак бўлган шахсларнинг мамлакатдан чиқиш муддатига ҳам тегишли. Шунингдек, визалар, вақтинча ва доимий яшаш рухсатномалари, миграцион карталар, патент каби бошқа ҳужжатларнинг амал қилиш муддати ҳам вақтинча тўхтатиб қўйилган. Бу чораларнинг бари Россиядаги миллионлаб меҳнат мигрантларининг ҳаётини енгиллаштириш учун қабул қилинган. Биргина ўтган йилнинг биринчи ярмида Россияга Ўзбекистондан 900 мингдан зиёд, Тожикистондан эса ярим ми

Жавоб бериш

Путинни тинч қўйинг, умуман меҳнат мигрантлари билан билан неча пуллик ишингиз бор

Жавоб бериш

Россияга боришимизга ўзимиз айбдормиз. Бутун дунё Россиядан юз ўгирган ва бу бежиз эмас. Дунёда ишлаб пул топиш учун қулайроқ мамлакатлар кўп ва уларда турмуш шароитлари ҳам яхшироқ. Россиядан қасос олмоқчи экансиз, бойкот эълон қилинг ва у ерга борманг!

Жавоб бериш

Энг аҳмоқона коммент бўпти )))

Жавоб бериш

Россия мараз, яна нима дейиш мумкин

Жавоб бериш

Сен эса русофобияга дастурланган ҳақиқий ботсан

Жавоб бериш

Яқинда олдингга ширингина Америка келади – ўшанда сенинг кўчангда ҳам байрам бўлади.

Жавоб бериш

Канат Алтинбаев ким? Бу ном остида ишончли Facebook аккаунти ҳам йўқ. Озодлик радиоларинг эса шу сайт админлари билан бир хил.

Жавоб бериш

Валентина Чупик; Санкт Петербург полициясининг 86 рақамли идораси бошлиғи ўринбосари Симоненко: сўнгги ҳибсга олиш жараёнидаги мулоқот. Далил билан сиқувга олинганидан кейин, россиялик полициячининг ксенофобик чириклиги юзага чиқди https://www.youtube.com/watch?v=d1ZYrWwDdbU

Жавоб бериш

Улар шунчаки фашист.

Жавоб бериш

Нимага ҳаммани сўкяпсан?

Жавоб бериш

Бу ёлғон. Ўқиш ҳам кулгили, шубҳали ҳаволани-ку қўяверасиз. Мабодо бот эмасмисиз?

Жавоб бериш

У ерда ҳозир коронавирус фожиаси рўй бермоқда

Жавоб бериш

Чунки америкаликлар ҳақ, Россиядаги одамлар нацист, ифлос ва ахмоқ шовинистлар.

Жавоб бериш

Шовинистнинг гапи

Жавоб бериш

Ким гапиряпти буни? АҚШлик нацист ва шовинистми?

Жавоб бериш

Россияда ишчиларга итдан баттар муомалар қилишади... РФдаги барча туб халқлар шундай. Марказий Осиё бу даражаги шармандаликка ҳеч қачон тўғри келмаган...

Жавоб бериш

Қозоғистонда яшайман. Мигрант ишчиларга, улар ўзбекистонлик бўлсалар ҳам муносабат бошқача. Фактларни ёзинг, сувни булғаламанг.

Жавоб бериш

Россиядан кўра Қозоғистонга бораман.

Жавоб бериш

Ҳурмат билан бўлса – хуш келибсиз деймиз

Жавоб бериш

*дарғазаб

Жавоб бериш

Бу сайтнинг келажаги йўқ, чунки сизлар фақат Кремль билан овора бўлиб қолгансизлар

Жавоб бериш

Бу веб-сайт аниқ сохта

Жавоб бериш

Жаноблар, калласиз товуқларга ўхшаб югурманг, деган гап борку )))

Жавоб бериш

Россиялик ўғрилар ва расмийлар меҳнаткаш халқнинг ҳисобига яшайди

Жавоб бериш

Қўшма Штатларда ҳамма нарса яхши деб ўйлайдиган шунчалар ахмоқмисиз? Улар жуда нафратланадиган @rt ва @sputniknews хабарларини кузатинг, билиб оласиз ))))

Жавоб бериш

АҚШнинг нима иши бор? АҚШга бормайман.

Жавоб бериш

Россиянинг фашистик истилочи режими

Жавоб бериш

Қўшилмайман! Американинг шарққа экспансияси! Синчиклаб ўқинг!

Жавоб бериш

Рутиниянинг юз йиллик ноинсоний болшевиклар тузуми!

Жавоб бериш

Ҳақиқатданми? Ким айтди? Сенга ўхшаган либерастларми?

Жавоб бериш

Жуда ҳам жирканч Россияга қарши ташвиқот, мен сизларга айтсам. Ўқиганда кўнгил айнийдиган даражада мутлақо сохта! АҚШнинг нохолис тарғиботи!

Жавоб бериш